Организмнинг қариши , қарилик ва ўлим.
Инсон ким бўлишидан ва қайси вақтда яшашидан қатъий назар доимо муқаррар бўлган қариш ва ўлим ҳақида фикр юритган.Ҳозирги вақтда инсон олдида қариш жараёнининг туб моҳиятини билиш ва шу жараённи юзага келтирувчи омилларни англаш ҳамда инсон умрининг боқийлигини таъминлаш муоммолари каби масалалар кўндаланг бўлиб турибди. Қариш ва ўлим бу-барча тирик мавжудодларга ҳос бўлган биологик қонуний жараёндир.
Курраи заминда ёши улуғ одамлар сони ортиб бормоқда.Шу кунгача одамлар ўртача ёшининг узайиши асосан юқумли касалликларни кескин камайтириш ва болалар ўлимининг олдини олиш ҳисобига таъминланмоқда. Инсоният турли касалликлардан холис бўлганда ҳам унинг умрини жуда ҳам узайтириб бўлмас экан. Масалан , одамлар ўртасида кўп тарқалган касаллик—юрак –қон томир системасининг ҳасталигидан одамлар бутунлай фориғ бўлсалар ўртача умрга 6-7 ёш , ёмон сифатли ўсмалар бутунлай йўқотилганда эса ўртача ёшга атига 1.5 йил қўшилган бўлар экан.Бундан шундай ҳулоса келиб чиқади: қариш ва қарилик муоммосини чуқур ўрганиш ва шу асосида онтогенезнинг сўнги босқичини мумкин қадар кечроқ кетишини таъминлаш орқали инсон умрини сезиларли даражада узайтиришга эришиш мумкин.
Қарилик ҳақидаги таълимот –геронтология организм қаришини молекуляр даражадан то бутун бир организм даражасигача рўй берадиган асосий қонуниятларни ўрганиш билан шуғулланади. Гереатрия –еса қари ёшдаги одамларда учрайдиган касалликлар , уларнинг келиб чиқиш сабаблари , кетиши , даволаш ва олдини олиш масалалари билан шуғулланади. Гереатриянинг таркибига герантогигеена ва герантапсихология киради.
Герантологиянинг вазифалари, фақатгина қариш жараёнининг асл туб моҳиятини ўрганиш , муддатидан олдин қаришнинг олдини олиш ва умрни маълум даражада узайтиришгина бўлиб қолмасдан, балки ката ёшдаги одамларнинг ижтимоий ва меҳнат фаолиятида фаол иштирок этишини таъминлашдан иборат тиббий, биологик ва ижтимоий муоммоларни ҳал этишдир.
Қарилик –бу касаллик бўлмасдан, балки қонуний рўй бериши муқаррар бўлган, ёшга қараб ривожланишнинг сўнги даври—онтогенезнинг сўнги босқичидир. Қарилик ҳисобига организмда структуравий, физиологик ва биокимёвий ўзгаришлар бўлиб, организмнинг мослашиш имкониятларини чегаралайди.Қариликнинг жадаллиги умрнинг давомийлиги билан белгиланади. Қарилик белгилари ривожланишнинг ҳар хил даражаларида , яъни молекуляр даражадан организм даражасигача юзага чиқади.
Молекуляр ва ҳужайра даражасида – цитоплазмада сув миқдори камаяди, моддалар ташилиши фаоллиги ўзгаради. Оксидланиш –фосфорилланиш камаяди, гликолизнинг аҳамияти ошади, АТФ миқдори камаяди, бу айниқса юрак ва скелет мускулларида биринчи номоён бўлади. Эндоплазматик тўр ва бир қанча органоидларнинг структура ва функсияси ўзгаради. Ферментлар фаоллиги пасаяди, транскрипция ва репликация жадаллиги сусаяди, транскрипсияда хатолар бўлиши натижасида оқсиллар синтези бузилади.
Цитоплазмада эркинрадикаллар йиғилади. Ассимиляция ва диссимиляция ўртасидаги мувозанат бузилади, ҳужайраларнинг ,митотик фаоллиги пасаяди. Демак , қариликда барча функциялар: юракнинг қисқариш хусусияти, эндокрин безлар фаоллиги, кўриш ва эшитиш ўткирлиги , ферментлар фаоллиги сусаяди. Қондаги қанд кўрсаткичи , эритроцитлар ,лейкоцитлар сони ва гемеглобин эса кўп ҳолларда ўзгаришсиз қолади. Гипофизар гармонлар синтези, кимёвий ва гуморал омилларга таъсирчанлик ва қондаги ҳолистерин кўрсаткичи ошади. Ёшга қараб бўладиган ўзгаришлар гетерохрон ва гетератроб кечади(ҳар хил вақтда ва ҳар хил структураларда бўладиган ўргаришлар бир хил кечмайди). Ўзгаришлар бўлишида ижтимоий омиллар ҳам муҳим рўл ўйнайди.
Ҳулоса қилиб айтганда , қарилик –бу даволаб бўладиган касаллик эмас, балки онтогенезнинг қочиб қутулиб бўлмайдиган натижасидир. Шу сабабли геронтологиянинг вазифаси одамларга жамиятнинг меҳнат қобилиятли аъзоси сифатида физиологик қариликгача яшашга имконият беришдир .
Do'stlaringiz bilan baham: |