Комилжон Отаниёзов.
Хоразм анъанавий қўшиқчилик санъатининг
машҳур намояндаси Комилжон Отаниёзов 1917 йил июл ойида Хоразм
воҳаси Шовот туманидаги Бўйрачи қишлоғида таваллуд топди. Унинг отаси
Отаниёз қори Охун Полвонниёз ўғли Хивадаги Арабхон мадрасасида
мударрислик қилган бўлиб, Ниёзий тахаллуси билан ғазаллар ёзиб бир неча
девон чоп эттирган. Ёш Комилжон Матпано ота, Матёқуб Ҳарратов,
Ҳожихон Болтаев, Маткарим ҳофиз, Мадраҳим Шерозий, Бола Бахши
сингари устозлардан сабоқ олган, тез орада ўзи ҳам машҳур ҳофиз бўлиб
танилади. Хоразм мақомларини, достонларини ижро этиш билан бирга ўзига
хос шундай янги бир услуб яратдики, у яратган қўшиқлар ҳозиргача
ҳофизларимиз томонидан севиб куйланади, Унинг қўшиқлар дастури жуда
34
салмоқли бўлиб, юзлаб қўшиқларни ўз ичига олган эди. «Хоразм сегоҳи»,
«Ўлтурғиси», «Чоргоҳ», «Феруз I-II-III», «Сувора», «Ошиқ бўлмишам», «На
тилар мандан», «Салом сизга Хоразмдан», «Айрилма», «Насиҳат», «Хуш
келдингиз», «Салламно», «Найларам» сингари қўшиқлари шулар
жумласидандир. Унинг дастуридан қорақалпоқ, туркман, тожик, қозоқ, ҳинд,
озарбайжон қўшиқлари ҳам кенг ўрин олган бўлиб, ҳофиз қўшиқ айтиш
билан бирга дидли ғазаллар ҳам басталар эди. У 1952-1955 йилларда
Тошкент давлат консерваториясида таълим олди, бастакорлик йўлларини
ўрганди. А. Степанов, С. Ҳайитбоев билан ҳамкорликда «Азиз ва Санам»,
«Ошиқ Ғариб», «Сўнгги хон» драмаларига мусиқалар басталади. Комилжон
Отаниёзов Огаҳий номли Хоразм вилоят театрида актёр сифатида қатор
ажойиб образлар яратган. «Фарҳод ва Ширин»даги Фарҳод, «Тоҳир ва
Зуҳра»даги Тоҳир образлари ажиб бир сайқал топганким, ҳали-ҳалигача
кўрган одамлар ҳавас билан эслайдилар.
Комилжон Отаниёзов баланд ва кенг қамровли овози, юксак ижрочилик
маданияти билан ўзбек қўшиқчилик санъатини оламга ёйди. У. Хитой,
Ҳиндистон, Бирма, Афғонистон, Комбоджа, Таиландда гастролларда бўлиб,
юз минглаб одамларни ўз санъатидан баҳраманд этди.
Комилжон ака жуда кўп шогирдлар етиштирди. Хоразм мусиқа
санъатини 50-60 йиллардаги ривожи Комилжон аканинг номи билан боғлиқ.
Устоз жуда кўп ашула ва рақс ансамблларини ташкиллаб унга бадиий
раҳбарлик қилди. Комилжон Отаниёзовга Ўзбекистон, Туркманистон,
Қорақалпоғистон халқ артисти фахрий унвонлари берилган. Унинг жўшиб
куйлаган қўшиқлари, ҳозиргача мухлислар қалбини ром этиб келмоқда.
Эл суйган ҳофиз Комилжон Отаниёзов 58 йил умр кўриб 1975 йилда
вафот этди. Урганч туманидаги Иморат бува қабристонига, отаси Ниёзий
ёнига дафн қилинган. Унинг номи мактабларга, кўчаларга, филармония,
ансамблларга берилиб абадийлаштирилган. Мустақиллик йилларида
Президентимиз фармонига биноан «Буюк хизматлари учун» ордени билан
мукофотланган.
35
Do'stlaringiz bilan baham: |