66. Хом-сом тилларининг асосий грамматик воситаси нима?
а) ўзакдаги унлиланнинг ўзгариши;
б) ёрдамчи сўзлар;
в) қатъий сўз тартиби;
67. Қардош тилларни аниқлашда тилнинг қайси сатҳи хал қилувчи аҳамиятга эга?
а) фонетик;
б) грамматик
в) лексик;
68. Тил ва нутқ орасида қандай фарқ бор?
а) тил чексиз ходиса, нутқ чекланган;
б) тил тизими чекланган, нутқ чексиз ҳодиса;
в) иккаласи ҳам чексиз;
69. Барқарорлик тилгами ё нутққа тегишлими?
а) нутққа;
б) тилга;
в) ҳар икковига;
70. Фонема ва фон орасида қандай фарқ бор?
а) фонема-нутқ бирлиги фон-тил бирлиги;
б) улар орасида фарқ йўқ;
в) фонема-тил бирлиги, фон-нутқ бирлиги;
71. Нима учун инглиз тили учун сўз тартиби асосий грамматик восита ҳисобланади? Чунки:
а) бу тил флектив - аналитик тил;
б) инглиз тили агглютинатив тил;
в) инглиз тили флектив - синтетик тил;
72. От сўз туркумидаги жинс категорияси қуйида қайд этилган тилларнинг қайси бирига хос: ўзбек, рус, инглиз?
а) инглиз тилига;
б) ўзбек тилига;
в) рус тилига;
73. Камида иккита бир-бирига зид бўлган лекин ягона умумий маънога тегишли бўлган ҳамда ҳар бири ўз грамматик воситасига эга бўлган тил ходисаси қайси атама орқали ифодаланади?
а) тил; б) грамматик категория; в) грамматик қоида;
74. Агар грамматик категория факат грамматик қўшимчалар билан ифодаланса, бундай грамматик категория қайси атама билан ифодаланади?
а) аналитик;
б) синтетик;
в) аналитик-синтетик;
75. Тилдаги энг кичик маъно англатувчи бирлик қандай атама билан белгиланади?
а) фонема;
б) морфема;
в) лексема;
76. Тил оилалари деганда нима тушунилади?
а) қўшни тиллар йиғиндиси;
б) бир ҳил ҳарфлардан фойдаланиладиган тиллар;
в) ягона тил ривожи натижасида пайдо бўлган тиллар;
г) ягона грамматик таркибга эга бўлган тиллар;
Do'stlaringiz bilan baham: |