ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 77 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ кўрсаткичларини номоён қилишга хизмат қилади. Кўпгина педагогик ва психологик
тадқиқотларда ривожлантирувчи вазифа етакчи ўринни эгаллайди. Бу ёндашув
“ривожлантирувчи таълим” деб номланади. Л.B. Заньков унинг заруратини таъкидлаб
“дидактика билим ва малакалар соҳаси қанчалик муҳим бўлмасин, унинг ўзи билан чекланиб
қолмайди. Интеллектида нуқсони бўлган болалар ривожланишида оптимал натижаларни
берадиган тизимли ёндашувга доим эҳтиж сезилишини олим таъкидлаб ўтган. Чунки ақли
заифликнинг даражалари ҳамда уларнинг оқибатлари бугунги кунда ўта ижтимоий оғир
кўринишда эканлигини амалиёт кўрсатмоқда. Бу каби муаммоларни ечиш эса, ҳар бир
даврнинг ўзига хос ва мос ёндашувларига таянади.
Биз олиб борган тадқиқот ишимизнинг асосий моҳияти шуки, интеллектуал
ривожланишда
муаммоларга
эга
болаларнинг
мактабгача
таълим
давридаёқ
ижтимоийлаштиришнинг самарали усулларини аниқлаш эканлиги боис, олиб борилган
тажриба-синов ишларимиз энг мақбул усул бу ўйин ва соғломлаштирувчи муолажалар
эканлигини тасдиқлади. Ўйиннинг турли манбаларда метод ёки фаолият тури сифатида
берилишидан қатъий назар унинг ақли заиф бола ривожланиши ва эрта
ижтимоийлашувидаги дидактик, психологик имкониятлари чексиздир. Педагоглар ўйинни
ташкил этишда ақли заиф боланинг ўзига хослигини инобатга олишида педагогик
импровизация кўникмалари талаб этилади. Чунки ақли заиф болаларнинг психологик
жиҳатдан барқарор эмаслиги буни тақозо этади. Яъни ўйин давомида боланинг тез ўзгариб
қолиши, ҳаракатни бирданига тўхтатиши, ҳохишининг сусайиши содир бўлиш эҳтимоли
кучли бўлганлиги ҳам педагоглардан касбий коспетенциялар ҳамда сабр тоқатни ҳам талаб
этади. Демак, ақли заиф болаларнинг ижтимоийлашувини таъминлашда асосий масъулият
педагогларга юкланади.
Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони.// Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами.
2.
Амирсаидова Ш., Жўраева М. Коррекцион-педагогик ёрдамида ривожлантириш
тизими муаммосини педагогик ва психологик манбаларда ўрганилганлик ҳолати.
Республика илмий–амалий конференция материаллари. – Т.: 2017. – 30 б.
3.
Бабанский Ю.К. Оптимизация учебно-воспитательного процесса: метод, основы. -
М.: Просвещение, 2012.
4.
Катаева А.А., Давыдова С.И. Обучение умственно отсталых школьников в
игровой форме с использованием образца и словесной инструкции. //Дефектология. -
2015. -№