Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 385,34 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/14
Sana17.02.2023
Hajmi385,34 Kb.
#912366
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Dulanov Otabek avtorefarat. seminarga (2).pdf !!!!!.pdf hhhh

Диссертациянинг иккинчи боби «
с
урхон воҳасида яшовчи юз 
(жуз)ларнинг хўжалик фаолияти »
деб аталади. 
 
Унда деҳқончилик турлари ва у билан боғлиқ урф одатлар, воҳада 
яшовчи (юз)жузларнинг ананавий чорвачилиги ва ҳунармандчиликнинг 
ананавий ва замонавий жиҳатлари таҳлил қилинади. 
Воҳада яшовчи аҳоли томонидан тупроқ унумдорлигини тиклаш ва
агротехника тадбирлари ишлаб чиқилган: мелиорация, қумлоқ, лойқа билан 
ўғитлаш, вайрон қилинган гил конструкцияли тупроқлар, суғориш ва 
тупроқнинг шўрини ювиш усулларига эътибор берилган
14

Тарихдан маълумки, Сурхондарё ҳудуди деҳқонлари милоддан аввалги 
ВИ-ИВ минг йилликдаёқ донли экинлардан буғдой, арпа, тариқ, мевали 
дарахтлардан ўрик, олма, нок, полиз экинларидан қовун, қовоқ ва 
бошқаларни маданийлаштиришган
15

Сурхондарё воҳасида деҳқончилик манзилгоҳларини ўрганган 
академик А.А. Асқаровнинг таъкидлашича, Уланбулоқсой ўзанлари 
милоддан аввалги 1700-1500 - йилликларда Сополлитепада истиқомат қилган 
аҳоли томонидан ўзлаштирилган бўлиб, унинг атрофида кенглиги 5-6 метр ва 
чуқурлиги 1-1,5 метрни ташкил этган сунъий суғориш иншоотининг 
ҳозирача сақланиб қолинганлиги бунинг исботидир
16
. Шунингдек, ушбу 
14
Очерки по истории хозяйства народов Средней Азии и Казахстана. - Л.: “Наука”, 1973. -С. 9-10. 
15
Материалы к историко-этнографическому атласу Средней Азии и Казахстана. - М-Л.: АН СССР, 1961. -С. 
138. 
16
Аскаров А.А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана. Т., 1977. 


Сополлитепа дехқончилик маданиятида меҳнат қуролларидан тошдан 
ясалган ёрғучоқлар, ҳовонча, ўғир дастаси ва учли мотигаларни айтиб ўтиш 
мумкин
17
. Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари ҳисобланган, Хоразм, 
Тошкент ва Фарғона водийсида илк суғорма дехқончилик жараёнлари сўнгги 
бронза ва илк темир даври билан боғлиқдир
18

Деҳқончиликда ер хайдаш (шудгорлаш), ерга дон сепиш, ғалла ўриш ва 
хирмон кўтариш (“чош қилиш”) билан боғлиқ бўлган тадбирлар ва анъаналар 
узоқ ўтмишга, яъни Наврўз байрами пайдо бўлишидан ҳам аввалроқ 
шаклланган. “Шохмойлар” маросими, яъни далага қўш чиқариш кунини 
ўтказиш учун қишлоқ оқсоқоллари, кун ағдарувчилар (юлдузлар ҳаракатига 
қараб, яхши-ёмон кунларни аниқловчи ҳисобдонлар) омадли, хосиятли кунни 
белгилаганлар. Маросимга қатнашганлар томонидан таомлар еб бўлингач, 
маросим иштирокчиларига: “Мушкулларинг осон бўлсин, бошларинг омон 
бўлсин; тани сиҳатлик, элда хотиржамлик бўлсин; ерга қадалган бир дона 
уруғларинг минг дона бўлсин; худо ёр, азиз авлиё – анбиёлар мададкор 
бўлсин; Бободеҳқону Хизр бувалар қўллаб – қувватласин”, деб дуо 
қилишган
19
. Маросимдан тугагандан сўнг барча деҳқонлар ўз ҳўкизларини 
етаклаб хонадонларига қайтганлар ва оила даврасида байрамни давом 
эттириб, улар мулла-эшонларни чақиришган ва “Деҳқонлар рисоласи” ҳамда 
бошқа диний китобларни ўқишган.
20
Деҳқончиликда шамол ҳомийси билан боғлиқ тасаввурларга кўра, 
шамол чақириш маросимида айтиладиган қўшиқларда шамол ҳомийси 
сифатида Ҳайдар шахсиятига, яъни Муҳаммад Пайғамбарнинг куёви Ҳазрат 
Алига мурожаат қилинади. Ҳайдар куч-қудрати ва тадбиркорлиги билан 
барча табиат ҳодисалари, жумладан, шамолни ҳам ўз измида сақлар эмиш. 
Агар унга илтижо қилиб мурожаат этилса, у ўзи тутиб турган шамолни қўйиб 
юборар эмиш. 
Қадимдан халқимизда ҳафтанинг ҳар бир куни муайян осмон жисмлари 
билан боғлиқ ҳолда тасаввур қилинган. Ҳафтада етти кун борлиги ҳам етти 
сайёра номи билан алоқадорлиги маълум бўлган. Масалан, душанба Ой куни, 
сешанба Миррих (Марс) куни, чоршанба Аторуд (Меркурий) куни, пайшанба 
Муштарий (Юпитер) куни, жума Зуҳра (Венера) куни, шанба Зуҳал (Сатурн) 
куни, якшанба Шамс (Қуёш) куни ҳисобланган. Шунингдек, етти қават осмон 
билан етти қат ер тўғрисидаги асотирлар ҳам кенг тарқалган
21
. ХIХ аср охири 
– ХХ аср бошларида халқ орасида “йил боши”, “Наврўз”, “қўш чиқариш”, 
“уруғ сочиш” маросимларини ўтказишда жамоат йиғилган. Аждодларимиз 
табиатни, осмон ёритқичларини ўзларининг мададкори деб билган ва ҳар гал 
янги ой ўроғини кўрганда: “ой кўрдим, омон кўрдим, ўзимга имон кўрдим”, 
деб дуо қилишган.
22
23
. Лалми суғорилмайдиган ҳудудлар-да баҳор ойлари 
17
Ўша асар. –Б. 118-бет. 
18
Қудратов С. Ўзбекистон ҳудудида илк давлатлар пайдо бўлишининг баъзи масалалари // O'zbekisto tarixi, 
1999. 2-сон. –Б.11. 
19
Дала ёзувлари. Олтинсой тумани Чинор қишлоғи. 2019. 
20
Жабборов И. Ўзбек халқи этнографияси. -Б. 198.
21
Эгамбердиев С., Соатов А. Олимлар олам ҳақида. -Т., “Ўзбекистон”, 1990. -Б. 7. 
22
Дала ёзувлари. Шўрчи тумани Ялти қишлоғи. 2020 йил. 


ёмғир ёғмай, қурғоқчилик бошланса, “Суст хотин”, “Сут хотин”, “Сув 
хотин”, “Чала хотин” каби бир неча номлар билан юритилувчи ёмғир 
чақириш маросимлари ўтказиб келинган.
24
Этнограф С.Поляковнинг қайд этишича, Марказий Осиёда кўчманчи ва 
ярим кўчманчи чорвачиликнинг меридионал, вертикал ва стационар 
шакллари мавжуд бўлган”
25
. Марказий Осиё аҳолисида чорва хўжалигининг 
тарихан шаклланган учта тури: кўчманчи (кўчма ва ярим кўчма) чорвачилик, 
яйлов чорвачилиги ва қўра (оғил) чорвачилиги кенг оммалашган
26

Сурхондарё воҳасининг тоғ ва тоғолди ҳудудлари аҳолиси баҳор келиши 
билан чорвани тоғларга ҳайдаб, кузда яна пастга, тоғ водийларидаги 
қишловига тушиб келган ва шу ерда қишни ўтказишган
27
. Жанубий 
Ўзбекистон ҳудудини тадқиқ этган этнограф Б. Х. Кармишева 
чорвачиликнинг мазкур ҳудудга хос тўртта турини ажратиб берган. Буларга, 
кўчма усул, ҳайдов-яйлов усули, ҳайдов усули ва қўтон-ҳайдов усуллари
28

Ўлкашунос олим Г.Арандаренконинг таъкидлашича: “... хўжаликнинг 
бошқа ҳеч бир турига қўйчиликка бўлгани каби катта эътибор ва меҳнат сарф 
этилмаган. Барча ҳудудда қўйчиликка катта даромад манбаи сифатида 
қаралган”
29
. Ўзбекистонда 1950 - йилнинг 1 - январ ҳолатига кўра ҳамма 
қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида қорамол, от, туя ва эшаклар атиги 33 % 
бўлгани ҳолда, қўй ва эчкилар 67 % ни
30
ташкил этган. Ёз фаслида тоғ олди 
ҳудудларида жойлашган яйловлардан маълум бир жамоа фойдаланган. 
Қўйчилик соҳаси кўчма чорвачилик ва яйлов чорвачилиги шаклида 
ривожланган. Кўчма чорвачиликда
-
қўйлар йил давомида мавсумий 
яйловларда боқилган ва чорвачилик хўжалигида у асосий ўринни эгаллаган
31

Воҳа тоғ олди қишлоқларида қўйлар баҳорги яйловга чиққандан кейин, 
асосий тадбирлардан бири бу-чорва қирқими (жун олиши) бўлган. Қирқим 
мавсуми бир йилда икки марта, баъзи ҳудудларда бир марта ўтказилган. 
Биринчи қирқим даври апрел ойининг охири, май ойининг бошларида 
бошланган. Иккинчи даври эса август ойининг охири ва сентябрь ойининг 
бошларига тўғри келган. “Қўй керак бўлса августда, жун керак бўлса 
сентябрда қирқимни ўтказ”
32
мақоли Жиззах воҳаси ҳудудига ҳам хос бўлиб, 
бундай таъкид иккинчи қирқимни август ойида ўтказишнинг фойдаси 
кўпроқлигига ишорадир. Юз (жуз)лар яшайдиган ҳудудларда қўйлар тана ва 
думба тузилишига қараб ҳам турлича номланган. Уларнинг “капкир думба”, 
23
Жўраев М. “Яда тошиға қон еткач” ёки “ёмғир тоши” ҳақида афсона. // Ёшлик, 1990, 1-сон. -Б. 60-62. 
24
Саримсоқов Б. Маросим фольклори. //Ўзбек фольклори очерклари 1-жилд -Т., 1986. -Б. 158. 
25
Поляков С.П. Историческая этнография Средней Азии и Казахстана. – М.: МГУ. 1980. – С. 25.; Тошбоев 
Ф.Э. Уструшона чорвадорларининг антик давр маданияти. Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Самарқанд, 2017. – Б. 13. 
26
Поляков С.П. Историческая этнография Средней Азии и Казахстана... – С. 44.
27
Дала ёзувлари. Бойсун, Олтинсой, Шеробод, Узун, Сариосиё туманлари. 2022 йил. 
28
Кармышева Б.Х. Типы скотоводства в южных районах Ўзбекистона и Таджикистана // СЭ вып. – Москва, 
1969. – № 23. – С. 86.
29
Арандаренко Г.А. Досуги в Туркестанъ 1874 – 1889. С. – Петербургъ, 1889. – С. 83.
30
Кияткин П.Ф. Ўзбекистонда қўйчилик... 1952. – Б. 4. 
31
Шаниязов К.Ш. Отгонное животноводство у узбеков. – Ленинград, 1973. – С. 37.
32
Саримсоқов А.А. Ўзбекларнинг тақвимий маросимлари (Фарғона водийси материаллари асосида). Тарих 
фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. – Тошкент, 2010. – Б. 89. 


“ойна думба” ва “шалпи думба” каби турлари бўлган
33
. Қозоқи қўй ва ҳисори 
қўчқорларни чатиштириш натижасида олинаётган қўзилар йирик ва соғлом, 
энг асосийси наслдор бўлмоқда
34
.
Воҳада омочга қўшиладиган ҳўкизлар ёшлигидан танлаб олинган. Шу 
сабабли мол бозорларида ёш ҳўкиз нархи анча баланд бўлган. Бозорда 
гўштига (оғирлигига) қараб эмас, балки унинг соғлом, ўсувчанлигига қараб 
нарх белгиланган. Ҳўкизлар 1-2 ёшларида бичилган, бундай ҳўкизлар “ахта 
ҳўкиз” дейилган. Кўпинча ҳўкизлар алоҳида-алоҳида боқилган
35

Воҳада уюрдаги отлар қишин-ёзин тоғда боқилган. Йилқи уюрлари 
тоғларнинг дарасидаги махсус “отқамов”ларга ҳайдаб борилган. Отларни 
минишга ўргатиш эса икки ёшдан бошланган
36
. Минишга ўргатиш турли 
усулларда, баъзи ҳудудларда эгар-жабдуқ солиниб, Шўрчи тумани Эгарчи 
қишлоғида махсус тикилган хуржинларга енгил юк солиниб амалга 
оширилган. Т.Мирсоатов тадқиқотида ҳам баъзи ўҳшаш ва фарқли номлар 
келтирилган. “Масалан, бир ёшгача бўлган от-қулун, бир ёшдан икки ёшгача-
калта той, икки ёшдан уч ёшгача-ғўнон чиқма, уч ёшдан тўрт ёшгача-дўнан, 
тўрт ёшдан беш ёшгача-бешли, бешдан юқори ёшдагилар-от
37
деб 
тарифлайди. Э. Қобуловнинг қайд этишича, йилқибозлар отнинг тишига, 
яъни курак, қозиқ ва жағ тишларига қараб ёшини аниқлаган. Курак тишлар-
олдинги тишлар бўлиб, 12 та бўлак тишлари эса 24 тани ташкил қилган. Улар 
юқори ва пастки жағларнинг ён томонларида 6 тадан жойлашган. Қозиқ 
тишлар фақат айғирларда бўлиб, бияларда камдан-кам ҳолларда учрайди
38

Ушбу транспорт ҳисобланган ҳайвонлар инсонларнинг оғирини енгил 
қилишидан ташқари, инсон саломатлиги учун шифобаш ичимликларни 
олишда ҳам қўл келган. Воҳада от билан боғлиқ урф-одатлар ва халқ 
ўйинларининг сақланиб қолиши натижасида тулпорлар ҳақида турли хил 
ривоятлар тўқилишига сабаб бўлган. Туячиликнинг эса минг йиллар 
давомида Буюк ипак йўлининг асосий транспорти бўлишидан ташқари ундан 
олинадиган маҳсулотларнинг шифобахшлиги ҳам аҳамиятли бўлган.
Олим Исо Жабборовнинг қайд этишича: “Ўзбекистонда ўтказилган 
археологик тадқиқотлар - бу ерда ҳунармандчилик ва уй-рўзғор косиблари, 
транспорт воситалари ва савдо-сотиқ икки минг йиллар муқаддам кенг 
тарқалганлиги ва ривожланганлигини исботлади. Бу даврда шаҳар маданияти 
пайдо бўлиб, йирик меҳнат тақсимоти негизида ҳунармандчилик мустақил 
соҳа бўлиб ажралиб чиққан. Шаҳарлар ўсиб, савдо-сотиқ ривожланган. Бутун 
минтақада йирик шаҳарлар нафақат иқтисодий ва ижтимоий, балки сиёсий ва 
маданий марказларга айлана бошланган.
Сурхондарё воҳасида қадимдан ҳунармандчилик аҳолининг хўжалик ҳаётида 
муҳим тармоқ сифатида келган. Бу ерда табиий-географик, ижтимоий-
иқтисодий ва сиёсий омиллар ҳам ўз таъсирини ўтказиб келган. Шунинг учун 
33
Дала ёзувлари. Бойсун, Олтинсой, Шеробод, Узун, Сариосиё туманлари. 2022 йил.
34
Дала ёзувлари. Қумқўрғон, Бойсун туманлари. 2020 йил.
35
Қобулов Э. ХVIII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Сурхон воҳаси хўжалиги... – Б. 172 
36
Тошев Х. Зарафшон водийси чорвадорларининг турмуш ва маданияти... – Б. 147. 
37
Мирсоатов Т.З. Ўзбек тилининг қирқ шеваси... – Б. 112. 
38
Қобулов Э. ХVIII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Сурхон воҳаси хўжалиги... – Б. 182. 


ҳам ҳунармандчилик билан шуғулланиш даражасига кўра воҳани қуйидаги 
қисмларга ажратиб кўрсатиш мумкин: 
1. Тоғли зоналар, шаҳарлар ва аҳоли зич яшайдиган қишлоқларда 
ҳунармандчиликка ихтисослашув кучайиб борган.
2. Дарёларнинг юқори ва ўрта оқими ҳудудларида уй-рўзғор 
ҳунармандчилиги яхши йўлга қўйилган.
3. Дашт олди ва кенг дашт ҳудудларида аҳоли ўртасида уй-рўзғор учун 
оилавий маҳсулот ишлаб чиқариш шакллари ривожланиб борган.
Бухоро амирлигидаги шаҳарлар айрим ҳунармандчилик маҳсулотларини 
ишлаб чиқариши билан ажралиб турган. Масалан, Шеробод шаҳри 
кулолчилик маҳсулотлари, Бойсун шаҳри эса темир буюмлари ва тери 
маҳсулотларига қайта ишлов бериши, Денов шаҳри эса зеби-зийнат 
буюмларини тайёрлаши орқали ўзига хос ўринга эга бўлган. ХIХ аср 
ўрталарида Шеробод беклигидан 1000000 танга, Денов беклигидан 75000 
танга закот олиниб, ушбу солиқнинг маълум қисми ҳунармандларга 
тегишлидир
39
. Марказий Осиёда ХIХ асрнинг бошларида уй 
ҳунармандчилигига гиламдўзлик кириб, асосан рўзғорнинг муҳим безак ва 
эҳтиёжи учун хизмат қилган. Аёллар томонидан гиламнинг тўқилиши, бу уй 
ҳунармандчилиги сифатида қадрланган. Дастлаб гилам тўқиш билан аёллар 
машғул бўлган бўлса, кейинчалик бу жуда мураккаб иш бўлганлиги сабабли 
тўқув дастгоҳларида эркаклар ҳам шуғулланишган. Моҳир гиламдўз уста 
гиламни тўқишни 10-15 йилда ўрганган.
Сурхондарё воҳасида қизлар 5-7 ёшдан чархда ип йигиришни бошлаб, 
10-12 ёшидан гилам тўқишда устага шогирд бўлиб тушган. Бу жараён узоқ 
йилларни талаб қилган. Ипларни бўяш ишларида ёш шогирдлар иштирок 
этишмаганлар. Бунинг сабаби шуки, гилам ипларини бўяш сирларини 
тажрибали уста гиламдўзлар бажаришган. Маҳаллий аҳоли томонидан 
гиламчиликнинг бошланғич манбаси ва асоси наматдан бошлангандир. 
Кигизларни ишлаб чиқариш усулига қараб 2 хил шаклда бўлади, яъни 
биринчиси гулсиз оддий кигизлар, иккинчиси гулли кигизлар ҳисобланади. 
Кигиз такиямат деб аталиб, унинг “туғдонагул”, “тақиргул”, “туғма бақа”, 
“гажакгул”, “гултайлама”, “қирқдонагул”, “шохмола”, “қирдўнгил”, 
“олтидўнгил” каби турлари кенг тарқалган
40
. Қоракўл қўйларнинг жун 
сифати думбали ҳисори, жайдари зотиникига нисбатан юқори бўлса-да, у ҳам 
дағал ҳисобланган. Яримдағал жунли қўй зотлари кам сонли бўлиб, улар 
асосан Сурхондарё, Қашқадарё ҳудудларида боқилган. Сурхон воҳасида 
майин, мустаҳкам ва оқ рангли жун берувчи қўй зоти кўпроқ боқилган
41

Аёллар томонидан жунни титиш гиламдўзликдаги муҳим жараёнлардан 
бўлиб, унда ишлатиладиган асбоб туркманларда юн дарак, ўзбекларда тароқ 
ёки жун тароқ деб аталган. Тароқда икки қатор ўткир темир тишлар ёғоч 
39
Ўз МА И-1-жамғарма, 1-рўйхат, 1154-иш, 3-варақ. 
40
Турсунов С., ва бошқ. Сурхон воҳаси моддий маданият тарихи. Тошкент: “Muharrir” нашриёти, 2013. –Б. 
229. 
41
Маев Н.А. Очерки Бухарского ханства... – Б. 31. 


асосга бириктириб чиқилган. Б.Х.Кармишева урчуқнинг турлари саккизта 
бўлганлигини таъкидлайди
42
.
Тарихий-этнографик адабиётларда келтирилишича, қоқма гиламни 
тўқиш учун зарур дастгоҳлар олиб юришга қулай ва ўрнатишга осон бўлган 
ҳамда катта ҳажмда бўлмаган. Шунинг учун ҳам узунасига ва энига 
тортилган ишланма (гиламчилик буюми)нинг эни 40 см келадиган йўл-
тахтни ташкил этган
43

Сурхондарё воҳасида ХХ асрнинг 60-70-йилларига қадар гиламдўзлар 
бўёқларни асосан маҳаллий бўёқбоп ўсимликлардан рўян, испарак, нок 
пўстлоғи ва яшил ёнғоқ баргидан олишган
44
, кейинчалик калаваларни 
бўяшдан аввал бозордан тайёр кимёвий бўёқ воситаларини сотиб олишган ва
ишлатишган
113
. Бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда. 
Б.Х.Кармишева томонидан айтилишича, урчуқнинг турлари саккизта 
бўлган
45
. Этнографик адабиётларда келтирилишча, қўл урчуқлари - 
қорақалпоқларда – уршык, туркманларда – ик, қирғизларда – ийк, ўзбекларда 
йиг ёки дуг деб номланган
46

Аёллар гиламга тушириладиган нақшлар тасвири рамз-белгиларни 
ўтмишда ва ҳозирда ҳам кишиларнинг хаёллари, орзулари, руҳий-ижтимоий 
онггини ифода этган деб ҳисоблаган. Жумладан, нақшларда чорвадор аҳоли 
маданиятига хос анъанавий мавзулар, “қўчқорак” (қўйнинг шохи) нақши 
Бойсун гиламлари ва кигизларига хос нақш бўлиб, ҳайвон тимсолларидан 
“кирмак” (чувалчанг), “зулук”, “илон изи” нақшлари ҳам кенг қўлланилган. 
Геометрик нақшлар асосан шакл ажратувчи чизиқларда, нақшларнинг 
сиртини ифодалаган
47
. Тўй кийимларида аёллар кўйлагининг енглари, олди 
ва этакларига кашта тикиш сақланиб қолган. Сурхондарё вилоятининг 
Бойсун қўнғиротлари эса кўйлакларининг ёқаларига кашта солган бўлса, 
чиғатой, ўзбек, тожик чиғатой аёллари эса кўпроқ кўйлак олди ва енгларига 
кашта тикишган
48
. Қолаверса, ҳозирги кунда кашта ва кашта буюмларининг 
100 дан ортиқ янги замонавий кўринишлари нимча (узун ва калта), сюртук, 
костюм-пиджак, каштали оёқ кийимлар (этик, туфли ва тапочка), турли 
шаклдаги ҳамёнчалар, қўл рўмолчалар, кепкалар, рюкзаклар, кошелёклар, 
китоб учун ғилоф, телефон ва очкилар учун ғилофлар, сочпопук, попопли 
кашталар, каштали лозим, жойпўш, жойнамоз, бўғчалар, ёстиқ жилдлари, 
ироқи дўппи-қалпоқ, пардоз халта ва бошқа турли шаклдаги сувенирбоп 
буюмлар тайёрланмоқда.
42
Кармишева Б.Х. Ткачество и приядение у населения южных районов Таджикистана и Узбекистана(XIX – 
начало XX вв.) // Проблемы типологии в этнографии. – Москва: Наука, 1979. - Б. 257. 
43
Давлатова С.Т. Жанубий Ўзбекистон ҳудуди гиламдўзлиги анъаналарининг ўзига хос хусусиятлари // 
“Ўзбекистонда археология ва этнология фанларининг тараққиёти ва истиқболлари” мавзуидаги республика 
илмий амалий конференция материаллари. 

Т., 2012. – Б. 137. 
44
Мошкова В.Г. Кўрсатилган асар. – С. 33. 
113
Дала ёзувлари. Денов тумани Хайробод қишлоғи, Шўрчи тумани Ялти қишлоғи. 2021 йил. 
45
Кармышева Б.Х. Ткачество и прядение у населения южных районов Таджикистана и Узбекистана (XIX - 
начало XX в.) // Проблемы типологии в этнографии. - М.: Наука, 1979. – С.257. 
46
Давлатова С.Т. кўрсатилган асар. – Б. 238. 
47
Турсунов С., Рашидов Қ. Бойсун. Akademnashr нашриёти, 2011. – Б. 224-225. 
48
Турсунов С., Рашидов Қ. Бойсун. ... – Б.243. 


Шунингдек, аҳолининг ҳунармандчилик билан боғлиқ баъзи бир 
турларини эркаклар томонидан ҳам от-эшаклар учун эгар-жабдуқлар, 
чавандозлик анжомлари, мол терисидан оёқ кийимлар ва ҳар хил идишлар 
тайёрлашган
49
. Масалан, Эгарчи қишлоғида яшовчи бир нечта сулолавий 
оилалар от учун махсус эгар-жабдуқлар, чавандозлик анжомларини ҳозирги 
кунда ҳам тайёрлашмоқда
50
. Бундан ташқари, ХХ асрнинг 80-90 йилларида 
ҳам тегирмон тошини тайёрлайдиган сангтарош усталар Қўштегирмон 
қишлоғида ҳам бўлганлигини дала тадқиқотларида олиб борилган 
ахборотчилар билан суҳбат жараёнида бу ўз исботини топди
51
.
ХIX аср охири – ХХ аср бошларида Ўрта Осиёда содир бўлган 
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бошқа омиллар этник жамоаларнинг 
таркибига ўз таъсирини кўрсатган ва аҳолининг бир-бирига яқинлашиши ва 
қўшилиши жараёнлари содир бўлган. Аммо, шунга қарамасдан 
ўрганилаётган даврда воҳа аҳолиси ўз этник хусусиятларини сақлаб қолган 
эди. Айнан, бу даврда воҳа аҳолисининг деҳқончилик, чорвачилик ва 
ҳунармандчилик каби анъанавий хўжалик машғулотлари минтақанинг 
табиий-географик шароити, аҳолининг этник таркиби, жойлашув 
хусусиятлари билан боғлиқ бўлган. 
Диссертациянинг 

Download 385,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish