27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
152/179
403. 9040 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари» счётида
қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича қайта суғурталовчига берилаётган суғурта мукофотлари акс эттирилади. Ушбу счёт 9030
«Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет томони обороти суғурта
хизматларини кўрсатишдан олинган даромадларни камайтиради. Ушбу счётда дебети бўйича 6060 «Қайта суғурта қилишга
берилган
таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича
қайта суғурталовчига бериладиган ҳисобланган суғурта мукофотлари акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида тўланган суғурта
мукофотларининг суммалари 9040 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта
мукофотлари» счётнинг кредити бўйича 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг дебетига ўтказилади.
404. 9050 «Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счёти шартнома шартларига мувофиқ берилган сотув
чегирмалари натижасида берилган нарх чегирмаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Ушбу счёт асосий (операцион)
фаолиятнинг
даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси товарларни сотишдан,
ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 «Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счётининг дебетида
сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
405. 9060 «Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётида суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан
олинган даромадлар акс эттирилади. Бошқа шахсларнинг қарздорлиги вужудга келганда 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан
олинадиган счётлар» счётининг дебети бўйича 9060 «Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг
кредити
билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади. Ҳисобот даврининг охирида 9060 «Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан
даромадлар» счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг кредитига ўтказилади.
406. 9070 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича
даромадлар» счётида қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар акс
эттирилади. Қайта суғурталовчидан олинадиган ҳисобланган суғурта товони суммасига 4060 «Қайта суғурта қилишга берилган
таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети бўйича 9070 «Қайта суғурта қилиш ва
ретроцессияга берилган
таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга
оширилади. Ҳисобот даврининг охирида 9070 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар
улушининг қопланиши бўйича даромадлар» счётнинг кредит томонидаги қолдиғи дебети бўйича 9910 «Якуний молиявий натижа»
счётининг кредитига ўтказилади.
407. 9080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар» счётида
қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича олинган комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар акс эттирилади.
Ҳисобланган комиссион рағбатлантиришлар суммасига 4051 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва
йиғимлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети бўйича 9080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар,
тантъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳисобот даври
охирида 9080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар» счётнинг
кредит томонидаги қолдиғи дебети бўйича 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг кредитига ўтказилади.
408. 9090 «Сюрвейер ва аджастер хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётида сюрвейерлик ва аджастерлик хизматларини
кўрсатишдан олинган даромадлар акс эттирилади. Бошқа шахсларнинг қарздорлиги шаклланганда 4010 «Харидорлар ва
27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
153/179
буюртмачилардан олинадиган счётлар» счётининг дебети бўйича 9090 «Сюрвейер ва аджастер хизматларини кўрсатишдан даромадлар»
счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳисобот даври охирида 9090 «Сюрвейер ва аджастер хизматларини
кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредит томонидаги қолдиғи дебети бўйича 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг
кредитига
ўтказилади.
409. Асосий (операцион) фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи счётлар (9000) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир сотилган
товар, кўрсатиладиган суғурта ва бошқа хизмат турлари бўйича алоҳида юритилади. Бундан ташқари, аналитик ҳисобни
географик
сегментлар (ҳудудлар) ва суғурталовчи томонидан бошқариш учун керакли бўлган бошқа сегментлар бўйича юритиш мумкин.
410. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)нинг боғланиши
Do'stlaringiz bilan baham: