Тест саволлари қуйида келтирилган вариантлар орасидан қайси жавоб ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларига кирмайди?



Download 104,47 Kb.
Sana13.06.2022
Hajmi104,47 Kb.
#664461
Bog'liq
13-мавзу тестлар-жавобсиз


ТЕСТ САВОЛЛАРИ
1. Қуйида келтирилган вариантлар орасидан қайси жавоб ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларига кирмайди?
а) хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
b) маҳалладаги оилаларнинг моддий-ижтимоий аҳволи тўғрисидаги зарур бўлган маълумотларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот дастурига киритиб бориш;
c) маҳалладаги мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га кирган ёшлар ва хотин-қизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
d) маҳалладаги бўш бино ва ер майдонларини аниқлаб, уларни белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратиш бўйича тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш.
2. Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) қандай талабларга жавоб бериши лозим?
a) аниқ, прогоноз қилинаётган натижа ва кутилаётган ижобий ўзгаришлар аниқ белгиланишини назарда тутиши;
b) ўлчанадиган, кўрсаткичларни ҳисоблашнинг муайян шартли бирликларида ўлчаш мумкинлигини назарда тутиши;
c) эришиш мумкинлиги, прогноз қилинаётган параметрлар мавжуд ресурс ва ваколатлар билан мувофиқ бўлишини назарда тутиши;
d) юқорида келтирилган жавобларнинг барчаси тўғри.
3. Ҳоким ёрдамчиси “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга самарали жорий этиш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлашда қайси ваколатли давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади:
а) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари;
b) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллаларда ташкил этилган “Аёллар маслаҳат кенгашлари”;
c) Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан;
d) юқорида келтирилган жавобларнинг барчаси тўғри.
4. Ҳоким ёрдамчилари амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан қандай тартибда ҳисобот бериб бориши белгиланган?
a) ҳар ойда туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига;
b) ҳар чоракда туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига;
c) ҳар ойда туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда вилоят ҳокимига;
d) ҳар чоракда туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда вилоят ҳокимига.
5. Ҳоким ёрдамчиси фаолиятининг самарадорликни баҳолаш натижалари “аъло” бўлган тақдирда, унинг иш ҳақи миқдорига қуйидаги миқдорларда устама белгиланади:
a) ойлик иш ҳақининг 50 фоиз миқдоригача;
b) ойлик иш ҳақининг 30 фоиз миқдоригача;
c) ойлик иш ҳақининг 40 фоиз миқдоригача;
d) ойлик иш ҳақининг 100 фоиз миқдоригача.
6. Ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритаётган шахсларни лавозим бўйича ўстириш юзасидан таклифлар қайси ташкилот томонидан шакллантирилади?
a) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан;
b) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан;
c) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан;
d) туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан.
7. Фаолияти давомида юқори самарадорлик кўрсаткичларига эришган ҳоким ёрдамчиси қандай кўкрак нишони билан тақдирланади?
a) “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони;
b) “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони;
c) “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони;
d) “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони.
8. Ҳоким ёрдамчиси “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга самарали жорий этиш мақсадида аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишда қайси ваколатли давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади:
a) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари;
b) Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, маҳаллалардаги ўқув масканлари, нодавлат ва нотижорат ўқув марказлари;
c) Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар, ўқув марказлари билан ўзаро ҳамкорлик қилинади;
d) юқорида келтирилган жавобларнинг барчаси тўғри.
9. Ҳоким ёрдамчиси “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга самарали жорий этиш мақсадида муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишда қайси ваколатли давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади:
a) Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари;
b) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари;
c) Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ва Адлия бўлимлари билан;
d) юқорида келтирилган жавобларнинг барчаси тўғри.
10. Ҳоким ёрдамчиси “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга самарали жорий этиш мақсадида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қайси ваколатли давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади:
a) тижорат банклари;
b) Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари;
c) туман ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан;
d) юқорида келтирилган жавобларнинг барчаси тўғри.
Download 104,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish