Тинчлик ва ҳарбий вақтларда юзага келган фавқулотда вазиятлар даврида аҳолини қутқариш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ФҲ органларининг асосий вазифаларидан биридир. Бундай тадбирларни режалаштириш ва амалга оширишдан мақсад аҳолини оммавий қирғин қуролларидан ҳимоялаш, шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш, аврия оқибатларини қисқартириш ҳамда вайроналардан одамларни олиб қичишга қаратилгандир. - Тинчлик ва ҳарбий вақтларда юзага келган фавқулотда вазиятлар даврида аҳолини қутқариш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ФҲ органларининг асосий вазифаларидан биридир. Бундай тадбирларни режалаштириш ва амалга оширишдан мақсад аҳолини оммавий қирғин қуролларидан ҳимоялаш, шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш, аврия оқибатларини қисқартириш ҳамда вайроналардан одамларни олиб қичишга қаратилгандир.
- Авария қутқарув ишлари қуйидаги вазифалар орқали амалга оширилади.
- 1.ФВ худудларида разведка ишларини олиб бориш ҳамда харакатланиш маршрутларини режалаштириш;
- 2.Бино қисмлари, вайрона уюмлари орасидан шунингдек ёнаётган, сув босган, тутун қоплаган бино, иншоотлардан одамларни қидириб топиш ва олиб чиқиш;
- 3.Ахволига кўра жабрланганларни гурухларга ажратган холда бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда амбулаторияга етказиш.
- 4.Эвакуация – одамларни хавфсиз жойларга кўчириш санитар ишлов бериш ва зарурий ашёлар билан таьминлаш.
- Фавқулотда вазиятлар даврида бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларга қуйидагилар киради:
Аҳолини оммавий пиёда ва транспортда харкатланиш йўлларини очиш ва харакатланишга таъсир қилувчи ҳавфли жисмлардан тозалаш; - Аҳолини оммавий пиёда ва транспортда харкатланиш йўлларини очиш ва харакатланишга таъсир қилувчи ҳавфли жисмлардан тозалаш;
- Газ, электр, сув қувурлари тизими канализация ва бошқа тизимларда юз берган авариялар тўхтатиш, қутқарув ишларини ўтказиш учун хавфсиз холатни яратиш.
- Бино иншоотларнинг шикастланган, осилиб турган ҳавф-хатар туғдирадиган қисмларни мустахкамлаш ва қайта тиклаш.
- Алоқа тизими ва коммунал энергетик тизимни таъмирлаш, инсонлар кўчирилаётган жойда хам бундай шароитларни яратиш.
- ФВ худудларида портлаши ва атрофда кескин хатар солиши мумкин бўлган жисмларни топиш ва зарарсизлантириш.
- Авария - қутқарув ишлари ФВ юз берган даврда кун ёки тун шунингдек об-ҳавонинг ҳар қандай холатларида аҳолини қутқариб хавфсиз жойларга кўчирилгунига қадар ўтказилади.
- Бундай ишларни ФХ органларининг махсус ташкил қилинган техник воситаларга эга бўлган қутқарув гурухлари, командалари, техник хизмат ходимлари шунингдек кўнгилли кишилар гурухи орқали амалга оширилади. Авария - қутқарув гуруҳлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- - зудлик билан ФВ ҳудудига кириб бориш ва ҳолатни ўрганиш;
- - қисқа даврларда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш;
- - қутқарув куч ва воситаларни тўғри йўналтириш;
- - техник жихозлардан кенг фойдаланиш ва қутқарувни қулай ва тезкорлигини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |