Ҳужжатлар устида ҳамкорликда ишлаш.
Google Docsнинг – энг асосий имкониятларидан бири бу бир ҳужжат устида бир нечта фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида синхрон ёки асинхрон кўринишда ишлаши мумкин. Бир нечта фойдаланувчилар яратилган бир ҳужжат устида ишлашларини ташкиллаштиришингиз учун ҳужжатнинг юқори ўнг томонида «Настройки доступа» тугмасини босишингиз керак бўлади.
4.4.-расм. Настройка доступа тугмаси
Google Docs ҳужжати яратилганда автоматик равишда ҳужжат яратувчисигагина ҳужжат устида ишлаш ҳуқуқи берилади. Лекин ҳужжат устида ишлаш ҳуқуқини ўзгартириш мумкин. Google Docs яратилган ҳужжатлар устида ишлашнинг 3 поғонали кириш ҳуқуқи (доступи) мавжуд.
1. Интернетда ҳамма учун яратилган ҳужжатга доступ очиқ бўлади. Бунда фойдаланувчи яратилган ҳужжат устида ишлай олади. Ишлай олиш ҳуқуқлари таҳрирловчи, изоҳ қолдирувчи (изоҳ қолдирувчи фақат изоҳ қолдиради ўзгартиришлар кирита олмайди) ва фақат ўқиш.
2. Бу усул орқали фақат кимда ҳужжатнинг ҳаволаси (ссылкаси) мавжуд бўлсагина қўйида келтирилган ҳуқуқларда ишлаши мумкин:
• “Таҳрирловчи”
• Фақат комментария (изоҳ) колдирувчи
• Фақат ўқиш имконияти билан ҳужжатдан фойдаланиш.
3. Ҳаммага, фақат локал ҳолда танланган фойдаланувчига таклиф жўнатилган ҳолдагина ҳужжатни таҳрирлаши, фақат изоҳ қолдириши ёки фақат ўқиши мумкин бўлади.
Иккинчи турдан фарқи шундаки бу ерда айнан gmail да почтаси бор бўлган фойдаланувчининг электрон почтаси киритилган ҳолда унга таҳрирловчи ролини бериш мумкин бўлади.
Ҳужжат устида ишлаш вақтида бир ҳужжат устида ишлаётган фойдалаувчиларни бир вақтнинг ўзида ким нима устида ишлаётганини кўриб туриш мумкин бўлади. Ҳужжат устида ишлаш вақтида сиз изоҳлар қолдиришингиз мумкин. Киритилган ўзгаришлар тарихини кўришингиз ҳам мумкин.
Агар сизнинг компьютерингизда Word муҳаририда олдин яратган файл мавжуд бўлса, уни ҳам шу ДИСК га юклашингиз мумкин ва ундан кейин бу ҳужжат устида бир неча фойдаланувчиларни биргаликда ишлашга жалб этишингиз мумкин бўлади.
Топшириқлар:
Назарий қисмда берилган маълумотлар билан танишиб чиқинг.
Google веб сайтида ўз аккаунтингизни яратинг.
Аккаунт яратилиш жараёнини скриншотларини олинг ва ўрганиб чиқинг.
Google Диск, Google ҳужжатлар (матн, электрон жадвал, тақдимотлар, график муҳаррирлари), Google тақвим (календарь), Google Hangouts (мессенжер), Google +, Google Blogger (сайтлар яратиш))ларнинг вазифаларини Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ўрганиб чиқинг ва дафтарга қайд этинг.
Аккаунтингиздан фойдаланган ҳолда Google ҳужжатлар (матн, электрон жадвал, тақдимотлар, график муҳаррирлари)ни яратинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |