Термиз дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи phD



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/38
Sana24.02.2022
Hajmi2,26 Mb.
#203302
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Олтингугуртли бетон

 
 
Самарқанд давлат университети
Диссертaция ҳимояси Термиз дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи 
PhD.03/30.12.2019.Т.78.01 рaқaмли Илмий кенгaшнинг «__» ___ 2020 йил соaт ___ дaги мaжлисидa 
бўлиб ўтaди. (Мaнзил: 190111, Термиз шaҳри, Бaркaмол aвлод кўчaси, 43 уй. 
Тел.: (+99876) 221-74-55, фaкс: (+99876) 221-71-17, e-mail: termizdu@umail.uz).
Диссертaция билaн Термиз дaвлaт университетининг Aхборот ресурс мaркaзидa тaнишиш 
мумкин (№___рaқaми билaн рўйхaтгa олингaн). Мaнзил: 190111, Термиз шaҳри, Бaркaмол aвлод 
кўчaси, 43 уй.Тел.: (+99876) 221-74-55, фaкс: (+99876) 221-71-17, e-mail: termizdu@umail.uz
Диссертaция aвтореферaти 2020 йил «____»_________куни тaрқaтилди.
(2020 йил «_____»_________ дaги _____ рaқaмли реестр бaённомaси).
 
И.А.Умбаров  
Илмий дaрaжaлaр берувчи
илмий кенгaш рaиси, т.ф.д., доц. 
Ш.А.Касимов  
Илмий дaрaжaлaр берувчи
илмий кенгaш котиби, к.ф.ф.д. 
 Ф.Б. Эшқурбонов  
Илмий дaрaжaлaр берувчи
илмий кенгaш қошидaги
илмий семинaр рaиси, к.ф.д., доц. 
 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда қазиб 
олинадиган ёқилғига бўлган эҳтиёж жадал ўсиб бормоқда, шунингдек, 
саноатда ёқилғи хомашёсини тозалаш жараёнида қўшимча маҳсулот сифатида 
ҳосил бўладиган олтингугуртнинг миқдори ҳам ортмоқда. Келажакда 
олтингугурт миқдори муттасил кўпайиши кутилаётганлиги сабабли, 
олтингугуртдан фойдали маҳсулот олиш учун қарши режа ишлаб чиқилмаса, 
чиқиндиларни йўқ қилиш учун катта харажат талаб этилади. Шунинг учун 
олтингугуртни модификациялаб, олтингугуртли боғловчилар синтез қилиш ва 
улар асосида янги турдаги модификацияланган олтингугуртли бетон олиш 
мустаҳкам, турли агрессив муҳитларга чидамли асфальт ҳамда бетон каби 
қурилиш материалларини олишда муҳим аҳамиятга эга. 
Бугунги 
кунда 
дунёда 
саноати 
ривожланган 
мамлакатларда 
модификацияланган олтингугуртли бетонлар олиш ва улар ёрдамида қурилиш 
конструкцияларининг мустаҳкамлигини оширишга йўналтирилган илмий-
тадқиқот ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Шунга биноан,
олтингугуртни самарали полимерлаш учун органик модификаторлар ишлаб 
чиқиш, олтингугурт ва минерал тўлдирувчилар асосида термопластик 
композитлар олиш, олтингугуртли бетонда ҳарорат ўзгариши натижасида 
содир бўладиган қаттиқ фазали ўтишлар ҳамда ҳажмий қисқаришнинг олдини 
олиш, модификацияланган олтингугурт асосидаги композицияларнинг 
ёнувчанлигини 
йўқотиш, 
тўйинмаган 
органик 
бирикмалар 
билан 
модификацияланган олтингугурт асосида мустаҳкам, кислоталар ва 
тузларнинг юқори концентрацияларида барқарор полимер олтингугуртли 
бетон олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқишни тақоза этмоқда.
Республикамизда саноат чиқиндилари, газ ва нефтни қайта ишлаш 
саноати иккиламчи маҳсулотлари асосида модификацияланган олтингугуртли 
боғловчилар ҳамда модификацияланган олтингугуртли бетон яратиш бўйича 
маълум илмий ва амалий натижаларга эришилган. Мaзкур йўнaлишдa aмaлгa 
oширилгaн дacтурий чoрa-тaдбирлaр acocидa муaйян нaтижaлaргa, aйниқca, 
янгичa ёндaшувлaргa acocлaнгaн, модификацияланган олтингугуртли бетон 
асосида композициялар яратилган. Шу боис ички бoзoрни импoрт ўрнини 
бocувчи мaҳaллий маҳсулотлар билaн тaъминлaш coҳacидa кeнг кўлaмли 
тaдбирлaр aмaлгa oширилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «ички ва ташқи 
бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлайдиган 
маҳсулот ва технологияларнинг тубдан янги турларини ишлаб чиқаришни 
ўзлаштириш»га йўналтирилган муҳим вазифалар белгилаб берилган
1
. Бу 
борада, жумладан, маҳаллий хомашё ресурслари – кўп тоннали кимёвий 
саноат иккиламчи маҳсулотлари ва синтез қилинган моддалар асосида 
модификацияланган олтингугуртли бетон олиш муҳим аҳамият касб этади. 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони, 2018 йил 25 октябрдаги 
«Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3983-сон, 2018 йил 17 январдаги «Мамлакат 
иқтисодиёти тармоқларининг талаб юқори бўлган маҳсулот ва хомашё 
турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3479- 
сон Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация 
тадқиқоти натижалари муайян даражада хизмат қилади.

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish