70
эслаб қолиш йўлларини билмайдилар[5].Бундайҳолат шу ёшдаги
болаларда албатта бўлиши шарт эмас. Механик эсда қолдириш
кўпинча ўқитувчилар ўқувчиларида мантиқийхотираниўстиришга
етарли эътибор бермаган ҳолларда бўлиши мумкин. Таълим жараёнида
ўқув материалининг маъносини, моҳиятини, турли мулоҳазаларни,
далилларни, илмий асосларини эслаб қолиш ва эсга тушириш орқали
ўқувчиларда мантиқий хотира такомиллашади. Биринчи синфдан
бошлаб ихтиёрий эсга тушириш қобилияти тез ривожлана бошлайди.
Ўқиш жараёни учун ихтиёрий эсда қолдириш ҳам, ихтиёрий эсга
тушириш ҳам баробар талаб этилади. Бусиз ўқиш жараёнининг нормал
бўлиши мумкин эмас. Ўқувчилардан фақат ўрганиб, билиб олишгина
эмас, балки ўрганиб билиб олганини хотирлай олиш ҳам талаб этилади.
Ўқув материалини муайян система билан хотирлаш фақат ихтиёрий
эсга тушириш йўли билангина бўлишимумкин.
Кичик мактаб ёшидаги бола хилма-хил тасаввурларнинг каттагина
заҳирасига эга бўлади. Хорижий тил ўрганиш жараёнида у фақат идрок ва
хотира тасаввурларига таяниб қолмасдан, балки шу билан бирга, хаёлида
яратилган тасаввурларга ҳам таяниб, ўргатилаётган материални яққол
тарзда ўзлаштира боради.
Мактабга келиш арафасида боланинг сўз бойлиги ўз фикрини баён
эта оладиган даражада ортади. 6 ёшдаги нормал ривожланаётган бола ўз
нутқида 3000-7000 сўзни ишлатади[2]. Болалар
нутқинингўсишидауларнинг мактабдаги ўқиш фаолияти айниқса катта
роль ўйнайди. Бола мактабга келмасидан олдин ўзи қандай
гапираётгани устида ўйлаб ўтирмасдан, ўз нутқидан фақат алоқа ва
билиш воситаси тариқасида фойдаланади. Мактабда эса бола
гаплашаётган тил ўқитиладиган ва ўрганиладиган фан бўлиб қолади.
Мактабда ўқиётган
:
бола ўз она тилининг грамматикаси билан
шуғулланиши натижасида, ўз нутқини грамматика қоидаларига мувофиқ
онгли равишда тузишни ўрганади. Грамматикани ўрганиш жараёнида
бола нутқининг фонетик жиҳати аниқланади, нутқнинг морфологик
жиҳати тўғри бўлиб боради, синтаксис тузилиши эса анча
такомиллашади. Нутқнинг айрим жиҳатларига хос бўлган бу
сифатлар фақат грамматикани ўқиб ўрганиш натижасидагина ўсиб
қолмасдан, балки, хорижий тил ўрганишнингтаъсири остида ҳам ўсади[3].
Бошланғичсинф ёшидаги болалар нутқи асосан от, сифат, сон, феъл ва
боғловчилардан иборат бўлади. Бу ёшдаги болалар ўз нутқларида қайси
сўзларни ишлатган афзал-у, қайсиларини ишлатиш мумкин эмаслигини
фарқлай оладилар. 6-7 ёшли бола жумлаларини мураккаб грамматик
тизимда туза олади. Бола нутқни бутун болалик даврида жадал равишда
эгаллаб бориб, уни ўзлаштириши маълум бир фаолиятга айлана боради. 7-
9 ёшли болалар нутқининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки,
энди улар ўз фикрларини баён этиш учунгина эмас, балки ўз
суҳбатдошининг диққатини ўзига жалб қилиш учун ҳамгапирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: