Ташкилотчилик қобилияти – педагог томонидан таълимий ва
тарбиявий жараёнларни илмий-назарий, методик ва ҳиссий жиҳатдан
тўғри ташкил этилишини англатувчи сифат
Тембр (фр. “timbre” – “қўнғироқ”, “белги”, “тамға”, “фарқловчи
белги”) – товушнинг товланиши (товуш рангдорлиги, ёрқинлиги,
юмшоқлиги ва алоҳидалиги)ни ифодаловчи хусусият
Товушнинг ихчамлиги ва ҳаракатчанлиги – нутқ ҳосил қилувчи
органлар фаолияти асосида ҳосил бўлган товушнинг бежирим, йиғинчоқ
ва тебранувчан эканлигини англатувчи хусусият
Товуш кучи – нутқ ҳосил қилувчи органлар фаолияти асосида ҳосил
бўлган товушнинг қуввати
Товуш пардози – нутқ ҳосил қилувчи органлар фаолияти асосида
ҳосил бўлган товушнинг сайқали, безаги
Товуш – чиқарилган ҳавони хиқилдоқдан ўтиш пайтида овоз
пардаларнинг тебраниши натижасида вужудга келадиган ҳодиса, садо, сас
Do'stlaringiz bilan baham: |