ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
“БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ” ФАКУЛЬТЕТИ
“ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ” КАФЕДРАСИ
“БИНО ВА ИНШООТЛАННИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ” ФАНИ
Мавзу: “Конструкцияларни текшириш ва уларнинг
техник ҳолатини баҳолаш методларининг ривожланиши” мавзусидан
ТАҚДИМОТ
Маърузачи: Юсупов А.Н.
Тошкент 2022 йил
Эрамиздан олдин I-III асрларда қурилиш соҳаси билан шуғулланган энг биринчи олимлардан бири Гермоген бўлиб, у Грецияда таваллуд топган ва яшаган. Эрамизгача бўлган III асрда Архимед статикага асос солди. - Эрамиздан олдин I-III асрларда қурилиш соҳаси билан шуғулланган энг биринчи олимлардан бири Гермоген бўлиб, у Грецияда таваллуд топган ва яшаган. Эрамизгача бўлган III асрда Архимед статикага асос солди.
- IX-XII асрларда Шарқнинг машҳур олимлари ака-ука Бану Мусолар, Собит ибн Қурра, Ал Фаробий, Ахмад Фарғоний, Абу Райхон Беруний, Абу Абдулло Ал Хоразмий, Абу Али Ибн Сино, Умар Ҳаём, Ал Ҳазиний ва бошқалар қурилиш билимлари соҳасида ҳам баракали ижод қилишди
Материалларнинг хоссаларини ўрганиш бўйича олиб борилган дастлабки изланишлар Леонардо да Винчи (1452-1519) номи билан боғлиқдир.
Галилео Галилей (1564-1642) конструкцияларнинг мустаҳкамлиги тўғрисидаги фаннинг ривожига катта ҳисса қўшди.
Г.Галилей биринчи бўлиб конструкцияларнинг юк кўтариш қобилиятини баҳолашга чегаравий ҳолатлар позициясидан ёндашди.
Материаллар қаршилиги ҳақидаги фанга Р.Гук (1653-1703) салмоқли ҳисса қўшди.
1713-йилда Паран тўсинда чўзувчи ва сиқувчи ички кучлар ҳосил бўлиши ҳақидаги назарий хулосага келди.
Металларни синайдиган биринчи лаборатория Реамюр томонидан яратилди. Лаборатория металларни синаш мақсадида ишлаб чиқилган махсус синаш машинаси билан жиҳозланди. 1722-йилда Реамюр металларни механик синовдан ўтказиш методикасини ёзди ва шу йил метериалларни механик синовдан ўтказишнинг бошланиш йили деб эътироф этилди.
1767-йилда Дюгамел ёғоч тўсинлар устида тажрибалар ўтказди. У кесилган ва бутун намуналар устига улар то синиб кетгунга қадар юк қўйди. Бундан тўсин чўзиладиган ва сиқиладиган зоналарга эга деган хулоса қилинди.
П.Ван-Мусшенбурк (1784-1861) чўзилиш, сиқилиш ва эгилишга синовдан ўтказадиган бир қатор машиналарни тавсия этди.
Ёғоч тўсинларнинг эгилишини ўрганишга оид бўлган кўп сонли тажрибалар Ф.Дюпен (1784-1873) томонидан ўтказилди.
Г.Ламе (1756-1827) гидравлик прессдан фойдаланган ҳолда юклашни бажарадиган синов машинасини конструкциялади.
Темирбетон 1850 йилда француз мухандиси Ламбо томонидан кашф этилган. Дастлабки арматураланган конструкциялар Франция (Ламбо, Куанpе, Монpелар томонидан), Англия (Уилкинсон), АКШ (Гиатт)да тайёрланган ва қурилиш амалиётида қўлланилган.
Қурилиш конструкциялари бўйича изланишлар олиб бориш методлари ва воситалари ривожига И.Л.Корчинский, К.И.Безухов, Н.Н.Аистов, Н.А.Крылова, К.А.Глуховский, М.А.Новгородский, Р.И.Аронов, Д.Е.Долидзеж. В.М.Сердюкова, А.Г.Григоренко, Л.И.Кривилева, Г.Я.Почтовик, А.И.Яковлев, Д.Ю.Золотухин, Г.Л.Хесин ва бошқалар салмоқли ҳисса қўшдилар.
Оригинал ўлчаш приборлари Н.Н.Аистов, И.А.Физдел, К.П.Кашкаров, И.С.Вайншток, И.В.Волф, А.М.Емелянов, В.Ф.Смотров, В.А.Воробьев, О.Ю.Саммал, В.З.Хейфицлар томонидан яратилди.
Темирбетон ишланмаларининг ишлаб чиқарилишини ва сифатини бузилмасликка назорат қилиш А.И.Буркас, Д.А.Коршунов, З.М.Брейтман, В.П.Глуховский, А.М.Полищук, Л.Г.Родэ, И.Э.Школьник, В.В.Судаков, Б.Б.Ужполявичларнинг ишлари орқали ривожлантирилди.
Темирбетон ишланмаларининг ишлаб чиқарилишини ва сифатини бузилмасликка назорат қилиш А.И.Буркас, Д.А.Коршунов, З.М.Брейтман, В.П.Глуховский, А.М.Полищук, Л.Г.Родэ, И.Э.Школьник, В.В.Судаков, Б.Б.Ужполявичларнинг ишлари орқали ривожлантирилди.
Қурилишда ишончлилик назария методлари В.В.Болотин, А.Р.Ржаницын С.А.Тимашев, Б.М.Колотилкин, А.Г.Ройтман, В.Д.Райзер ва бошқа олимлар томонидан ривожлантирилди.
Қурилиш соҳасида республикамиз олимларининг эришган ютуқлари ҳам таҳсинга лойиқдир. Қурилиш механикаси фанини ривожлантиришга академиклар Х.А.Рахматуллин, М.Т.Ўрозбоев, В.Қ.Қобуловлар улкан хисса қўшишди.
Мухандислик иншоотларини зилзилабардошликка ҳисоблаб лойиҳалаш бўйича А.А.Ишонходжаев, конструкцияларни оптимал лойиҳалаш ва уларнинг ишончлигини ҳисоблаш усуллари Н.Ж.Тўйчиев томонидан, ресурсини аниқлаш бўйича Р.Қ.Мамажонов ва бошқа олимлар томонидан ривожлантирилди. Пойдевор асосларини тадқиқ қилишда К.К.Казакбаев, Х.З.Расулов, З.С.Сирожиддинов, фазовий том ёпма конструкциялари бўйича С.Р.Раззоқов, Қ.И.Рўзиевлар салмоқли ҳисса қўшдилар.
Ўрта Осиё минтақаси шароитига мос қурилиш конструкциялар, хусусан темирбетон конструкциялар тадқиқ қилишда Б.А.Асқаров, А.А.Ашрабов, Х.А.Акрамов, А.А.Хаджаев, Ш.Р.Низомов, Х.У.Қамбаров ва бошқалар муносиб хисса қўшдилар.
Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати 1. Michael R. Lindeburg, Kurt M. McMullin. Seismic Design of Building Structures, 11th Ed Eleventh Edition, New Edition Edition. USA 2014 2. Низомов Ш.Р., Хотамов А.Т. Бино ва иншоотларни техник баҳолаш, Дарслик, Т., 2014, 1-қисм. -140 б. 3. Ходжаев А.А., Хотамов А.Т., Юсуфхўжаев С.А., Тўлаганов Б.А. Конструкцияларининг шикастланиш сабаблари ва бузилиш оқибатларини аниқлаш. Ўқув қулланма. Т., 2014. -136 б. 4. ҚМҚ 2.01.16- 97 «Турар жой биноларининг жисмоний емирилишини баҳолаш қоидалари» ДАҚҚ,Т., 1997. 5. ҚМҚ 2.01.03-96. «Зилзилавий ҳудудларда қурилиш». –Тошкент.: ЎзДавархитқурилиш қўмитаси, 1996. 6. ҚМҚ 2.01.01-94. Лойихалаштириш учун иқлимий ва физикавий геологик маълумотлар. – Тошкент.: ЎзДавархитқурилиш қўмитаси, 1994. 7. ҚМҚ 2.01.07-97 "Юк ва таъсирлар". -Тошкент.: ЎзДавархитқурилиш қўмитаси, 1997.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Do'stlaringiz bilan baham: |