O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari.
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari.
O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlar to‘plami. T.: 2004-2007.
I.Tursunov, M.Usmanova, YU.Rahimova. “Mehnat huquqi”. T.: “ILM ZIYO” 2006.
O.Karimova, Z.Gaffarov. “Davlat va huquq asoslari”. T.: ”O‘qituvchi”,1995.
O.Karimova va boshqalar. “Mehnat huquqi”. T.: TDPU, 2008.
8-Mavzu:Mehnat muhofazasi Режа: Меҳнатни муҳофаза қилиш тушунчаси.
Ходимнинг меҳнатини ҳар томонлама муҳофаза қилиш.
Меҳнатни муҳофаза қилиш институтининг мазмуни.
Меҳнат ҳавфсизлиги стандартлари.
Таълим тизими ходимларининг меҳнат муҳофазаси.
Аёллар ва ёшлар меҳнати муҳофазаси. Меҳнатни муҳофаза қилиш тушунчаси. Меҳнатни муҳофаза қилиш - бу тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги ҳавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий, иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборат.
Меҳнат муҳофазаси меҳнат жараёнида инсоннинг ҳавфсизлигини таъминловчи, саломатлигини ва меҳнат қобилиятини сақловчи ҳуқуқий нормалар тизимидан иборат.
Меҳнат муҳофазаси ҳавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясини ўз ичига олади. Ҳавфсизлик техникаси дейилганда ҳавфли ишлаб чиқариш омилларининг ходимларга таъсир этишини бартараф қилувчи ташкилий тадбирлар ва техникавий воситалар тизими тушунилади. Ишлаб чиқариш санитарияси зарарли ишлаб чиқариш омилларининг ходимларга таъсир этишини бартараф қилувчи ёки камайтирувчи ташкилий тадбирлар ҳамда техникавий воситалар тизимидан иборат.
Ходимларнинг меҳнат муҳофазасини тартибга солувчи нормалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги қонуни, Меҳнат кодексида, шунингдек Республика Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий актларида, вазирликларда, идораларда, давлат назорат органларининг касаба уюшмалари марказий органлари билан биргаликда ёки улар билан келишган ҳолда қабул қилинган ҳуқуқий актларда берилган.
Меҳнат ҳавфсизлигини таъминлаш, ҳавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг турлари, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, ҳавфсизлиги, ишлаб чиқариш жараёнлари, ходимларни ҳимоялаш воситалари, бинолар ва иншоотлар ҳавфсизлиги бўйича ишларни ташкил қилишга нисбатан қўйиладиган тартибга солинган талаблар давлат андозалари тизими билан белгиланган. Шулар билан бир қаторда меҳнатни муҳофаза қилишда маъмурият билан касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида меҳнат муҳофазаси бўйича тўзилган жамоа шартномалари ва битимлари, маъмурият билан касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишларни ҳавфсиз олиб бориш бўйича ишлаб чиқариладиган ва тасдиқланадиган йўриқномалар муҳим аҳамиятга эга.
Меҳнат муҳофазаси нормаларининг мазмунини қуйидагилар ташкил этади:
меҳнат муҳофазаси бўйича умумий талаблар;
ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олиш;
ходимларнинг соғлом ва ҳавфсиз меҳнат шароитини таъминлаб беришда ва уларни мунтазам равишда яхшилаб боришда маъмуриятнинг мажбуриятлари;
Меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган, ҳавфсизлик гувоҳномасига эга бўлган ишлаб чиқариш бинолари ходимларнинг меҳнатини, саломатлигини лозим даражада муҳофаза қилишнинг зарур шарти ҳисобланади.
Ҳавфсиз ва соғлом меҳнат шароитини яратиш қонунга мувофиқ корхоналар ва ташкилотларнинг маъмурияти зиммасига юклатилади. Ходимларнинг соғлом ва ҳавфсиз меҳнат шароитини яратиш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш учун меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлик техникаси бўлимлари бевосита жавобгар ҳисобланадилар.
Маъмурият меҳнатни ташкил қилиш жараёнида меҳнат муҳофазаси қоидаларига қатъий амал қилиши, барча ходимларнинг уларни бажаришини талаб этиши лозим. Маъмурият:
барча иш жойлари техник жиҳатдан лозим даражада жиҳозланишини таъминлашини;
ускуналардан тўғри фойдаланишини ва технология жараёнларининг тўғри ташкил қилинишини;
ходимлар зарарли меҳнат шароитларининг таъсиридан ҳимоя қилинишини;
ишлаб чиқариш биноларининг санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига мувофиқ равишда сақланишини;
санитария-маиший бинолар лозим даражада жиҳозланишини таъминлаши зарур.
Маъмурият касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқариш биноларида ва қурилиш майдонларида ишларни бажариш қоидаларини ҳамда хулқ-атвор нормаларини белгилаб берадиган йўриқномаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Шунингдек ходимларнинг меҳнат шароитини яхшилаш ишларини мунтазам суратда амалга ошириш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва шу сингариларнинг олдини олишга қаратилган ҳавфсизлик техникаси ҳамда ишлаб чиқариш санитариясининг замонавий воситаларини жорий этиш мажбурияти ҳам маъмурият зиммасига юклатилади.
Иш жойларини аттестация қилиш меҳнат шароитини яхшилаш ва уни муҳофаза этишга хизмат қилади. Ишчи ва хизматчиларни меҳнат муҳофазаси соҳасида пухта тайёрлаш ҳақидаги талаблар, уларга ҳавфсизлик техникасидан таълим бериш, ҳавфсизлик техникасига, ишлаб чиқариш санитариясига, ёнғин чиқишидан сақланишга ва меҳнат муҳофазасининг бошқа қоидаларига риоя этиш юзасидан маъмуриятнинг ишчи ва хизматчиларга йўл-йўриқлар бериши меҳнат муҳофазасини таъмин этишга хизмат қилади.
Қонунда ишчи ва хизматчиларни ишлаб чиқариш омилларининг зарарли таъсир этишидан алоҳида ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар тизими кўзда тутилган бўлиб, у ишчи ва хизматчиларни оғир ишларга, меҳнат шароити зарарли ёки ҳавфли бўлган ишларга, шунингдек бошқа баъзи ишларга қабул қилиш чоғида уларни мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтказиш ва кейинчалик вақт-вақти билан тиббий текширувдан ўтказиб туришни назарда тутади.
Меҳнат шароити зарарли бўлган ишларда, шунингдек алоҳида температура шароитида бажариладиган ёки ифлослантирадиган ишларда ишловчи ишчи ва хизматчиларга махсус кийим-бош, махсус пойафзал сақловчи мосламалар ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари (кўзойнак, ёруғлик фильтрлари) текинга берилади. Ишчи ва хизматчилар ишларни бажариш чоғида бу воситалардан фойдаланишлари, маъмурият эса буни доимий равишда кузатиб бориши ва махсус кийим-бошсиз, махсус пойафзалсиз ва ҳимоя мосламаларисиз ишга қўймаслиги шарт.
Ифлосланиш билан боғлиқ бўлган ишларда ходимларга совун, зарарсизлантириш воситалари, меҳнат шароити зарарли бўлган ишларда ишловчи ишчи ва хизматчиларга эса сут ва шунга тенг қийматли маҳсулотлар текинга берилади.
Меҳнат шароити алоҳида зарарли бўлган ишларда ходимларнинг соғлиғини мустаҳкмлаш ва касб касалликларининг олдини олиш учун уларга шифо-профлактика озиқ-овқати текинга берилади. Иссиқ цехларда ишловчи ходимларни тегишли суратда ичимлик суви билан таъмин этиш йўлга қўйилади.
Корхоналарда юз берган салбий ҳодисаларни аниқлаш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф қилиш мақсадида бундай ҳодисаларни таҳлил этиш, текшириш ва ҳисобга олиб бориш ҳам маъмуриятнинг вазифасига киради.
Бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиб бориш ҳамда бундай ҳодисаларни сабабларни бартараф қилиш юзасидан белгиланган тадбирларнинг бажарилиши устидан назорат қилиб турган органлар мавжуд. Улар қаторига: вазирликлар, идоралар, корхона касаба уюшмаси қўмитаси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат инспекторлари, касаба уюшмаларининг техника бўйича инспекторлари, давлат назорат органлари ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.