Termiz – 2020 O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat universiteti



Download 2,33 Mb.
bet37/53
Sana24.02.2022
Hajmi2,33 Mb.
#221473
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   53
Bog'liq
НЕФТЬ ВА ГАЗ МАЖМУА ЯНГИ 2021 23 январ 3

Нефтни қайта ишлашга тайёрлаш. Нефть қудуқларидан қазиб олинган нефть таркибида эриган газлар, сув ва механик аралашмалар - қум ва тупроқ ушлайди. Шунинг учун нефть, конларида ва нефтни қайта ишлаш заводларида, тозаланади. Нефть кондан махсус қувурлар орқали пўлатдан ясалган тик ҳолдаги сепараторларга (газ ажратгич) оқиб келади. У ерда нефтнинг босими ва оқими камайганлигидан унда эриган газлар (йўлдош газлар) ажралиб чиқади. Бир вақтнинг ўзида нефть тиндирилганлиги учун механик аралашмалар ва сув ҳам қисман ажралади. Нефтда эриган тузларни ажратиш учун нефть юмшоқ ва иссиқ сув билан ювилади. Нефть сув билан мустаҳкам эмульция ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам тиндириш йўли билан сувни тўлиқ ажратиб бўлмайди. Сувни ва тузни нефтдан тўлиқ ажратиш турли термокимёвий ва электро-кимёвий усулларни қўллаш билан амалга оширилади. Электро-тузсизлаш қурилмаларида шундай ишлов бериш натижасида нефть таркибида сув 0,1% гача, туз эса 70-100 мг/л.гача камаяди. Нефть сувсизлантирилгач стабилланади. Яъни осон қайновчи бутан-пентанли фракция (қисман гексан фракцияси) ҳайдаб ажратиб олинади.Бу операция натижасида нефтни сақлаш ва ташиш жараёнида енгил углеводородларнинг йўқотиши олди олинади.
Нефтни қайта ишлашнинг асосий усуллари ва фойдаланиладиган аппаратлар. Нефтни қайта ишлаш саноатида нефть ун типда қайта ишланади; ёқилғи олиш билан борувчи (мотор ва қозон ёқилғиси олинади), ёқилғи-мой олиш, билан борувчи (хом мотор ёқилғиси ҳам сурков мойлари олинади), нефтекимёвий қайта ишлаш (ёқилғилар, сурков мойлари ва кимё саноати учун хом ашё олинади). Қайта ишлашнинг бу учала турли ҳам физикавий ва кимёвий усуллар билан амалга оширилади.
1- тажриба. Нефт ва нефт маҳсулотларини ҳайдаш усули.
Ишдан мақсад.
Суюқ ёқилғи, эритувчилар ва бошқа енгил нефть маҳсулотларини фракция таркибини аниқлаш. Бунинг учун тахлил қилинадиган моддадан 100 см3 ўлчаб олинади ва уни маҳсус аппаратда (1-расм) ҳайдалади.
Нефт ва нефт маҳсулотларини ҳайдаш усуллари нефт ва нефт маҳсулотларининг сифатини аниқлашда асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Нефтни тахлил қилганда унинг сифати тўғрисида биринчи таасуратга эга бўламиз. Ёқилғи маҳсулотларини ҳайдаб, улар автомашиналарнинг моторларида қандай ишлашлари ҳақида олдиндан ахборот олишимиз мумкин бўлади.
Ишлатиладиган асбоб-ускуна, қурилма ва идишлар.
Нефт маҳсулотларини фракция таркибини аниқлаш учун 1-расмда кўрсатилган аппаратдан фойдаланилади. Ҳайдаш учун ишлатиладиган хажми 125 см3 га тенг бўлган колба (1-расм). Булардан ташқари ҳажми 100 см3 га тенг 1 см3 да белги қўйилган ўлчов цилиндри. Ҳайдалаётган моддани совутиб туриш учун цилиндрни махсус идишга жойланади. Бу идишга цилиндрнинг 100 см3 белгиси баландлигигача совутувчи модда солинади. Шиша термометрлар керак бўлади.

Расм 1. Нефт маҳсулотини стандарт қурилмада ҳайдаш:
1 — колба; 2 — термометр; з — совутгич трубкаси; 4, в —сувнинг кириши ва чиқиши учун; 5 — совутгич ҳаммоми; 7 — ўлчов ци­линдри; 8 — асбест қоғоз; 9 —қоплама.
Кимёвий таркиби бир хил бўлган моддалар аниқ бир ҳароратда ҳайдалади. Шу сабабларга кўра уларга деярли махсус талаблар қўйилмайди. Нефть ва нефть маҳсулотлари ҳар хил углеводородлардан ташкил топган мураккаб органик бирикма бўлганлиги учун, уларни махсус тузилишдаги ускуналарда ҳайдаб, тахлил қилинади.

Download 2,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish