Хорижда яна бошқарув меҳнатини такомиллаштириш(рационал- лаштириш) жараёнини таърифловчи бир қатор атамалар қўлланилади. Масалан, АКШда “Тизимлар ва усуллар”, ”Тизимли лойиҳалаштириш”, “Бизнес жараёнларнинг реинжиниринги”, Буюк Британияда “Ишни тадқиқот қилиш” ва “Ташкил қилиш ва усуллар” атамаларидан фойдаланилади. . Бошқарув жараёнларини такомиллаштириш зарурияти бизнинг мамлакамизда хорижга нисбатан яқинда, яъни ХХ аср 50 йилларнинг охири ва 60 йилларнинг бошида вужудга келган. Хорижий муаллифлар “маъмурий бошқарувдаги инқилобни” бошқарув аппарати ва унга харажатларни ўсиши, маъмурий(идора) ишининг ҳажмларини ўсиши, корхоналарда бошқарув вазифаларининг янги турлари (реклама фаолияти, ижтимоий суғурта, жамоатчилик билан алоқалар ва х.к.) пайдо бўлиши, ахборотлар ва ҳужжатлар айланиши ҳажмларини кескин ўсиши ва бунинг натижасида бошқарув меҳнатини аниқ ташкил қилиш, бошқарув жараёнларини рационаллаштириш, яъни бошқарув фаолиятини такомиллаштириш бўйича мажмуавий ҳаракатлар зарурлиги билан боғлайдилар . Раҳбар, мутахассис ишини рационал ташкил қилиш барча бажари- лаётган ишларни ҳисобга олиш, ўз иш вақти устидан мантазам равишда назорат қилиш, иш вақти харажатлари тузилишини ўрганишни тақозо қилади. Бу иш вақтидан фойдаланишни таҳлил қилиш, шахсий иш ва бошқарув ходимлари меҳнатини илмий ташкил қилиш бўйича тадбирларнинг асосланган режаларини тузишга имкон беради. Хорижда яна бошқарув меҳнатини такомиллаштириш(рационал- лаштириш) жараёнини таърифловчи бир қатор атамалар қўлланилади. Масалан, АКШда “Тизимлар ва усуллар”, ”Тизимли лойиҳалаштириш”, “Бизнес жараёнларнинг реинжиниринги”, Буюк Британияда “Ишни тадқиқот қилиш” ва “Ташкил қилиш ва усуллар” атамаларидан фойдаланилади. . Бошқарув жараёнларини такомиллаштириш зарурияти бизнинг мамлакамизда хорижга нисбатан яқинда, яъни ХХ аср 50 йилларнинг охири ва 60 йилларнинг бошида вужудга келган. Хорижий муаллифлар “маъмурий бошқарувдаги инқилобни” бошқарув аппарати ва унга харажатларни ўсиши, маъмурий(идора) ишининг ҳажмларини ўсиши, корхоналарда бошқарув вазифаларининг янги турлари (реклама фаолияти, ижтимоий суғурта, жамоатчилик билан алоқалар ва х.к.) пайдо бўлиши, ахборотлар ва ҳужжатлар айланиши ҳажмларини кескин ўсиши ва бунинг натижасида бошқарув меҳнатини аниқ ташкил қилиш, бошқарув жараёнларини рационаллаштириш, яъни бошқарув фаолиятини такомиллаштириш бўйича мажмуавий ҳаракатлар зарурлиги билан боғлайдилар . Раҳбар, мутахассис ишини рационал ташкил қилиш барча бажари- лаётган ишларни ҳисобга олиш, ўз иш вақти устидан мантазам равишда назорат қилиш, иш вақти харажатлари тузилишини ўрганишни тақозо қилади. Бу иш вақтидан фойдаланишни таҳлил қилиш, шахсий иш ва бошқарув ходимлари меҳнатини илмий ташкил қилиш бўйича тадбирларнинг асосланган режаларини тузишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |