Темперамент ҳақида тушунча Нерв системаси типларининг келиб чиқиши. Темперамент типларининг тавсифномаси


Темпераментнинг физиологик асослари



Download 111,59 Kb.
bet2/6
Sana20.03.2022
Hajmi111,59 Kb.
#502502
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5 мавзу Темперамент

Темпераментнинг физиологик асослари
Қадимги юнон олими Гиппократ таълимотига биноан, инсонларнинг темперамент хусусиятлари жиҳатидан ўзаро бир-биридан тафовутланиши, уларнинг тана аъзоларидаги суюқликларнинг (хилтларнинг) турлича нисбатда жойлашувига боғлиқ эканлиги тасаввур қилинади. Гиппократ таъбирича, инсон танасида тўрт хил суюқлик (хилт) мавжуд бўлиб, улар ўт ёки сафро (юнонча “чоле”), қон (лотинча сангуис ёки сангуинис), қора ўт (юнонча мелас “қора”, чоле “ўт”), балғам (юнонча “пҳлегма”) кабилардан иборатдир. Унинг мулоҳазасича:

  1. Ўтнинг хусусияти- қуруқликдир, унинг вазифаси-тана аъзоларида қуруқликни сақлаб туриш ёки баданни қуруқ тутишдир.

  2. Қоннинг хусусияти-иссиқликдир, унинг вазифаси танани иситиб туришдир.

  3. Қора ўтнинг хусусияти-намликдир, унинг вазифаси бадан намлигини сақлаб туришдир.

  4. Балғамнинг (шилимшиқ модданинг) хусусияти-совуқликдир, унинг вазифаси баданни совутиб туришдан иборатдир.

Гиппократ таълимотига мувофиқ ҳар бир инсонда шу тўрт хил суюқлик мавжуд бўлиб, унинг биттаси устуворлик касб этади. Мазкур аралашма (лотинча темпераментум)лардан қайси бири салмоқлироқ бўлса, шунга қараб инсонлар темперамент жиҳатдан фарқланадилар, чунончи холерикда сариқ ўт, сангвиникда қон, флегматикда балғам, меланхоликда қора ўт устун бўлиши таъкидланади.
Гиппократнинг тўрт хил моддалар (суюқликлар) аралашмаси, яъни темперамент тушунчаси ва унинг типологияси (сангвиник, холерик, флегматик, меланхолик) рамзий маънода ҳозирги замон психологиясида ҳам қўлланилиб келинмоқда.

Темпераментнинг физиологик асосларига улкан ўз ҳиссасини қўшган олимлардан бири рус физиологи И.П.Павлов (1849-1936) ҳисобланади. И.П.Павлов темперамент ҳам шартли рефлектор фаолиятининг индивидуал хусусиятларини келтириб чиқарувчи омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин, деган хулоса чиқаради. И.П.Павлов таълимоти бўйича, шартли рефлекслар пайдо бўлишининг индивидуал хусусиятлари рўёбга чиқишининг сабаблари нерв системасини хусусиятлари моҳиятидандир. Унга кўра қуйидаги 3 та хусусиятни ажратиб кўрсатади:


1) қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучи;
2) қўзғалиш кучи билан тормозланиш кучи ўртасидаги мувозанатлилик даражаси;
3) қўзғалишнинг тормозланиш билан алмашиниш тезлиги ёки нерв жараёнларининг ҳаракатчанлиги.
И.П.Павлов шартли рефлектор фаолиятининг индивидуал хусусиятлари билан темпераментга алоқадор нерв системаси хусусиятларининг ўзаро қўшилувини нерв системасининг типи деб номлайди ва уни тўртта типга ажратади. Улар қуйидагилардан иборат.
1. Кучли, мувозанатли, эпчил;
2. Кучли, мувозанатсиз, эпчил;
3. Кучли, мувозанатли, суст;
4. Кучли, мувозанатсиз суст.
Йирик рус психологларидан бири Б.М. Теплов (1896 - 1965) ва унинг шогирдлари, маслакдошлари И.П.Павловнинг тадқиқотларини давом эттириб, инсон нерв жараёнлари хусусиятларининг ўзига хос томонларини очишга муваффақ бўлдилар. Улар нерв-физиологик жараёнларнинг нозик қирраларини ўрганишга махсус мосламалар ёрдами билан ўзгаришларни қайд қилиш ҳамда олинган натижаларни (омилларни) математик статистика методлари орқали ҳисоблашни татбиқ этдилар. Шунингдек, Б.М. Теплов илмий мактабининг намоёндалари томонидан ижобий ва тормозловчи шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиш тезлигини тавсифловчи индивидуал хусусиятлар туркуми ҳам таърифлаб берилгандир. Ушбу индивидуал хусусиятлар моҳиятида ифодаланувчи нерв системасининг нотаниш хусусияти динамиклик деб номланган ҳам тавсифланган. Бундан ташқари, улар шартли рефлектор фаолиятининг бир гуруҳ индивидуал хусусиятлари қўзғалиш жараёни тўхталишининг тезлиги маҳсули сифатида тахмин қилинган хусусиятни (янги хислатни) лабиллик деб атай бошлаганлар. Шунинг билан бирга нерв системасининг бошқа хусусиятлари мавжудлиги тўғрисида илмий тахминлар илгари сурилган, чунончи: сензитивлик, реактивлик ва ҳаказо.

Download 111,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish