8. Участка сайлов комиссиясининг сайловчиларнинг рўйхатларини аниқлаштириш ишларига қайси давлат органлари кўмаклашади? А. Туман ва шаҳар ИИБлари.
В. Туман ва шаҳар прокуратуралари.
С. Миллий гвардия идоралари.
D. Туман ва шаҳар ҳокимликлари.
Тўғри жавоб – D
9. Сайловчиларнинг рўйхати ҳар бир сайлов участкаси бўйича кимлар томонидан тузилади ва имзоланади?
А. Сайловчиларнинг рўйхати ҳар бир сайлов участкаси бўйича участка сайлов комиссияси томонидан тузилади ҳамда унинг раиси ва котиби томонидан имзоланади. В. Сайловчиларнинг рўйхати ҳар бир сайлов округи бўйича округ сайлов комиссияси томонидан тузилади ҳамда унинг раиси томонидан имзоланади.
С. Сайловчиларнинг рўйхати ҳар бир сайлов участкаси бўйича участка сайлов комиссияси томонидан тузилади ҳамда унинг раиси томонидан имзоланади.
D. Сайловчиларнинг рўйхати ҳар бир сайлов участкаси бўйича участка сайлов комиссияси томонидан тузилади ҳамда унинг котиби томонидан имзоланади.
Тўғри жавоб – А
10. Сайловчиларнинг рўйхатларига ўзгартишлар киритиш қачон тўхтатилади? А. Сайловга ўн кун қолганида тўхтатилади.
В. Сайловга беш кун қолганида тўхтатилади. С. Сайловга ўн беш кун қолганида тўхтатилади.
D. Сайловга уч кун қолганида тўхтатилади.