Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet660/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   656   657   658   659   660   661   662   663   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
577 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
2019-йил 4-декабрдаги “
Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга 
олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармони 
бу фикримизнинг ёрқин 
намунасидир.

1


Охирги йилларда Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларни эгаллаш бўйича 
рақобат кучайиб бомоқда. Бу ҳолат бир қанча объектив сабаблар билан асосланади. Аввало, 
бу “етакчи” ва “аутцайдер” жамоалар футболчилари маҳорати орасидаги фарқнинг 
“легионер” футболчиларнинг келиши ҳисобига камайишида бўлса, иккинчи томондан 
клубларнинг моддий-техник таъминоти сезиларли даражада ўсгани, машғулотлар жараёнида 
замонавий технологиялардан фойдаланиш даражаси билан боғлиқдир. 
Бугунги кунда жамиятда ахборот технологиялари кириб бормаган соҳанинг ўзи 
йўқ.Улардан барча жабҳада масалан, хужжатлар юритиш,маълумотлар базасини яратиш ва 
ҳоказоларда фойдаланилади. Кўпгина спорт турларида ахборот технологиялари юқори 
малакали спортчилар тайёрлаш жараёнига тадбиқ этилади. Спортда ахборот 
технологияларидан аксарият холларда спортчининг тайёргарлик даражасини оддий 
воситалар орқали баҳолаш имконияти бўлмаганида масалан,уларнинг ҳаракат техникасини 
биомеханик 
таҳлил 
қилиш,спорт 
кураши 
олиб 
боришда 
тактик 
схемаларни 
моделлаштиришда,спортчининг функционал ҳолатини баҳолашда, инсоннинг жисмоний 
юкламаларга мослашиш имкониятларини баҳолашда кўпроқ фойдаланилади 

2,4


Жамиятнинг ажралмас бир қисми сифатида ахборот технологиялари-маълумотларни 
йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, хулоса бериш ва фойдаланишнитаъминловчи усул ҳамда 
дастурий-технологик воситалар йиғиндисидан иборат бўлиб, ахборот ресурсларини амалга 
ошириш жараёнлари меҳнатини камайтиришни таъминлайди

3


Бундай технологиялардан фойдаланиш спортчи тайёргарлигининг турли томонларини 
баҳолаш ва албатта, тайёргарлик жараёнининг махсус дастурини ишлаб чиқиш имконини 
беради. 
Вақт талабидан кундан-кунга блокнотдаги чизмалардан ва доскадаги рангли 
магнитлардан аста-секин йироқлашаётган замонавий футбол ҳам четда қолмади. Рақамли 
технологиялар даврида тактик чизмалар қоғоз кўринишидан электрон кўринишга 
айланмоқда ва янгича сайқалга эга бўлиб,турли титулларга эга бўлишга ёрдам бермоқда.
Замонавий футболнинг ривожланиш тенденцияларини аниқлашда жаҳон биринчилиги 
мусобақаларида иштирок этувчи профессионал футбол жамоалари анча қизиқиш уйғотади. 
Фақатгина жаҳоннинг энг кучли жамоалари ва футболчиларининг мусобақа фаолияти 
таҳлили футболнинг ривожланишидаги асосий йўналишларни аниқлаб бериши таҳмин 
қилинмоқда. 
Масалан, 2018 йил Россияда ўтказилган жаҳон чемпионати якунларига бағишланган 
аналитик материаллар энг кучли терма жамоаларнинг ўйин тажрибасини умумлаштириш, 
футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичларини, техник маҳоратларини баҳолаш ва ўйинни 
ташкил қилиш бўйича замонавий тактик вариантлари тўғрисида хулоса қилиш имконини 
берди.Ушбу турнир якунлари мураббийларнинг турли хил халқаро форумларида кенг 
муҳокама қилинди. 
Бироқ, бу мавзу қанчалик долзарб бўлмасин,футболчиларимизни тайёрлаш 
муаммоларига бағишланган адабиётлар таҳлили мутахассислар томонидан замонавий 
ахборот технологияларидан фойдаланиш салмоғи талаб даражасида эмаслигини 
кўрсатмоқда. Профессионал футбол жамоаларини бошқаришда ахборот технологияларидан 
фойдаланиш масалалари махсус адабиётларда етарли даражада ёритилмаган ва амалиётда 
ҳали ўзининг зарур ўрнига чиқиб бормаганлиги футбол жамоаларимизнинг халқаро 
ареналарда ёрқин натижалар кўрсатишларига салбий таъсир кўрсатмоқда.Бу ҳолатлар 
ишнинг долзарблигини белгилайди. 
Ишнинг мақсади - юқори малакали футболчиларнинг тайёргарлик жараёнида ахборот 
технологияларидан фойдаланиш даражасини ўрганиш. 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   656   657   658   659   660   661   662   663   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish