«Термиз» давлат музей-қўриқхонаси тарихи



Download 0,68 Mb.
bet1/2
Sana19.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#458246
  1   2
Bog'liq
музей тарихи ЯНГИ (2)


«Термиз» давлат музей-қўриқхонаси тарихи
Музей мамлакатимиздаги кекса маданият масканларидан бири бўлиб, 1933 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган музейларнинг Республика конференциясида Қарши, Хива ва Термизда ўлкашунослик музейларини ташкил этиш хақидаги таклифлар асосида Термиз туман ижроия қўмитаси 1933 йил 17 сентябрда Термиз шахрида Сурхондарё туманлараро Давлат музейини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Музей I-тоифали музей бўлиб, аввал «Советлар даври Сурхондарё вилояти ютуқлар кўргазмаси» деб аталган бўлса 1933 йил 7 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Советининг қарори билан «Термиз шахридаги Сурхондарё давлат туманлараро музейи» деб номланди.
Биринчи экспозиция 1933 йил 7 сентябр куни яратилган бўлиб, ўша даврдаги яъни, - "Социалистик давр" экспозицияси бўлган. Яратилган экспозициянинг майдони 32 м2 эга бўлиб, иккита хонадан иборат бўлган.
Музейни яратилишининг ташаббускори ва унинг биринчи директори Г.В. Парфёнов бўлиб, музейнинг фаолият йўналишини белгилаб берди. Г.В. Парфёнов ўз сўзларида: "Сурхондарё давлат туманлараро музейи Сурхондарёнинг табиатини, маданиятини, халқ хўжалигини, ҳаётини ва санъатини ўрганиш учун турли ва тарихий материалларни тарғиб қилиши керак” деб такидлаб ўтган.
Дастлаб Парфёнов билан бирга музей ходимлари 5 кишидан иборат бўлиб, музей ходимлари дастлабки фаолиятини илмий-текшириш, экспонатлар тўплаш ва оммавий-маърифий ишларни тарғибот қилишдан бошлашди. 1933 йилда табиат бўлимига оид 239 экспонат, тарих бўлимига оид 701 экспонат ва халқ хўжалиги бўлимига оид 56 эспонат йиғилган ҳамда доимий кўргазмада намойиш этилган. 1936 йилда музейда экспонатларни доимий сақлаш мақсадида фонд бўлими ташкил қилинган. Унга биринчи бўлиб Анастасия Михайловна Шейко мудирлик қилган.
Музей илмий ходимлари ўлка табиатини ўрганиш ишларини ҳам давом эттиришди. Термиз ҳайвонот боғининг яратилиши музей билан узвий боғлиқдир. Ўлкашунослик музейи қушлар ва ҳайвонларни қабул қилишаётганини воҳа аҳолиси хабар топгач, болалар, кейин эса катталар турли хил ҳайвонларни олиб келишни бошладилар. Бир неча кундан сўнг, уларнинг сони шунчалик кўп эдики, музейнинг ҳовлисида зоологик бурчак ташкил қилиш шошилинч эди.
1934 йилдаёқ музей қошида жонли бурчак ташкил этилди. Воҳамиз табиатини, унинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ўрганишда илк қадам қўйилди. Музейнинг табиат бўлими шаклланди ва фондлар дунёси ва ҳайвонот турларидан намуналар тўпланди. Кейинчалик Термизда ҳайвонот боғини ташкил етишга қарор қилинди. 1939 йилнинг бошида Термиз ҳайвонот боғи музейдан мустақил ташкилот бўлиб ажралиб чиқди. Ҳайвонот боғи директорлигига музей ходими Г.Н.Максимов тайинланди.
Музей илмий ходимларининг дастлабки олиб борган илмий текшириш ишлари натижасида ўлкамизда инсоният жамияти тараққиётининг биринчи моддий-маданият ёдгорликлари ўрганилди. Олиб борилган қазиш ишлари натижаси жаҳон қадимшунослик фанини янгидан-янги маълумотлар билан бойитди. Дастлабки топилмалар тошдан ва суякдан ясалган мехнат қуроллари бўлиб, Тешиктош, Мачай ва Амир Темур ғори Зараутсой камарларига битилган рангли суратлар намуналари музей фондининг экспонатлари эди. Г.В.Парфёнов рахбарлигида 1940 йилда Ўзбекистон Санъати тарихи музейи, Сурхондарё давлат туманлараро музейи, Тожикистон республикаси Панжикент тумани ўлкашунослик музейлари ҳамкорликда Зараутсойга экспедиция ташкил этишди.
1945 йилнинг кузида Зараутсойда навбатдаги экспедиция иш олиб борди. Экспедиция Г.В.Парфёнов рахбар, ЎзТАГ фотомухбири М.Розинкранц, рассом Рогинская, ўлкашунос И.Ломаев, ишчи Ш.Исмоилов, қўриқхона ходими Б.Давлатовлар бор эди. Экспедиция давомида Зараутсойдаги 264 та қоя сурати ўрганилди. Суратлар чизилиб музей фондига топширилди.
Бу борада журналист А.Холмирзаев узоқ йиллар илмий-тадқиқот ишлари олиб бориб «Зараутсой тилсимлари» асарида батафсил ҳикоя қилиб берган.
1966 йилга келиб вилоят илмий-маданий маркази бўлган ўлкашунослик музейида 31 киши фаолият кўрсатиб, шундан 10 киши илмий ходим вазифасида фаолият юритиб келган. Улар айни вақтда таниқли олим, музейшунослар М. Е. Массон, В. А. Шишкин, Б. Б. Петровский, Г. А. Пугаченкова, В. Симонова, В. А. Козловский, Р. Фаёзов, Б. Турғунов, Ш. Пидаев, Т. Аннаев, Ш. Шайдуллаев, И. Исмоилов, Х. Қ. Саидов, И. Т. Ботиров ва С. Мейлибоевалар каби устозлар тажрибасидан фойдаланиб иш юритиб келишган.
Вилоят ўлкашунослик музейининг дастлабки фаолиятини ҳозирги кун билан таққосласак, унинг катта тараққиёт йўлини босиб ўтганлигини кўрамиз. Мазкур даргоҳда биринчи бўлиб Г.В.Парфёнов (1933-1948) йиллар, Р.Ф.Фаёзов (1948-1972) йиллар, Й.Исмоилов (1972-1984) йиллар, Х.Қ.Саидов (с) йиллар, П.Б.Жўраева (1997-1998) йиллар, И.Т.Ботиров (1998-2001) йиллар хамда 2002 йилдан 2011 йилгача Р.Ш.Умбаров 2012-2017 йиллар Ш.Даминов, 2017 йил декабр ойидан С. Иноятова рахбарлик қилиб келмоқда. Бу кишилар ўз даврида музейнинг ташкилий, моддий, техникавий, илмий-услубий жиҳатдан мустаҳкамлашда катта ҳисса қўшдилар ва қўшмоқдалар.
1945 йилниг октябрь ойида Англиянинг Кембриж университети профессори Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейига хат йўллайди. Археология профессори Й.Н.Минц,-«Зараутсой водийсида, назаримда, полиолит фресколари кашф қилинганлигини ўқидим. Мамалакатингизда археологик ишлар, хатто уруш даврида хам тўхтаб қолмаганлигига ҳайратланиш мумкин,»-деб ёзади ва бу ҳақда Кембриж университетига маълумот юборишни сўрайди.
Музейнинг 86 йиллик фаолияти даврида ходимлардан 22 киши узоқ йиллар самарали мехнат қилганликлари учун маданият вазирлиги ва вилоят хокимлиги томонидан тақдирланган. Шулардан уч киши Г.Парфёнов, В.Козловский, С.Мейлибоевалар «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» деган фахрий унвонлар билан мукофотланган. Музей ходимларининг ахолини маданий ва маърифий тарбиялашдаги хизматлари ҳисобга олиниб, музей 10 та диплом, 12 та фахрий ёрлиқлар билан мукофотланган.
1957 йилда музей фондига ноёб ва нодир 35108 экспонат йиғилган бўлса, 2011 йилниг июль ойи холатида 60112 экспонатлар сақланиб келинган.
Ўлкашунослик музейи 2002 йилдан 2019 йилгача Ал-Ҳаким ат Термизий меъморий мажмуасида жойлашган «Мерос» биносида, Термиз шаҳридаги Ҳарбий қалъада ва эски вилоят хўжалик суди биносида фаолият кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 майдаги “2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг ижтимоий йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуниккация инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2349-сонли қарорига асосан 2015-2017 йилларда Термиз шаҳрида Ўлкашунослик музейи қурилиши режага киритилди. Қарорга асосан Термиз шаҳрида «Тадбиркорлар маркази» МЧЖ биноси Термиз шаҳар ҳокимлигининг 2017 йил 31 мартдаги 486-сонли қарори билан музей балансига ўтказиб берилди. “Баркамол авлод” кўчасида жойлашган 3 қаватли бинони музейга мослаштирилиб реконструкция қилиш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарорини ижроси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 дкабрдаги 975-сонли қарорига асосан 2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ўлкашунослик музей номи Сурхондарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи номи билан ўзгартирилди. 2017 йилда Республика бўйича биринчи бўлиб замонавий типдаги музей биносини қуриш ишлари бошлаб юборилди.
2017 йил 2-чоракда “Уйжойсаноатсувқурилиш” ҳусусий лойиҳа корхонаси билан биргаликда бино лойиҳаси ишлаб чиқилди. Термиз шаҳридаги «Мармар» ҳусусий кичик корхонаси пудратчи этиб тайинланган бўлиб, бинони қайта реконструкция қилиш ишлари 2017 йил август ойида бошланиб, 2019 йил июл ойида якунлади. Янги музей биносига 2019 йилнинг март ойида музей экспонатлари тўлиқлигича кўчирилди. Музейнинг биринчи қаватида табиат бўлими, иккинчи қаватида археология, тарих, мустақиллик даври, тасвирий санъат бўлимлари ва рассом Рўзи Чориев галереяси тўлиқ жиҳозланди. Учинчи қаватда музейнинг энтография бўлими ва бир қисмида тасвирий санъат экспозицияси яратилди. Ҳозирда музей фондида 16 йўналишда
Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish