Тест Зинапоя (ўз ўзини бахолаш) Мақсад: боланинг ўз-ўзини бахолаш даражасини аниқлаш Психолог



Download 0,9 Mb.
bet6/10
Sana25.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#306893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MT bolalar psixodiognostikasi 1-TO'PLAM

Субтестлар

Протокол

балл

эслатма

1.Зинапоя












2. Янглиш расм










3.Мавсумлар










4.Бир хил расмни топ

1

4







2

5

3

6

5.10 предмет



1

2

3

4

5

6

7

8

9

10





































6.Оиласини топ

Идиш товоқлар

мебел

транспорт

Кийим кечак

мевалар

Полиз экини

























7.Балиқча












8.Одам расми












9.Кетма кет расм










10.Кесилган расм










11.Бу нимага ўхшайди?



1)







2)

3)

Жами балл









Тавсиялар:_____________________________________________________________
_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Психолог:_________________Натижаларни_бахолаш'>Психолог: _______________
Натижаларни бахолаш:
Юқори даража – 16-20 балл.
Ўрта даража – 10-15 балл.
Паст даража – 0-9 балл.
4-5 ёшли болаларнинг психологик ривожланиш диагностикаси.
4-5 ёшли болаларнинг психологик ривожланишини аниқлаш диагностикаси жуда кам вақт талаб қиладиган тўққизта тестни ўз ичига олади.
Тест 1. Шакллар қутиси (идрок)

Мақсад: Шакл ва макон муносабатларини идрок этиш даражасини аниқлаш.
Кичик хажмли, геометрик шакллар тасвири ўйилган қутича ва шу ўйма шаклларга мос геометрик шакллар тўпламини болага тақдим этилади.
Психолог: «Бу уйчада кириш учун ҳар бир шаклга мос туйнукчалар бор, истаган битта шаклни ол, диққат билан қара ва унга мос туйнукчани топ».
Бахолаш мезонлари:
• бола шакл ва туйнукни кўз билан таққослай олади, вазифани мустақил равшда, қийинчиликсиз бажаради – 2 балл.
• бола шакл ва туйнукни кўз билан таққослай олмайди, вазифани бажаришда катталарнинг ёрдамига таянади – 1 балл.
• бола вазифани бажара олмайди – 0 балл.
Тест 2. Кўрсат ва номини айт (умумий билим)

Мақсад: боланинг умумий билимини аниқлаш.
Болага саволлар берилади ва шу саволларга жавоб бериш учун расмлар берилади.
Саволлар:
1. Нима полизда ўсади? Кўрсат ва номини айт.
2. Ким болаларни даволайди?
3. Нима дарахтда ўсади?
4. Ким дўконда ишлайди?
5. Уй хайвонини кўрсатинг.
6. Ким овқат пиширади?
7. Ёввойи хайвонни кўрсатинг.
8. Нима учади?
9. Нима ўрмонда ўсади?
Бахолаш мезонлари:
• бола барча саволларга тўғри жавоб берса -2 балл.
• бола 4-5та саволга тўғри жавоб берса – 1 балл.
• бола вазифани тушунмайди, расмларнинг ярмидан камини тўғри кўрсатади - 0 балл.

Тест 3. Матрешка 4- компонентли (идрок, моторика)
Мақсад:  хажм тушунчасининг шаклланганлиги, моторика холати, қизиқишларининг барқарорлик даражасини аниқлаш.
Психолог: Болага матрёшка таклиф қилинади. «Матрёшкани олинг», «Менга энг катта матрёшкани беринг, энди энг кичик матрёшкани беринг», «Уларни хажми бўйича жойлаштиринг», «Матрёшкани йиғинг».
Бахолаш мезонлари:
• бола вазифани тушунади, матрёшкани кўз билан таққослайди ва йиғади - 2 балл.
• бола вазифани тушунади, лекин матрёшкани намунага қараб йиғади - 1 балл.
• бола вазифани бажара олмайди - 0 балл.

Тест 4. Кесилган расмлар (идрок)




Мақсад: Идрокнинг ривожланиш даражасини, предметнинг яхлит тасвирини ярата олиш қобилиятини аниқлаш.
Болага таниш бирор предметнинг катта расмини олинг ва уни расмда курсатилганидек 4 та кисмга бўлиб, қисмларни аралаштириб ташланг.
Психолог: «Бу расм бўлакларига диққат билан қара ва бу ниманинг расми эканлигини айт ва предметнинг бир бутун расмини йиғ». Агар бола вазифани бажаришга қийналса катталар ёрдам бериши мумкин.
Бахолаш мезонлари
• Бола қисмларни кузатиб тасвирни тўғри топади ва расмни мустақил йиғади – 2 балл
• Бола кесилган расмларда нима тасвирланганлигини аниқлай олмайди, расмни намуналар ёрдамида йиғади – 1 балл
• Бола вазифани бажара олмайди – 0 балл.
Тест 5. 8 предмет (хотира)




Мақсад: боланинг ижодий хотираси хажмини тахлил қилиш.
Психолог: «Расмга диққат билан қаранг, тасвирдаги предметларнинг номини айтинг ва эслаб қолинг» сўнг расм олиб қўйилади ва боладан эслаб қолган предметларини айтиб беришини сўралади.
Бахолаш мезонлари:
• бола 5 та предметни эслаб қолса – 2 балл.
• бола 3- 4 та предметни эслаб қолса - 1 балл
• бола 3 тадан кам предметни эслай олса - 0 балл.

Тест 6. Лабиринтлар (диққат)

Мақсад: Қўлланмани тушуниш даражаси, диққатининг концентрацияси, хажми ва барқарорлигини аниқлаш, фаолиятнинг маққсадга йўналганлиги ва кўриб қабул қилиш жараёнининг ўзгачаликларини аниқлаш.
Психолог: Болага расм берилади. «Расмга диққат билан қара, бу ерда ўғил бола ва қиз бола, улардан бири шарнинг иккинчиси варракнинг ипини ушлаб турибди. Улардан қайси бири шарнинг ва қайси бири варракнинг ипини ушлаб турганини аниқлашинг керак. Бунинг учун қаламчани ип устида узмасдан юрғазишинг керак». Бола биринчи топшириқни бажариб бўлганидан сўнг унга иккинчи расм кўрсатилади: «Энди мана бу расмга диққат билан қара ва кучукча билан олмахонга уйларига борадиган йўлни топишга ёрдам бер»

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish