КОМИЛЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ
Аллаёров Э.Б. – “Жисмоний тарбия” ўқитувчиси, Шойхонтохур
тумани 186-сонли мактаб, Тошкент, Ўзбекистон.
Ўзбекистон тараққиёт йўлида истиқлол сари катта қадамлар билан олға бормоқда.
Буни Республикамизнинг жуда кўп тармоқлари каби спортдаги халқаро спорт майдонларида
эришаётган улкан муваффақиятлари ва ютуқлари билан ифода этиш мумкин.
Эътиборли томони шунданки, аҳолининг ижтимоий-маданий турмуш шароитини
яхшилаш ва уларни саломатлигини муҳофаза қилишда айниқса ёш ва ўқувчи қизлар-
ўғилларнинг жисмоний маданият соҳасидаги комилликни ўстириш, уларнинг ўзаро
меҳрибонлилиги, дўстлигини тарбиялашда миллий қадриятлар, маънавий-маърифий
тадбирлар қаторида жисмоний тарбия ва спорт ўз ўрнига эгадир.
Миллий маданият ва анъанавий байрамлар, маросимлар ва турли хил оммавий
соғломлаштириш ва спорт тадбирлари мазмунида урф-одатларимиз ва халқаро маданият
намуналари мужассамлашиб, улар тобора бойиб бормоқда. Буларни Республика Президенти
ва ҳукуматининг фармонлари, қарорлари, олиб борилаётган туб ислоҳотлар ва
тадбирларнинг маҳсулидир десак муболаға бўлмайди.
Ўқувчи-ёшларнинг маънавий-маърифий қиёфаларини кенгайтиришда фақат таълим
тарбия бериш билан чегараланиб қолмасдан, балки оила, маҳалла ва оммавий-маданий ҳамда
соғломлаштириш жисмонийтарбия, спорт, саёҳат, халқ миллий ўйинлари ҳам муҳим аҳамият
касб этмоқда. Натижада ўқувчи-ёшлар, айниқса маҳаллий миллат қизларининг замонавий
кийиниши, байрамлар, тўйлар, турли маросимлар, кўчаларда юриш-туришларида уларни
шаҳарлик ёки қишлоқлик деб ажратиш қийин. Кураш, шарқона якка беллашувлар, бадиий
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
176
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
гимнастика, теннис, футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат ва бошқа спорт турлари
бўйича қизларнинг астойдил шуғулланишлари мустақиллик тухфа этган неъмат ва миллий
тараққиёт наъмуналаридан биридир.Шу туфайли ўқувчи қиз ва ўғил болалар биргаликда
спорт билан шуғулланишлари, жисмоний тарбия дарсларида ўзро мусобақалашишлари
шаклланиб, равнақ топмоқда. Бу ўз навбатилда буюк келажак авлодларни жисмоний
маданият комиллигини тарбиялашнинг дастлабки маҳсулидир.
Шундай бўлсада, аҳоли ўртасида, айниқса қишлоқ жойларида қизларнинг спорт билан
шуғулланишларига эътирозлар кам эмас. Бунинг негизида эски урф-одатлар ариқдан
сакрама, ўғил болалар билан ўйнама ва ҳали узоқ давом этувчи салбий тарбия жараёнлари
мавжудлигини инкор этиш қийин. Ўғил ва қиз болаларнинг жаҳон маданиятига қўшиқлар,
мусиқалар, рақслар, кийинишлар ва ҳ.к. тез кириб бораётганлигини тўхтатиб бўлмайди. Қиз
болаларнинг спортга берилиши, бевосита шуғулланиши ва халқаро спорт майдонларига
чиқишни орзу қилишлари табиийдир.
Мустақиллигимиз тухфа этган ҳозирги тинч осойишталик даврида ёш болалар ва
ўқувчи ўғил ҳамда қизларнинг жисмоний тарбия ва спортга эътиқоди, жисмоний маданият
тушунчасини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрининг баъзи
ҳудудларида суҳбатлар, савол-жавоблар, мулоқотлар (социологик тадқиқотлар) ўтказилди.
Уларнинг баъзи бир натижалари ва хулосаларини илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилган
ҳолда қуйидагларни баён этишга тўғри келади, яъни:
1.Замонавий етук спортчилар ва афсонавий паҳлавонлар Алпомиш ҳамда
Барчинойларга тақлид қилиш:
-боғча болалари:катта бўлсам Муҳаммадқодирдек боксчи бўламан (45%),
Абдураимовдек футболчи бўламан (65%),
Алпомишдек курашчи бўламан (55%),
Барчинойдек фикр қилишга уринаман(45%).
-бошланғич синф болалари, ўғил болалар:
Карате спорт турини яхши кўраман (45%),
Ўзбек кураши менга ёқади (40%),
Футбол энг яхши ўйин, футболчи бўламан (60%),
Чавандоз-полвон бўламан (30%) ва ҳ.к.
-қиз болалар:
Курашларнинг барча турлари қизиқарли (55%),
Теннис ўйнаш менга кўпроқ маъқул (45%),
Ўғил болалар билан футбол ўйнишни яхши кўраман (35%),
Ўғил болалар билан ҳаракатли ўйинларни ўйнаш, саёҳатларга чиқиш жуда қизиқарли
бўлади (45%) ва ҳ.к.
Юқоридаги мулоҳазалардан маълумки, ёш болалар ва бошланғич синф ўқувчилари
келажакда етук спортчи бўлишни орзу қилишади ва улар ўғил болалар билан биргаликда
ўйнаш, мусобақалалашиш,куч синашишга ҳам тайёр эканлигини изҳор этишади. Бу ўз
навбатида юртимиз спорт юлдузлари ҳамда афсонавий паҳлавонларга ўзларини қиёслашдан
дарак беради.
2.Спортдаги фаолиятлар ва жисмоний маданият тушунчаларининг ўзаро бирлиги
ҳамда уйғунлиги:
5-7 синф ўқувчилари, ўғил болалар:
-югуриш, сакраш ва спорт ўйинларида қизлар билан баҳслашиш қизиқарли ўтади
(50%),
-баъзи қизлар биргаликда ўйнашни ёқтирмайди (45%),
-волейбол, баскетбол, футбол ва қўл тўпини қизлар билан аралаш ўйнатишда яхши
бўлар эди (35%).
Қиз болалар:
Do'stlaringiz bilan baham: |