“Тиббий-биология йўналиши” малака ошириш курси тингловчиси ассистент Л.М. Қурбонованинг “БИЛИМЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ УСЛУБЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ БИТИРУВ ИШИ Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. Усманов Р.Ж. Битирув ишининг долзарблиги ва унинг асосланиши. - Замонавий олий таълим тизим янги ўқув дастурлари, педагогик услублар инновацияси ишлаб чиқарилишини, таълимнинг замонавий информацион технологияларини тадбиқ этишни, талабаларни мустақил ишлашини фаоллаштиришни, билимни рейтинг тизими ёрдамида баҳолаш, талаба, ўқитувчи ҳамда илмий ходимларни рақобатбардошлиги ва ҳаракатчанлигини оширишни талаб этади.
Таълим натижаларини баҳолаш низоми. - Талабаларнинг билимини назорат қилиш ва баҳолаш амалда жорий қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9-августдаги19-2018-сонли буйруғига илова қилинган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш баҳолаш тизими тўғрисидаги низом”га мувофиқ амалга оширилади.
ЖОРИЙ НАЗОРАТ (ЖН) ЖОРИЙ НАЗОРАТ (ЖН) - Жорий назоратда талабанинг модул мавзулари бўйича билим, амалий кўникма ва компетенцияларни эгаллаш даражасини аниқлаш ва баҳолаб бориш кўзда тутилади. Анатомия модули бўйича ЖН оғзаки, ўргатувчи-назорат тестлари, тарқатма материаллари билан ишлаш, вазиятли масалалар, муляж, препарат ва фантомларда ишлашини ўрганиш, 3D интерактив анатомик Пирогов столида ишлаш (мавжуд бўлган ҳолда), уйга берилган вазифаларни текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин.
- Баҳолашда талабанинг билим даражаси, амалий машғулот материалларини ўзлаштириши, назарий материал муҳокамасида ва таълимнинг интерактив усулларида иштирокининг фаоллик даражаси, шунингдек, амалий билим ва кўникмаларни ўзлаштириш даражаси, компетенцияларни эгаллаш (яъни назарий, аналитик ва амалий ёндошувлар) ҳисобга олинади.
- Ҳар бир машғулотда барча талабалар баҳоланиши шарт. Максимал балл 100, ўтиш бали 55 балл.
- Жорий назорат учун 8.5 кредит ажратилади:
- Анатомия 1
- 1 семестр учун – 3 кредит
- 2 семестр учун – 3 кредит
- Анатомия 2:
- 3 семестр – 2.5 кредит
Оралиқ назоратлар – бу тьютор томонидан амалий ва лаборатория машғулотлари ва улар бўйича мустақил таълим натижалари бўйича ўтказиладиган талабаларнинг билимларни текшириш ва баҳолаш жараёнларидир. - Оралиқ назоратлар – бу тьютор томонидан амалий ва лаборатория машғулотлари ва улар бўйича мустақил таълим натижалари бўйича ўтказиладиган талабаларнинг билимларни текшириш ва баҳолаш жараёнларидир.
- Оралиқ назорат баҳолари тьютор томонидан талабаларнинг аудиториядаги фаоллиги ва ЎРТМИ шакллари (Office Hours) бўйича амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
ЯКУНИЙ НАЗОРАТ (ЯН) ЯКУНИЙ НАЗОРАТ (ЯН) - ЖНга ажратилган кредитларини тўлиқ тўплаган ва ОНни тўлиқ топширган талаба Якуний назоратга (ЯН) қўйилади. Якуний назоратда талабанинг билим, кўникма ва малакалари модулнинг умумий мазмуни доирасида баҳоланади. Якуний назорат OSE ва тест топшириш усулида ўтказилади.
- ЯНнинг OSE қисмида станциялар ташкил қилинади, улардан битта станция – интерактив анатомик “Пирогов” столи, муляжлар ва анатомик препаратлар. Қолган станцияларда билет саволларига оғзаки жавоб беради. Ҳар бир станциядан олинган балл (баҳо) умумлаштирилади ва ўртача балл (баҳо) қўйилади. ЯНда саралаш балини (55) йиғолмаган талаба ЯНдан ўтмаган ва модулни ўзлаштирмаган деб ҳисобланади (ЖНда тўлиқ кредитни йиғилган ва ОНлар топширилган бўлса ҳам).
Маълумотнома-кўрсаткич қуйидагилардан таркиб топади - Кириш
- Кириш ташкилотнинг асосий низомини, тузилмасини, даражаларини, йўналиш ва мутахассисликларини ва Ўзбекистон Республикасида, шунингдек, олий ўқув юртидаги мавжуд малакаларини ўзида акс эттириши ўзида акс эттириши зарур.
- Олий ўқув юрти ҳақида умумий маълумотлар
- Бу бўлимда олий ўқув юртининг миссияси, унинг қисқа тарихи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, белгиловчи ҳужжатларнинг ҳуқуқлари, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари томонидан ўтказиладиган давлат аттестацияси ва аккредитацияси ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.
- Академик календар
- Академик календар дам олиш кунлари (таътиллар) кўрсатилган ўқув йили давомидаги ўқув машғулотлари ва назорат тадбирларини ўтказиш жадвалидан иборат.
Тьютор вазифалари: - Талабаларни таълимдан максимал даражада билим олишга ёрдам беради; талаба ўқув жараёни кечишини кузатади; топшириқларни бажарилиши бўйича тескари боғлиқликни бериш; гуруҳларда тьюториалларни ўтказиш; талабага маслаҳат бериш ва қўллаб-қувватлаш; фанни ўзлаштириш давомида талабада ўқишга қизиқишни ушлаб туриш; имкони бўлса талабалар билан хусусий алоқа, электрон почта ва компьютер орқали конференциялар ёрдамида боғланиш.
Маслаҳат бериш – ўқитувчи-маслаҳатчи ва талаба ўртасидаги ўзаро мулоқот бўлиб, муаммони ҳал этишга ҳамда талаба фаолиятида ижобий ўзгаришларни киритишга йўналтирилади. - Маслаҳат бериш – ўқитувчи-маслаҳатчи ва талаба ўртасидаги ўзаро мулоқот бўлиб, муаммони ҳал этишга ҳамда талаба фаолиятида ижобий ўзгаришларни киритишга йўналтирилади.
Талабалар мустақил ишидан намуна Эътиборларингиз учун рахмат! Эътиборларингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |