Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи рhD


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/33
Sana11.03.2022
Hajmi1,16 Mb.
#489862
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
mahallij xomashyolar asosida tsellyuloza karbamat olish texnologiyasini ishlab chiqish

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги 
тадқиқотнинг хулосалари 
ва 
тавсияларининг
 
асосланганлиги, 
олинган 
моддаларни 
идентификациялашда 
замонавий 
физик-кимёвий 
(ИҚ-спектроскопик 
(IRTracer-100), сканерловчи электрон микроскопия, элемент таҳлили, ДТГА, 
ДСК) таҳлил натижалари тажриба-саноат қурилмаларида синовдан ўтганлиги 
ва уларнинг далолатномалари билан тасдиқланган. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. 
Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти маҳаллий хомашёлар асосида целлюлоза 
карбамати синтез қилинганлиги, катализаторсиз усулда қамиш поясидан 
олинган целлюлоза асосида карбамид билан ўзаро таъсир реакцияларининг 
ўрганилганлиги, шунингдек, синтез қилинган целлюлоза карбаматининг 



тузилиши, хусусиятларини аниқлаш ва ишлаб чиқариш технологиясининг 
илмий асоси яратилганлиги билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки
целлюлозани карбамид билан модификация қилиш натижасида импорт 
ўрнини босувчи янги биопарчаланувчи полимер плёнкалар олишда, 
биопарчаланувчи полимер плёнкаларнинг физик-механик ва физик-кимёвий 
хоссаларини мукаммал ўрганишда, саноат ва қишлоқ хўжалигида атроф-
муҳитга кам зарар келтирувчи биорпачаланувчи плёнкаларнинг олиниши ва 
қўлланилишида хизмат қилади.
Тадқиқот 
натижаларининг 
жорий 
қилиниши. 
Маҳаллий 
хомашёлардан целлюлоза карбамат олиш технологиясини ишлаб чиқиш 
бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
синтез қилинган целлюлоза карбаматни юқори босимли полиэтиленга 
қўшиб биопарчаланувчи плёнка олиш усули “Nova Pharm” МЧЖ 
Ўзбекистон-Хиндистон қўшма корхонасида биопарчаланувчи қадоқлаш 
плёнкалари ишлаб чиқаришда жорий қилинган (“Nova Pharm” МЧЖ 
Ўзбекистон-Хиндистон қўшма корхонасининг 2021 йил 6 майдаги 24/147-сон 
маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлардан олинган целлюлоза 
карбамат асосида арзон ва биопарчаланувчи қадоқлаш плёнкалари ишлаб 
чиқариш имконини берган; 
целлюлоза карбамат асосида олинган биопарчаланувчи плёнкалар 
“Nova Pharm” МЧЖ Ўзбекистон-Хиндистон қўшма корхонасида дори 
моддаларни қадоқлашда жорий этилган (“Nova Pharm” МЧЖ Ўзбекистон-
Хиндистон қўшма корхонасининг 2021 йил 6 майдаги 24/147-сон 
маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳитни полимер чиқиндилар билан 
ифлосланишини камайтириш имконини берган. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish