Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли


Дифференқиал диагностикаси



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Дифференқиал диагностикаси. 
Сальмонеллёз, шигеллёз, эше-
рихиоз касалликлари ва огир металл тузлари билан заўарланиш-да 
куриладиган белгилар баъзан вабо аломатларига ухшаб кетади. 
Уларни бир-биридан фарқлаш учун эпидемиологик маълу-мот ва 
бактериологик текшириш натижалари ҳал қилувчи роль уйкайди.
Сальмонеллёзнинг гастро-энтеритик формаси жуда огир ут-ганда 
худди вабога ухшаб кетади. Бундай х/элларда қуйидаги-ларга эътибор 
қилмоқ зарур. Вабо асосан ич кетишдан бошлана-ди ва бунга кейин 
қусиш қушилади. Беморнинг ҳарорати одатда кутарилмайди, қорни 
огримайди, ахлати куп, ҳидсиз ва худди ёвгон хурдага ухшаш булади. 
Сальмонеллалар к/узгатган гастроэнтерит кунгил айниш ва қусишдан 
бошланади. кейин беморнинг ичи кетади. Купинча беморнинг эти 
увишиб ўарорати кута-рилади, кейин беморнинг ичи кетади, қорни 
огрийди, ахлати жуда сассик булади. Камдан-кам ҳолларда бемор 
ахлати ёвгон хурдага ухшаш булиши мумкин. Вабо диагнозини 
аниқлаш жуда масъулиятли иш. Шунинг учун вабо гумон қилинганда 
дарҳол бемор ахлатини ва қусугини бактериологик йул билан 
текшириш керақ Вабоиинг енгил формаларини (беморнинг бир кунда 
2—3 марта ичи кетади, холос) оддий ич кетар касалликларидан 
фа-
қат бактериологик текширув ёрдами билангина ажратиб олиш 
мумкин.
Давоси. 
Вабо билан огриган бемор аҳволи купинча организм-да 
юз берган дегидратақия сабабли анча огир булади. Шу туфай-лк 
беморларни даволаш шошилинч равишда реанимақия булими 
шароитида олиб борилади. Дегидратақия касалликнинг асоснй 
моҳияти ва бемор тақдирини ҳал қилувчи омил эканини назар-да 
тутган холда даво биринчи навбатда а на шу ҳолатнл барта-раф 
қилишга кўаратилади, Бошқача айтганда, шир-шир ич кетиш
ПО


ва тез-тез қусиш натижасида йукртилган суюқлиқ тузлар за оклеил 
моддалар урнини зудлик билан тулдириш керак (регкдрата-қия).
Регидратақия икки хи.,» булади: бирламчи ва компенсатор 
регндратақия. Бемор йуқотган суюклик ва тузларнинг урнини 
тулдириш учун бошқа даво чораларини куришдан олдин органи-змга 
туз зритмалари юбориш бирламчи регидратақия демакдир.
Компенсатор регидратақия бошқа даво чоралари билан бирга 
олиб борилади ва бунда дазом этиб келаётгая ич кетйш ва кусиш 
натижасида йуқотилган суюклик мшуюринн анкгўлаб, организм-га 
шунга яраша эритмалар юборилади.
I ва 11 даражадаги дегидратақия ҳолатида беморнинг аҳволи 
унчалик огир булмайди ва йуқотилган суюқлик урнини тулдириш 
учун оралит, регндрон, глюкосолан деб аталадиган суюкликлар 
беморга ичирилади. Бу эритмалар ичида туз ва глюкоза бор.
III ва IV даражадаги дегидратақия ҳолатида эса, 36—38 да-
ражагача илитилган «трисоль» эритмасини зудлик билан венага 
қуйилади. Бу эритмани бир минутда 120 мл гача тезликда вена-га 
юборилади. 1,5—2 соатда 5—7 л гача суюклик ку&илади. Трисоль 
урнига «хлосоль», «квартосоль», «ақесоль», «дисоль» зритмалари ҳам 
ишлатилади. Вена томирига эритма юбориш пульс яхшиланиб, қон 
босими аслига келгунча, пасайиб кетган ҳаро-рат нормаллашиб, 
гиповолемия аломатлари йуқолгунча давом эттирилади. Ундан 
кейин, юқорида айтганимиздеқ й5
г
қотилаёт-ган суюқлик миқдорига 
қараб қанча эритма юбориш аниқлана-ди. компенсатор регидратақия 
учун эритмани томчи усули билан юбориш кифоя. Регидратақия ич 
кетиш тухтагунга қадар давом эттирилади. (36—72 соат). Чақалоқ 
болаларда регидрата-қияни амалга ошириш учун тузли эритмаларга 
глюкоза қушила-ди (бир литрига 15—20 гр миқдорида). Болаларга 
тузли эритмалар секинроқ юборилади. Бошлангич 2 соат ичида 
йукртилган суюқликнинг 40 фоизи миқдорида полиионли эритмалар 
тайин-ланади. Қолганини кейинги 2—4 соат давомида берилади. Ча-
қалоқ болаларга тузли эритмалар тез юборилганда бош мия ёки упка 
шиши ривожланиши мумкин.
Парентерал регидратақия амалга оширилаётган вахдда кис-лота-
ишқор мувозанатини ва электролитлар миқдорини тек-шириб 
турилади. Мабодо гиперкалиемия ҳолати аниқланса трисоль 
эритмаси урнига дисоль эритмаси (филиппс эритмаси №2) 
юборилади. Гипокалиемия аниқланган ҳолларда эса кунига 1 
граммдан 3 маҳал калий хлорид тайинланади.
Беморнинг кусиши тухтагач огиз орқали антибиотиклар тай-
инланади: 0,3—0,5 г дан кунига 4 маҳал тетрақиклин, 0,5 г дан ҳар 6 
соатда левомиқетин, 0,1 г дан ҳар 12 соатда доксиқилкн • берилади, Бу 
даво курси 5 кун дазом зтади. Кусищ тухтамзган ҳолларда тетрақиклин 
мускул орасига юборилади. Вибрион та-шиб юрувчиларга босим 5 кун 
0,3 г дан кунига 4 маҳал тетрақиклин берилади.
Ш


Туз эрмтиалари ва антибиотиклардай таищари қон қуйиш 
яхши фо'йда қилзди. Физиологик эритма билан бараварига суюл- ў 
тирилган плазма (500 мл» ҳам қулланилади. Айниқса вабонинг 
алгид формасида ҳар куни қон қуйиш тавсия этилади.
15- -20 минут давомида илиқ ванна қабул қилиш бемор аҳво-
лини анча яхшилайди (ваннадаги сув ҳарорати олдинига 36 да-ража 
булади ва аста-секин 40—42 даражагача етказилади). Ванна 
булмагак -вақтда бемор баданига гир айлантириб иситгичлар қуйиш 
керақ
Бемор авва л 4-парҳез таомлари билан овқатлантирилади, 3— 4 
кундав сунг умумий г.арҳезга утказилади.
Вабодан согайган беморлар согайиш даврининг 8—10-куни 
ахлати 3 мар/а ва ут суюқлиги 1 марта текширилганда вабо виб-
риони йуқлиги аниқлангач уйларнга жунатилади. Бактернологик 
текшируз антнбиотиклар билан даволаш тугагач 36—48 соат 
утгандан сунг 3 кун босим амалга оширилади.
Вабодан согайган реконвалёсқентлар диспансер назоратида 
булади ва уларнинг ахлати бир ой давомида ҳар 10 кунда бир марта, 
ут суюқлиги эса бир марта бактернологик текширилади.
Профилактикаси. Аввало вабонинг бошқа давлатлардан биз-~ 
нинг юртимизга келиб қолишига қарши чора-тадбирлар амалга 
оширилади. Вабо учраб турадиган хорижий мамлакатлардан 
келадиган кишилар 5 кун давомида врач назоратида булади. 
Улар албатта бактернологик йул билан текширилади.
Аҳолини сув билан таъминлайдиган сув ҳавзалари, сут ва бошқа 
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган, уларни сақлайдиган ва 
сотадиган корхоналар, ташкилотлар, умумий ' овқатлакиш 
муассасаларида амалга ошириладиган санитария ва гигиенага оид 
тадбир-чоралар устидан алоҳида назорат олиб бо-рилади. Болалар 
муассасалари ва касалхоналарига ҳам алохида эътибор берилади.
Сув ҳавзасидан вабо вибрйони топилган ҳолларда, ана шу 
манбадан фойдаланиш ка'тъиян ман қилинади. Хар 10 кунда суз
манбаларида бактернологик текширув утказилиб турилади.
Вабо билан орриган ўеи-орларга яқин юрган одамлар 5 кун
давомнда врач назоратида булади ва бир марта бактернологик
текширишдан утказилади.
■ ' Вгбо чиедак уй дезинфекция қилинади. Вабо учоридаги киши-
, ,лар иабога қорши холерўген анатоксини билан эмланади (бола-
' лар 7 ёшдан кейнч эмланади). Эмланганларнинг 96—98 фоизида
аитйтоксинлар пайдо булади. Зарурият булганда орадан 3 ой
утганидан хейингана одамни т,-1крор эмлаш ревакцинақия қи-
лиш) мумк«11. Вабога кдрши эмлаш махсус инъектор ёрдамида
амалга оширилади.
Вабонинг тарқалиш хавфи булган такдирда уткир ичак ка-
салликлари билан орриган кишиларйннг ҳаммаси — каттаю кичик 
баробар — касалхонага ётқизнлади ва бактернологик усул билан 
текширилади.



Таищи муҳитда, масалан очиқ сув ҳавзасида вибрион топил-ган 
тақдирда қуйидаги чоралар амалга оширилади: I) очик сув хавзалари 
—даре, анҳор, ариклардан фойдаланиш қатъиян ман қилинади; 2) 
очик сув хавзалари ва водопровод системасидаги сув ҳар 10 кунда 
бактериологии йул билан текшириб турилади; 3) водопровод 
системасидаги сувга хлор моддаси одатдагидан купроқ қушилади.
Вабо борлиги аниқланган жойда қуйидаги чора-тадбирлар амалга 
оширилади: 1) вабо билан огриган беморлар ва вибрион ташиб 
юрувчилар албатта касалхонага ётқизилиши керак; 2) уй-ма-уй юриб 
топилган 
ичи кетган 
ва 
қусган 
беморлариинг 
ҳамма-си 
ихтисослаштирилган касалхонага ётқизилади ва бактериоло-гик йул 
билан текширилади; 3) вабо билан огриган беморлар-га яқин юрган 
кишиларнинг ўаммаси алохддалаб қуйилади (изоляқия) ва 5 кун 
давомида врач назоратида булади. Бу кишилар бактериологии йул 
билан текширилади ва профилактик давола-нади (босим 4 кун 
давомида кунига 3 маҳал 0,3 г дан тетрақиклин берилади); 4) вабо 
учогида, 
яъни 
вабо 
учрайдиг'ан 
жойда 
махсус 
эпидемиологиклекшириш ташкил қилинади; 5) вабо чиқ-қан 
хонадонда жорий ва якунловчи дезинфекция утказилади; 6) аҳоли 
орасида вабога қарши курашнинг асосий масалалари юзасидан 
тушунтириш олиб борилади. Бу жуда муҳим чорадир!
Ниҳоят, вабо юқиш хавфи булган х/элларда, масалан вабо 
учрайдиган хорижий мамлакатга кетадиган кишилар шу касал-ликка 
қарши эмланади. Зарур булган ҳолларда 3 ой утгач улар-ни яна 
эмлаш мумкин (ревакцинақия).
Жаўон 
СОРЛИҚНИ 
саклаш ташкилоти ер юзидаги ҳамма мам-
лакатларда вабонинг қай даражада ва қай йуналишда тарқал-ганини 
назорат қилиб туради ва бу х
(
ақда мамлакатлар 
СОРЛИҚ
-ни с.ақлаш 
вазирликларига махсус ахборот бериб боради. Шунга қараб тегишли 
чора-тадбирлар амалга оширилади.
САЛЬМОНЕЛЛЕЗ 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish