Иккинчи босқич: комплаенс назорат ва идора сиёсати
Бунда Сингапур, Франция, АҚШ, Германия ва Латвия тажрибаси, халқаро ташкилотлар ҳисобот таҳлиллари ва тавсиялари ўрганилди. Улар асосида таҳлилий материаллар тайёрланди ва идора дастурига тузатишлар киритилди.
Биринчи босқич якунлари бўйича эришилган натижалар, бажарилган ишларнинг танқидий таҳлили кучли ва заиф томонларни аниқлаш, иккинчи босқич учун ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга ёрдам берди.
Иккинчи босқич 2019 йилнинг июль ойидан 2020 йилнинг август ойларини қамраб олди. Бу вақтда қандай ишлар амалга оширилди?
Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати ишлаб чиқилди, унда адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашнинг асосий йўналишлари ва ёндашувлари белгиланди. Шу билан бирга, вазирлик тизимида коррупцияга қарши комплаенс назоратни жорий этиш бўйича чоралар ҳам қабул қилинди.
Идоранинг комплаенс тизими касбий ва ахлоқий меъёрларга риоя қилиш, қонунчилик ва ички тартиб-қоидаларни бузиш хавфини камайтириш ҳамда катта моддий зарарни бартараф этишни кўзловчи огоҳлантирувчи ва профилактик чора-тадбирларни ўз ичига олади.
БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда адлия органлари ва муассасаларида “KPMG International” компаниясининг халқаро экспертларини жалб этган ҳолда, коррупцияга қарши комплаенс назоратни жорий этиш бўйича лойиҳа амалга оширилди. Биринчи навбатда, тизим доирасида вазирлик ва унинг муассасаларига юклатилган функцияларни бажаришда коррупция хатарлари хавфи даражаси (492 та) бўйича баҳоланди ва таснифланди. Сўнгра уларнинг таъсирини камайтириш бўйича ҳуқуқий ва ташкилий чоралар қабул қилинди. Хусусан, вазирликнинг 10 дан зиёд ички ҳужжати (коррупцияга қарши курашиш сиёсати, коррупция тўғрисидаги хабарлар билан ишлаш регламенти, хавфларни баҳолашнинг услубий асослари) тубдан янгиланди, вазирликда коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди.
Адлия органлари ва муассасалари фаолиятида коррупцияга қарши курашиш механизмлари жорий этилди. Хусусан, ходимлар изчил ўқитилмоқда, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги кўникмаларини ривожлантириш мақсадида янги e-study.adliya.uz платформаси ишга туширилди. Коррупция ҳуқуқбузарликлари ва жиноятлари минимал даражага туширилди.
Масалан, 2019 йилда адлия органлари ва муассасаларининг 6 нафар ходимига нисбатан жиноий жавобгарлик иши қўзғатилган бўлса, уларнинг
4 нафари коррупция жиноятлари бўйича ишлар бўлган. 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида эса 2 та жиноят қайд этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |