ТЕМПЕРАМЕНТ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ
ТЕМПЕРАМЕНТ ФОРМУЛАСИ
Темпераментни ўрганишнинг жуда кўп хилма-хил методлари мавжуд. А.Белов темперамент “паспортини” тўлдиришни, кейин эса анча оддий математик ишлов бериш йўли билан темперамент формуласини чиқаришни таклиф этади. “Паспорт” ни тўлдиришида нима деб жавоб беришни, сиз одатда ҳар куни (қандайдир алоҳида, фавқулотда холларда эмас) ўзингизни қандай тутишингизни ҳисобга олиш керак.
Темперамент “паспорти” да сиз ижобий жавоб берадиган сифатларни (қ) белгиси билан қайд қилинг. Агар у ёки бу типдаги темперамент “паспорти”даги ижобий жавобларнинг миқдори 16-20 тани ташкил қилса, сизда темпераментнинг мазкур типига хос белгилар яққол ифодаланганлиги маълум бўлади. Борди-ю, ижобий жавоблар 11-15 та бўлса, демак сизга мазкур темпераментнинг сифатлари муайян даражада хос хисобланади. Агар ижобий жавоблар 6-10 тадан ошмаса, сизда мазкур типдаги темперамент сифатлари жуда оз даражада мавжуд бўлади.
Энди темпераментнинг формуласини аниқланг:
бунда Фт-темперамент формуласи;
Х-холерик темперамент;
С-сангвиник темперамент;
Ф-флегматик темперамент;
М-мелонхолик темперамент;
А-барча типлар бўйича плюсларнинг умумий сони;
Ах-холерик “паспорти”даги плюслар сони;
Ас-сангвиник “паспорти”даги плюслар сони;
Аф-флегматик “паспорти”даги плюслар сони;
МА-мелонхолик “паспорти”даги плюслар сони;
Пировардида темперамент формуласи, жумладан, қуйидаги кўринишга эга бўлади: Фт=35%Х+30%С+14%Ф+21%М.
Бу - мазкур темпераментнинг 35 фоизи холерик, 30 фоизи сангвиник, 14 фоизи флегматик ва 21 фоизи мелонхолик эканлигини билдиради.
Агар темпераментнинг қандайдир бир типли бўйича ижобий жавобларнинг сонига оид нисбий натижа 40 фоиз ва ундан юқори бўлса, сизда темпераментнинг мазкур типи устун даражада эканлигини билдиради. Агар бу натижа 30-39 фоизни ташкил этса, у ҳолда мазкур типнинг сифатлари анча яққол ифодаланган бўлади. Агар натижа 20-29 фоизни ташкил этса, мазкур типнинг сифатлари ўртача ифодаланган бўлади Натижа 10-19 фоизни кўрсатса, темпераментнинг бу типига хос хусусиятлар оз даражада ифодаланган, деб айтиш мумкин.
Шундай қилиб агар сиз:
1) сабрсиз, ҳовлиқма;
2) енгилтабиат, сержаҳл; 3) бетоқат; 4) одамлар билан муносабатда кескин ва ростгўй; 5) қатъиятли ва ташаббускор; 6) қайсар; 7) тортишувда топқир бўлсангиз; 8) тиришқоқлик билан ишласангиз; 9) таваккал қилишга мойил бўлсангиз; 10) кексиз ва аразламайдиган; 11) тез, эҳтиросли, пойма-пой нутққа эга бўлсангиз; 12) бетайин ва қизиққонликка мойил бўлсангиз; 13) тажавузкор, уришқоқ; 14) камчиликларга тоқатсиз; 15) ифодали имо-ишораларга эга бўлсангиз; 16) тез ҳаракат қилишга ва ҳал этишга қобилиятли бўлсангиз; 17) янгиликларги тинимсиз интилсангиз; 18) кескин, шиддатли ҳаракат қилсангиз; 19) қўйилган мақсадга эришишда қатъиятли; 20) кайфиятингиз тез-тез ўзгариб туришга мойил бўлсангиз - у ҳолда сиз соф холерик экансиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |