54
Тажриба маълумотларини кейинги статистик таҳлил килишнинг
батафсил режасини ишлаб чикиш.
Тадқиқот объектининг моделини тузишга ва унинг сифатини
статистик таҳлил килишга каратилган тажриба
маълумотларини хусусий
статистик қайта ишлаш (иккиламчи, тула, натижавий қайта ишлаш).
Баъзан шу боскичнинг узида, масалан, объектга оптимал бошкарувчи
таъсирни аниклашда, унинг ҳолатини экстраполяция килишда тузилган
моделни ишлатиш масаласи ечилади.
Тажриба натижаларини расмий-мантикий ва мазмуний тушунтириш,
тажрибани давом эттириш ѐки тугатиш тўғрисида карор кабўл килиш,
тадқиқот натижаларини якунлаш.
Тажриба натижаларини статистик қайта ишлаш икки асосий
режимда амалга оширилиши мумкин.
Биринчи режимда аввал тажриба
маълумотлари тула хажмда
йигилади ва руйхатдан ўтказилади, шундан кейингина қайта ишланади, бу
тула (белгилаиган) хажмии танлаш бўйича ахборотларни қайта ишлаш
дейилади. Маълумотларни таҳлил килиш статистик усулларининг
ҳаммасидан фойдаланиш имкониятининг борлиги, натижада улардан энг
кўп тула тажриба ахборотининг олиш мумкинлиги бу режимнинг
афзаллиги бўлиб ҳисобланади. Лекин бундай қайта
ишлашга кетадиган
вакт истеъмолчини каноатлантирмаслиги, бундан ташкари уни амалга
оширишда ЭХМ хотираси сигимига қаттиқ талабнинг қўйилиши,
тажрибанинг боришини умуман бошкариб бўлмаслиги мумкин.
Қайта ишлашнинг иккинчи режимида кузатишлар уларни олиб
бориш билан параллел ўтказилади. Қайта ишлашнинг бу тури
маълумотларни кетма-кет қайта ишлаш билан усиб бораѐтган хажмини
танлаш дейилади. Бу режимда хотира
сигимига талаблар сезиларли
камаяди, тажриба натижаларини экспресс таҳлил килиш ва унинг
боришини тезкор бошкариш имкониятлари тугилади. Коида бўйича, факат
шундай вақтнинг "реал" масштаблари деб аталувчи ҳолидагина
маълумотларни қайта ишлашни амалга ошириш мумкин бўлади. Қайта
ишлашнинг бу режими рекуррент алгоритмларни куллашга асосланган.
Тадқиқот объекта тўғрисидаги бошланғич ахборот ҳажмига қаттиқ
богликлиги ҳодисанинг энг аникрок моделини хосил килиш максадида
статистик таҳлил килиш усулларини узгартириш имкониятларининг
камлаги бу режимнинг камчилиги бўлиб ҳисобланади.
Маълумотларни статистик қайта ишлаш усулларини танлашда
ишлатилаетган ҳисоблаш алгоритмларининг самарадорлигини таҳлил
килиш зарур. Бунда алгоритмнинг сифати олинаѐтган ечимнинг
тургунлиги ва
аниклиги, хотиранинг зарурий сигими ва ҳисоб
воситаларининг тезкорлиги , алгоритмнинг универсаллиги ва бошкалар
билан тавсифланиши мумкин.
Мухим статистик усулларни (регрессияли, дисперсияли, факторли)
амалга оширишда ишлатиладиган ҳисоблаш алгоритмларининг асосини
чизикли тенгламалар системасини ечиш усуллари ташкил килади. Ишлаб
55
чикилаѐтган ѐки ишлатилаѐтгаи алгоритмлар ва ҳисоблаш дастурлариии
асосли танлаш ѐки уларнинг имкониятларни баҳолаш
учун уларнинг
мохияти кучли ва кучсиз томонлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши
керак.
Одатда ҳар хил синфлардаги замонавий ЭХМлар тажриба
натижаларини статистик қайта ишлашнинг ҳамма асосий масалаларини
ечишга имкон берадиган ва тегишли ҳисоблаш процедураларини амалга
оширадиган етарли даражадаги тула дастур таъминотига эга. Шунинг учун
кўп ҳолларда тадқиқотчига, ўтказилаетган тажрибада маълумотларни
қайта ишлашнинг дастурини тула ишлаб чикишга зарурият бўлмайди,
бунда малакали дастурчи маълум дастурни ишлаб чикиши ва
фойдаланувчи шу стандарт ички дастурга мурожаат этиши етарли. Лекин
статистик ва ҳисоблаш процедураларидан,
уларнинг мохияти ва
имкониятларини тушунмасдан кур - курона фойдаланиш мавхум
натижаларги олиб келиши ва бу самарали усулларнинг аҳамиятини
камайтириши мумкин.
А
сосий статистик усуллар тўғрисида умумий маълумотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: