Термиз давлат университети боқиев анвар ахмедович


Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шапулат Базарович



Download 146,11 Kb.
bet2/19
Sana24.03.2022
Hajmi146,11 Kb.
#508343
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Бокиев А. автореферат 14 ДЕКАБРЬ 2021

Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шапулат Базарович тарих фанлари доктори
Расмий оппонентлар: Аллаева Нигора Ашировна
тарих фанлари доктори, катта илмий ходим
Абдуллаев Уткир Исмаилович
тарих фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот Самарқанд давлат университети
Диссертация ҳимояси Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019. Tar.78.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил «____» куни соат ________ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси, 43-уй. ТерДУ, 2-бино 4-қават, Мажлислар зали). Тел.: (99876) 223-13-11; e-mail: termizdu@umail.uz
Диссертация билан Термиз давлат университети Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (_____ рақам билан рўйхатга олинган) (Манзил: Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси, 43-уй).Тел/факс: 03762217690
Диссертация автореферати 2021йил «______»____________ куни тарқатилди.
(2021 йил «___»____________ даги ____ рақамли реестр баённомаси).

С.Н. Турсунов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, т.ф.д., профессор.
Х.Э. Холмўминов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш котиби, т.ф.н., доцент.
Ш.Б. Шайдуллаев

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, т.ф.д.




КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тарихининг турли даврларида юзага келган цивилизацияларнинг давлатчилик ва жамият ривожида эришган ютуқларисиз бугунги дунёнинг бирор бир соҳасини тасаввур этиб бўлмайди. Глобаллашув ва интеграциялашув даврида жаҳон халқлари тарихида долзарб ҳисобланган илк давлатчилик ва илк шаҳарсозлик масалаларини янада самаралироқ даражада тадқиқ этишда цивилизациявий қарашнинг ўрни тобора ортиб бормоқда. Чунончи, қадимги Шарқда вужудга келган цивилизациялар тарихини ўрганишда унинг ривожланишидаги асосий тенденцияларни белгилаш лозим бўлади. Бу эса, мутахассислар томонидан бронза даврининг янги цивилизация ўчоғи сифатида эътироф этилаётган Окс цивилизацияси тараққиёт босқичларининг ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий характерини объектив жиҳатдан очиб беришда амалий жиҳатдан изланишлар олиб боришни талаб этади.
Марказий Осиё минтақасида, айниқса, унинг жанубий ҳудудларида бронза асрига оид бўлган ёдгорликларни ўрганиш ва уларнинг жаҳон цивилизациялари тарихида тутган ўрнини аниқлаш кўп жиҳатдан илмий тадқиқотларнинг нечоғлик даражада йўлга қўйилганлиги билан боғлиқдир. Негаки, Марказий Осиёнинг жанубий қисмларида олиб борилган илмий изланишлар, мазкур ҳудудда бронза асрига оид кўплаб ёдгорликлар борлигини кўрсатди. Қазишмалар натижасида йирик аҳоли пунктлари, қадимги шаҳар ва қўрғонлар, ибодатхоналар, ҳунармандчилик устахоналари ва бошқа қимматли ашёлар топилди. Уларни ўрганиш натижасида бронза асрида Марказий Осиёнинг жанубида қадимги маданият шаклланганлиги маълум бўлди. Кейинчалик бу маданият жаҳон олимлари томонидан Окс цивилизацияси сифатида эътироф этила бошланди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳудуди бронза асридан бошлаб илк шаҳарсозлик маданияти ва юқори даражадаги ҳунармандчилик тараққий этган юрт ҳисобланади. «Тарихга назар солсак, Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган она заминимиз азалдан юксак цивилизация ва маданият ўчоқларидан бири бўлганини кўрамиз. Халқимизнинг бой илмий-маданий мероси, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, бебаҳо меъморий обидалар, нодир қўлёзмалар, турли осори атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран илдизларидан далолат беради»1. Шу боис аждодларимиз меросини ҳар томонлама ўрганиш, илмий муомалага киритиш ҳамда келажак авлод тарбиясида ундан унумли фойдаланиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Бу борада «...кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш»2 муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги ва 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сон “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича «Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»” ги қарорлари, 2018 йил 18 январдаги Ф–5181-сон «Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» ги Фармойишларида ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 146,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish