9. Тажриба-синов ишларининг амалий аҳамияти: бошланғич синф ўқувчиларини экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтириш, назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш, бошланғич синф ўқувчиларини экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришга доир тарбиявий тадбирларни лойиҳалаш ва самарадорлигини баҳолаш, интерактив дастурий воситалар асосида бошланғич синф ўқувчиларини экологик тарбия тушунчaлaрини ривожлантириш муҳим ўрин тутади.
10. Тажриба-синов майдонларининг рўйхати:
-
-
-
-
11. Тажриба-синовни амалга ошириш босқичлари:
1. Ташхис ва башорат қилиш босқичи (педагогик диагностика объектларини белгилаш; муаммо ва мавзунини шакллантириш; тажриба-синов мақсади, илмий фарази ҳамда вазифаларини белгилаш; тажриба синов дастурини ишлаб чиқиш).
2. Ташкилий-тайёргарлик босқичи (тажриба-синов майдонини ва иштирокчилари таркибини аниқлаш; педагогик жараён тавсифини белгилаш; тажриба-синов ишлари методик таъминотини ишлаб чиқиш; тажриба-синов ишлари ташкилий таъминотини ишлаб чиқиш).
3. Амалий босқич (таъкидловчи, шакллантирувчи ва назорат қилувчи тажриба-синов ишлари; тажриба-синов ишларини гуруҳларда босқичма-босқич, параллел ёки аралаш ҳолда амалга ошириш).
4. Умумлаштирувчи босқич (тажриба-синов ишларини натижалаш, алгоритмини ишлаб чиқиш; тадбиқий босқичи).
Илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-синов ишлари 2022-2024 йиллар давомида тўрт босқичда ўтказилади.
Ташхис ва башорат қилиш босқичи ва ташкилий-тайёргарлик босқичи (2022-2023 йиллар).
Амалий босқич (2023-2024 йиллар)
Умумлаштирувчи босқич (2023-2024 йиллар).
12. Тажриба-синов ишлари натижаларини баҳолаш:
Тажриба-синов ишлари натижаларининг самарадорлигини баҳолашни объективлигини таъминлаш муҳим принципиал аҳамиятга эга бўлиб, биринчи босқич бўлган – таъкидловчи тажрибалар ҳисобланади.
Эмпирик ахборотларни олиш учун ҳар бири 30 кишидан иборат назорат ва тажриба синфлари аниқлаб олинади. Тажриба синфларига тажрибанинг шакллантирувчи босқичида махсус курсда иштирок этишга рози ўқувчилар танлаб олинади.
Тажриба синфи иштирокчилари билан тажрибанинг шакллантирувчи босқичи ўтказилгандан сўнг, олинган натижаларни солиштириш учун назорат синфи билан ҳам сўровнома ўтказилади.
Тажриба ўтказиш натижаларини бундай солиштириш шакллантирувчи босқичнинг самарадорлигини тасдиқлаш учун зарурдир.
Хулосаларнинг ишончлилигини 5%дан кам бўлмаган аниқлик даражасида таъминлаш учун асосий методикалар бўйича натижаларнинг маълум ўзгарувчанлиги параметрлари ҳолатида ўтказилган танлов репрезентатив ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |