Termiz davlat universiteti iqtisodiyot va turizm fakulteti


Банк кредитлари ва қарзга олинган маблағларни ҳисобга олиш



Download 13,39 Mb.
bet183/296
Sana30.01.2022
Hajmi13,39 Mb.
#419232
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   296
Bog'liq
2 5208518350371555533

Банк кредитлари ва қарзга олинган маблағларни ҳисобга олиш

Банк кредитлари корхоналарнинг қарзга оладиган маблағларининг муҳим манбаи бўлиб ҳисобланади. Корхоналарнинг банклар билан олиб бориладиган кредит - ҳисоблашиш муносабатлари ихтиёрий асосда бўлиб, иккила томонларнинг манфаатдорлиги асосида тузилади. Кредитлар хўжалик ҳисобида турган, мустақил баланси ва ўз айланма маблағларига эга бўлган корхоналарга, одатда, йириклаштирилган кредит объектлари учун берилади.


Банк кредитлар қуйидаги тамойилларга қатъий амал қилиб боради:

  • кредитни қайтариб бериш,

  • муддатлилик,

  • мақсадлилик,

  • тўловлик

  • таъминланганлик тамойиллари.

Банк кредитларини олиш билан боғлиқ бўлган операциялар ҳисоби 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» ва 7810 «Узоқ муддатли банк кредитлари» счетларида акс эттирилади. Бу счетлар пассив бўлиб, уларнинг қолдиқлари ҳисобот даври бошига қайтарилмаган қарзлар суммасини кўрсатади, дебет обороти - кредитни қайтарилишини, кредит обороти эса олинган кредит суммасини акс эттиради.
Кредит олинганда,
Дт 5010, 5110, 5210, 5510, 6010 счетлари,
Кт 6810 ва 7810 счетлари.
6810 ва 7810- счетларнинг дебетида кредитларни қисман ёки тўлиқ қайтарилиши акс эттирилиб 5110, 5210 ва 5510- счетлар билан корреспондентланади.
Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга биноан қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитдан фойдаланганлиги учун тўланадиган фоиз суммаси молиявий фаолият бўйича харажатга ўтказилади.
Демак кредитдан фойдаланганлиги учун ҳисобланган фоиз суммасига,
Дт 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счети,
Кт 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счети.
Фоиз суммаси банк муассасаларига ўтказиб берилганда
Дт 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счети,
Кт 5110 «Ҳисоб - китоб» счети.
Банк кредитларининг аналитик ҳисоби кредит турлари ва кредит берган банклар ва алоҳида муддатида қайтарилмаган кредитлар бўйича юритилади. Банк кредитларининг ҳисоби 4- журнал - ордерда олиб борилади.
Корхоналарда ишчи ва хизматчиларга якка уй - жой қуриш, далабоғ уйларини қуриш, ишчи ва хизматчиларга кредитга сотилган товарлар бўйича савдо ташкилотлари билан ҳисоб - китоб қилиш учун банклардан кредит олиш кенг ривожланмоқда. Бу операциялар бўйича ходимлар билан олиб бориладиган ҳисоб - китоблар 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» ва 4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» счетларида юритилади. Бу счетлар актив бўлиб, дебетида ходимларга берилган қарзлар, кредитида ушбу қарзларнинг қайтарилиши акс эттирилади. Бу операциялар қуйидаги ёзувлар билан расмийлаштирилади:
Кредитга сотилган товарлар бўйича топшириқ - мажбуриятни тўлаш учун банкдан кредит олинди,
Дт 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»,
Кт 6810 ёки 7810 счети.
Ишчи ва хизматчилар кредитга олинган товарлар бўйича ўз қарзларини қайтарганда,
Дт 5010 ёки 6710,
Кт 4710 счети.
Кредитга сотилган товарлар бўйича банклардан олинган қарз қайтарилганда,
Дт 6810 ёки 7810,
Кт 5110 «Ҳисоб - китоб счети» счети.
Ишчи ва хизматчиларга уй-жой қурилиши, далабоғ қурилиши учун банклардан кредит олинганда,
Дт 5010 ёки 5110,
Кт 6810 ёки 7810 счети.
Ишчи ва хизматчиларга уй-жой қурилиши ва далабоғ уйларини қуриш учун кредит берилганда,
Дт 4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»,
Кт 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» ёки 5110 «Ҳисоб-китоб счети» счетлари. Ушбу қарзлар қайтарилганда,
Дт 5010 ёки 6710,
Кт 4720 счет.
Банкдан олинган қарз тўланганда, Дт 6810 ёки 7810, Кт 5110 счет.
Юқорида айтиб ўтилган кредитлардан ташқари, ишчи ва хизматчилар га фоизсиз кредитлар ҳам берилиши мумкин. Бу кредитлар қурилиш, капитал таъмирлаш, уй-жойларини кенгайтириш уй-рўзғорлари билан таъминланиш учун корхонанинг бўш маблағлари ҳисобидан берилади. Бундай кредитлар берилганда қуйидагича бухгалтерия ёзуви расмийлаштирилади:
Дт 4790 «Ходимларнинг бошқа қарзи»,
Кт 5010 ёки 5110 счет. Ушбу кредитлар қайтарилганда аксинча расмийлаштирилади.
Корхоналар бошқа корхона ва ташкилотлардан қарз олиши мумкин. Қайтариш муддатига қараб бу кредитлар қисқа муддатли (бир йилгача муддатга) ва узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ муддатга) бўлиши мумкин. Корхонанинг қарз берувчилар билан бўладиган ҳисоб-китоб операциялари 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» ва 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» счетларида ҳисобга олинади.
Бу счетлар пассив бўлиб, мамлакат ичидаги ва хориждаги қарз берувчилардан давлат ва хорижий валюталарда олинган кредитлар ва бошқа жалб қилинган маблағлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун тайинланган.
Бундай қарзлар олинган вақтда
Дт 5110, 5210 – счетлар,
Кт 6820 ва 7820 счетлари. Бундай қарзлар қайтарилганда аксинча проводкалар берилади. Корхона томонидан қисқа муддатли ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар, хусусан акциялар, облигациялар чиқариб сотиш йўли билан четдан маблағлар жалб қилиш, шунингдек берилган векселлар бўйича қарзлар билан боғлиқ бўлган операциялар 6830 «Тўланадиган облигациялар», 6840«Тўланадиган векселлар», 7830 «Тўланадиган облигациялар» ва 7840 «Тўланадиган векселлар» счетларида ҳисобга олинади. Бу счетлар пассив бўлиб қисқа муддатли қимматли қоғозлар чиқариб сотилса ёки векселлар берилса,
Дт Пул маблағларини ҳисобга оладиган счетлар,
Кт 6830 ёки 6840- счетлар.
Қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар суммасига
Дт 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счети,
Кт 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счети.
Ушбу фоизлар тўланса
Дт 6920- счети,
Кт 5010, 5110- счетлари.

Download 13,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish