Тьютор (таълим-тарбия маслаҳатчиси)нинг лавозим вазифалари



Download 15,64 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi15,64 Kb.
#892233
Bog'liq
1.ТЬЮТЕРЛИК лавозим вазифалари (1)


Тьютор (таълим-тарбия маслаҳатчиси)нинг лавозим вазифалари:



  1. Тьютор (таълим- тарбия маслаҳатчиси) олий таълим муассасасида ўзларига бириктирилган талабаларни кутиб олади, ўқув аудиторияларга йўналтиради;

  2. Қисқа вақт оралиғида талабаларнинг давоматини аниқлайди, дарсга келмаган талабаларнинг дарсга келмай қолиш сабабини аниқлашга киришади, аввало талаба билан боғланади, кейин унинг ота-онаси (вакили) билан боғланиб ҳолатга аниқлик киритади, бу ҳақда тезкор равишда маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинига хабар беради;

  3. Гуруҳда дарс машғулоти барбод бўлганлигини аниқласа, ўз талабалари билан ахборот-соати доирасида талабаларга маълумотлар бериб туради ва шу орқали дарснинг барбод бўлишининг олдини олади;

  4. Дарс машғулотларига кеч қолган талабалар билан тушунтириш ишлари олиб боради, бу ҳолат мунтазам такрорланадиган талабалар кесимида ота-оналар билан ҳамкорлик ишларини ташкил қилади, зарур ҳолларда талабага интизомий чора белгилаш бўйича факультет деканига билдиришнома киритади;

  5. Дарсга келмаган талабалар орасида касал бўлиб касалхонага тушган, бахтсиз ходиса оқибатида тан жарохати олган, ижарада истиқомат қилувчи талабаларнинг яшаш манзилида қандайдир форс-мажор ҳолат юз берган бўлганлиги аниқланса бу ҳақда тегишли факультет декани ва масъул проректорни тезкор равишда огоҳлантиради;

  6. Дарс машғулотлари олиб бораётган профессор-ўқитувчилар билан талабаларнинг дарс вақтида ўзларини тутиши, дарсларга тайёргарлик кўриб келиш ҳолати бўйича суҳбат-мониторингини ўтказади, бу жараёнда хулқи бўйича эътироз билдирилган талабалар билан дарс тугагандан сўнг тарбиявий ишларни олиб боради, бу ҳолатни такрорланса, уларнинг ота-оналари билан муҳокама қилади;

  7. Куннинг иккинчи ярмида талабаларни тўгаракларга жалб қилади, тўгаракларнинг фаолиятини кузатади; ижарада яшовчи талабаларнинг баъзиларининг яшаш жойларига ташриф буюради, уларнинг муаммоларини аниқлайди, ўта оғир шароитда яшайдиган талабаларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича факультет декани ёки масъул проректорга таклиф киритади;

  8. Вақти-вақти билан талабалар турар жойларида яшайдиган талабаларнинг ҳолидан хабар олиб туради, ТТЖда яшаш қоидаларига амал қилмайдиган талабалар билан тарбиявий ишларни олиб боради;

  9. Тьютор (таълим- тарбия маслаҳатчиси) олий таълим муассасасининг “Одоб-ахлоқ қоидалари” бўйича ўз гуруҳи талабалари ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб боради, (биринчи курс талабаларга университет раҳбариятини таништиради, кутубхона ва бошқа бўлинмаларнинг жойлашуви билан таништиради);

  10. ОТМ психологи билан биргаликда тушкунликка тушиб қолган талабаларга маслаҳатлар ташкил қилади, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга мойил талабаларни аниқлайди, бу каби талабаларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўриб боради;

  11. Моддий аҳволи оғир бўлган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли маълумотларни йиғади ва раҳбариятга таклиф киритади;

  12. Бириктирилган гуруҳдаги ҳар бир талабанинг биринчи курс ўқув даврида характерини белгилаб берувчи психологик портретини шакллантиради;

  13. Оралиқ ва якуний назорат даврида талабаларнинг билимлари адолатли ва холис баҳоланиши бўйича мониторинг олиб боради, коррупцион ҳолатлар аниқланган тақдирда университет раҳбариятини бу ҳақда огоҳлантиради, дарс машғулотларига доимо қатнашган, хулқи яхши бироқ, фанлардан ўзлаштира олмаган талабаларга қўшимча дарс машғулотларини ташкил қилиш, рейтингнинг гуманизм принципларини қўллаш бўйича таклифлар киритади;

  14. Талабанинг қизиқиши ва қобилияти бўйича психологик портрет маълумотларидан келиб чиқиб, уларни турли хил тўгаракларга йўналтиради, илмий қобилияти мавжуд талабаларга илмий раҳбарларни бириктиришга амалий ёрдам кўрсатади.

Download 15,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish