Termiz davlat universiteti tabiiy fanlar fakulteti geografiya kafedrasi



Download 7,61 Mb.
bet90/221
Sana13.06.2022
Hajmi7,61 Mb.
#664723
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   221
Bog'liq
ЖАҲОН ГЕОГРАФИЯСИ УМК 2020 2021ўқув йили ТЕРМИЗ 25-ЛОТИН-ПРИНТЕРЬ-2

Табиати.Исроилнинг денгиз бўйи қисми камбар пасттекислик, шарқий қисми баландлиги 500—1000 м ли плато бўлиб, унинг шарқий чеккаси тор, чуқур Ҳор ботиғига тик тушган. Хула ва Тивериад кўллари, Улик денгиз, жанубда Негев чўли бор. Фосфорит, тоштуз, мармар, мис, темир рудаси, нефть, газ конлари топилган. Иқлими субтропик, жанубида ва сойликларда чала чўл ва чўл иқлими. Ёзи иссиқ (24—36°), қиши илиқ (6—18°). Йиллик ёғин 100—800 мм. Шимоли-шарқидан Иордан дарёсининг юқори қисми ўтади. Дарё сувидан суғоришда фойдаланилади. Тупроғи қўнғир, тоғ бўз-қўнғир, бўз, жанубидаги чўлларда бўз-қўнғир. Тоғларда маквис, гарига, доим яшил эман, қарағай ва бошқалар усади. Сиртлон, чиябўри, даман, кемирувчи ва судралиб юрувчилар кўп. Қушларнинг чўл ва даштга хос турлари учрайди. Аҳолисининг 82%и яҳудийлар, 16%и араблар, қолган қисми арманлар, друзлар. Исроил давлати яхудийларининг ярмидан кўпроғи бошқа мамлакатлардан келган муҳожирлардир. Расмий тил — иврит ва араб тиллари. Кўпчилик аҳоли яҳудийлик, қолганлари мусулмон ва христиан динига эътиқод қилади. Аҳолининг 90%и шаҳар ва шаҳарчаларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Тель-Авив, Хайфо, Қуддус (ғарбий қисми), Рамат-Ган.
Тарихи. Исроил давлати БМТ Бош Ассамблеясининг 1947 й. 29 нояб. қарори асосида ташкил топган (1948 й. 14 май). Қарорга кўра, Буюк Британия мандатидаги Фаластин мустақил деб эълон қилинди; унинг ҳудуди араб ва яҳудий мустақил давлатларига бўлинди, ҳар икки давлат демократик конституцияга эга бўлиши лозим эди. Яҳудий давлатининг ҳудуди 14,1 минг км2, аҳолиси 498 минг яҳудий ва 497 минг араб (шундан 90 минги бадавий) деб белгиланди. Қуддус БМТ бошқарувидаги мустақил маъмурий бирлик деб ажратилди. Араб-Исроил уруши (1948—49) даврида Исроил Фаластин араб давлати учун 1 Фаластин ҳудуди (Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ва Ғазо ажратилган ҳудуднинг 4/5 қисмини, Қуддуснинг ғарбий қисмини босиб олди ва Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилди. Исроил босиб олган ҳудуддан тахм. 1 млн. араб қувғин қилинди. 1956 йилда Исроил Буюк Британия ва Франциянинг Мисрга, 1958 йил АҚШ билан Буюк Британиянинг Ливан ва Иорданияга қарши агрессияларида қатнашди. Исроил Иордан дарёси сувининг бир қисмини ўз томонига буриб юборди (1964 й. июнь). 1967 йил 2 июнда тузилган ҳукумат «Буюк Исроил.» давлатини барпо этиш режасини амалга оширишга киришди. 1967 й. 5 июнда Исроил араб давлатларига қарши яна агрессия бошлади. БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўзининг 1967 йил 5—9 июндаги мажлисида Исроилдан ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни талаб қилди, аммо Исроил агрессияни давом эттираверди. Тараққийпарвар кучларнинг талаби ва Хавфсизлик Кенгашининг қарорига мувофиқ (1967 й. 10 июлда) Исроил ўқ отишни тўхташишга мажбур бўлди, аммо босиб олган араб худудларидан ўз армиясини олиб кетишдан бош тортди. 1967 й. 22 ноябрида Хавфсизлик Кенгаши Яқин Шарқдаги тангликни сиёсий йўл билан бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Аммо Исроил бу қарорни менсимади. Босиб олинган ҳудудларда ҳарбийлаштирилган яҳудий қишлокдари қурилди. 1973 й. кузидаги араб-исроил урушида Исроил армияси ва техникаси катта талафот кўриш эвазига кўпгина ерларни босиб олди. 1974 ва 1975 йилларда Исроил Миср билан, 1974 йилларда Сурия билан тузган битимларга биноан қўшинлар бир-биридан йироқлаштирилди, улар ўртасида буфер минтақа ҳосил қилинди, бу ерга БМТ қўшинлари жойлаштирилди. 1979 йилги Исроил -Миср сулҳ шартномасига мувофиқ, Исроил ўз қўшинларини Синай ярим оролидан олиб кетди ва 1982 йилларда ярим оролни Мисрга қайтариб берди. 1993 йилларда Исроил билан Фаластин Озодлик ташкилоти бир-бирларини тан олиш ҳамда Ғазо минтақаси ва Иерихон шаҳри атрофида Муваққат Фаластин мухторияти тўғрисида битим туздилар. 1998 й. октябрдаги Исроил — Фаластин шартномасида Исроил араблардан босиб олган ерларининг бир қисмини қайтариб бериши кўзда тутилган. Аммо Исроил - Фаластин можаросини бартараф этиш мушкул масалалигича қолаётир. Исроил — 1949 й.дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — Мустақиллик куни (1948)

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish