Термиз давлат университети раҳбарияти,
Ахборот технологиялари факультети ____ курс ___ гуруҳ талабаси __________________________ ва ижарачи__________________________ лар ўртасида тузилган уч томонлама
ШАРТНОМА
Бизлар ушбу уч томонлама шартномани тузиб, куйидаги вазифаларни бажаришни ўз зиммамизга оламиз:
1. Факультет декани вазифалари:
Ижарада турувчи талабалар учун ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий, тарбиявий ишларни ташкил этиш;
Ижарада турувчи талабаларнинг мустакил ишлаши, шунингдек, уларнинг билимларини рейтинг асосида бахолаш устидан назоратни ташкил этиш;
1.3. Ижарада турувчи талабалар билан олиб бориладиган ишлар режасини тузиб, ижросини таъминлаб
бориш;
Ижарада турувчи тапабалар ўртасида тартиб-интизомни мустахкамлаш борасида мунтазам иш олиб бориш, талабалар билан алохида сухбатлар, уларнинг ота-оналари, мураббийлари билан биргаликда тадбирлар ўтказиш;
Ижарада турувчи талабаларнинг шартнома тўловларини вақтида тўланишини таъминлашни уюштириш;
Ижарада турувчи талабалар билан факультетда маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирлар ўтказишни ташкил этиш;
Мураббийлар ёрдамида ижарада турувчи талабалар хонадонларига бориб, суҳбатлар ўтказишни ташкил этиш.
2. Ижарада турувчи талабанинг вазифалари:
Ижарада яшовчи талаба энг аввало бўлғуси педагог ва олий маълумотли мутахассис эканлигини ёдда тутиш;
Ижарада турган манзилини, уй эгалари тўғрисидаги маълумотни 3 кун муддат ичида факультет деканатига билдириш;
Ижарага жой берган хонадон эгаси ва шу оила аъзолари билан хамда шу уй жойлашган махалла фуқаролари билан яхши муомалада бўлиш;
Хавфсизликни таминлаш борасида маҳаллага яқиндан ёрдам бериш;
Хонадонда спиртли ичимликлар ичмаслик, тамаки махсулотларини чекмаслик ва кайф берувчи турли гиёхвандлик моддаларини истеъмол қилмаслик;
Ижарада бирга турувчилар ва маҳалла аҳолисини ҳақорат ва беҳурмат қилмаслик, жанжал чиқармаслик;
Давлат томонидан қонуний рўйхатга олинмаган турли хил ташкилотларга аъзо бўлмаслик;
Динни тарғиб қилмаслик (ушбу пунктни бузган шахс қонун олдида жавобгарликка тортилишини билиш);
Ахлокий бузуклик ва жиноят ҳисобланган фоҳишабозлик билан шуғулланмаслик;
2.10. Давлат сиёсатига қарши бўлган адабиётларни ўқимаслик ва уларни тарғиб қилмаслик хамда
норасмий митингларда қатнашмаслик.
3. Ижарачининг вазифалари:
Ижарада турувчи талаба учун қулай шароитлар яратиш;
Ижарада турувчи талабани қўшнилар ва маҳалла оқсоқоллари билан таништириш;
Талаба ўқийдиган факультет деканати ва унинг ота-онаси билан доимий ҳамкорлик ўрнатиш;
Ижарада турувчи талабани ноқонуний ишларга жалб қилмаслик;
Талабанинг юриш-туришини доимий назорат қилиш;
Талаба тарбиясида рўй берган ўзгаришлар ҳақида зудлик билан деканатга ва унинг ота-онасига хабар бериш.
ДЕКАН:
|
|
ТАЛАБА:
|
|
ИЖАРАЧИ:
|
имзо
О.А.Абдуғаниев
Ф.И. Ш
Термиз давлат университети
Ахборот технологиялари факультети
Манзили, Телефони
|
|
имзо
___________________
Талабанинг Ф.И. Ш
____________________
____________________
____________________
Манзили, Телефони
|
|
имзо
________________________
Ижарачининг Ф.И. Ш
____________________
____________________
____________________
Манзили, Телефони
|
Do'stlaringiz bilan baham: |