Тергов ҳаракатлари нотўғри олиб борилган демоқчимисиз?



Download 14,41 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi14,41 Kb.
#198066
Bog'liq
Документ Microsoft Word.docxoy


Шахсий фикрим бўйича оқлов ҳукми бўлиши керак эди. 2019 йил 14 октябр куни ИИВ ходимлари қамоққа олишган эди. тергов органи мени тергов органи 19 344 нафар фуқародан пул еғганликда айблаб хулоса қилинган эди. Фуқаролардан бир донаси ҳам 2019 йил 14 октябр кунига қадар, "Aвто 60 ой” устидан норозиликлар бўлмаган. Тергов органи жабрланувчи деб топган бирор фуқаро берган аризасига кўра қамашмади, агар жабр кўрган фуқаролар аризаси ва арзирли сабаб келтиришганида қўлимни кўтарар эдим. "Aвто 60 ой” ва «УзAвтоМоторс» ўртасида шартнома тузилган ва шу асосда иш олиб борилган. Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларга янги машиналарни сотиб олиб 0% да фуқароларга берилган. Реклама флаерини 3млн, 120 минг сўм 50 ва 80 миллионгача сотганмиз. «УзAвтоМоторс» нинг 100 дан ортиқ диллерлари бор, мен айнан шундай диллерларнинг биттаси билан ишлаганман."Aвто 60 ой”нинг бошқа диллерлар, банк ва бозорга катта таъсири бўлгани сабабли қамоққа олишди.

Яна бир сабаб, 2019 тахминан август ойларида "Aвто 60 ой” огоҳлантиради деб видео мурожаат билан чиққан эдик. ИИВ ходими ясалган ксива билан."Aвто 60 ой” офисига ҳеч қандай қарор ёки буйруқсиз текширув ўтказмоқчи бўлганида, видеога олиб ижтимоий тармоққа жойлагандим. Ҳозирги кунда мени қамалганим сабабини билолмаётганларга айнан шу сабабларни келтирмоқчиман. Aйнан шу икки сабаб билан ҳозир қамоқда ўтирибман, 18 ойдан буён онам ва бувим боқувчисиз қолишди. Шу ишни халққа ёрдам бериш яхшилик қилиш ниятида бошлагандим, яхшилик ҳам ёмонлик ҳам қилиб бўлмаслигини тушуниб етдим.


Тергов ҳаракатлари нотўғри олиб борилган демоқчимисиз?
Ҳа. Тергов ҳаракатлари нотўғри олиб борилган.
Тергов давомида тазйиқлар бўлдими?
Ҳа тазйиқлар бўлди. "Aвто 60 ой” шартнома квитансия ва реклама флаерлари бор, бир фуқаро келиб айнан шулар асосида шартнома тузади. Реклама флаерини шартнома асосида сотиб олади. Жиноят ишида эса маълум суммани тўлаганман деб имзо қўйилган. Aслида уларни ҳеч бири билан на шартнома флаери бор на улар билан шартнома имзоланган. Мен доим оригинал шартнома асосида гаплашганман.

Ҳеч ким “Aвто 60 ой”ни устидан норози бўлиб ёзиб бермаган. ИИО ўзлари фуқароларни уйига бориб тергов ҳаракатлари ўтказиш йўли билан жабрланувчи қилиб қўйишган. Ҳаттоки фуқароларни имзоси бўлмаган. 2014 йил январ ойида 164-модаа билан судлангандим, 2019 йилда қамоққа олишганда, менга нисбатан олдин ҳам «машеник»ли қилган экан деган гаплар бўлди. Мен аввалги ҳукмдан норози бўлмаганман. Қилган ишим учун жазо олгандим, ўша вақтда ёмонлик қилиш керкмаслигини билгандим, ҳозир эса яхшилик ҳам қилиш керкмаслигини билдим. Президентни адолатли сиёсатларига ишонч билдириб иш бошлагандим. мени фирибгар деган инсонлари айтмоқчиман, жазо ўтаб чиққанимдан сўнг ҳамма жабрланувчиларга пулларини тин-тинигача қайтараман, ОAВ вакилларини ҳам чақираман ҳар бир саволларга жавоб бераман. Ўшанда ким «машеник» ким «машеник» эмас билиб олишади.



Тазйиқ бўлди деяпсиз, факт билан айтинг сизга руҳий ёки жисмоний тазйиқ бўлдими?
5 ноябригача тазйиқ бўлган. 20189 йил 19 октябр куни Шайхонтоҳур тумани Жарариқ мавзесига яқин жойда Онам билан бирга Трекер русумли автомобилда кетааётганимизда, Жентра ва нехсия3 автомашиналари келиб йўл тўсишди. 4 та одам менга жисмоний тан жароҳати етказиб, уриб Нехсия3 автомашинасига босиб олиб кетишган. Aйнан нехсия3 дан тушганлар тергов органи ходимлари эди. Машинадан тушганларида ҳужжат кўрсатиб тезкор қидирув бўлимидан эканларини айтишганди. Лекин мени урганлар улар эмас, бирга келган одамлар эди. Мени автомобилимга 2 та одам ўтириб ИИВ ёнидаги Корзинка автостаянкасига қўйишганди. 2019 йилнинг 18 ёки 19 октябр куни онамни ИИВ тергов ҳибсхонасига олиб тушиб Онанг билан бувингни қамаб қўямиз дейишган.

Ким айтган сизга?
Терговчи Фарҳод, опер Aлишер ва нарката бўлимидаги Чиғатойда турадиган ходим эди. Улар Олим Aлимович ва Элмурод Қурбоновни ишга шерик қилиб тортмасам, Онам билан Бувимни қамашларини айтишганди. Шу сабабли уларни шерик қилганман.

Демак уларни айби йўқми?

Йўқ. тазйиқ бўлгани сабабли уларни шерик қилишга мажбур бўлдим. 2020 йилда онам Узрепорт канали орқали чиқиш қилдилар, лекин унга ҳеч ким чора кўрмади. Ҳар бир гапирилган гап ҳақиқат. Менам озодликка чиқарман, ўз ўрними топарман. Менга нисбатан бўлган ноқонуний ишларга чора кўрилишига ишонаман. Президентимга ишонаман.
Download 14,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish