Темир. Темир бирикмалари



Download 150,21 Kb.
bet4/5
Sana24.02.2022
Hajmi150,21 Kb.
#207849
1   2   3   4   5
Bog'liq
БИРИКМАЛАРИ

Fe3+ бирикмалари. Teмир (III) oксиди Fe2O3 (қора қизил рангдан қизилгача ўзгаради). Teмирли сурик, мумиё, охра бўёқ сифатида ишлатилиши маълум. Термитли аралашма бу алюминий ва темир (II, III) оксидининг аралашмаси, бу аралашма рельсларни пайванд қилишда, авиабомбалар тайёрлашда ишлатилади. Бу аралашма портлашидан кўп энергия чиқади:
8Al +3Fe3O4 = 9Fe + 4Al2O3
Fe(OH)3 –қизил-жигар рангли, амфотер хоссага эга, лекин ишқорларда кам эрийди:
Fe(OH)3+NaOH=NaFeO2+H2O
Teмир (III) oксиди ишқорларда суюқлантирилса ферритлар ҳосил бўлади:
Fe2O3+2NaOH=2NaFeO2+H2O
Teмир (III) га тегишли бўлган H3FeO3 (ортоферрит) ва HFeO2(метаферрит) кислоталарнинг тузлари (K3FeO3, KFeO2) олинган.
Teмир (III) кўпгина тузлар ҳосил қилади. K2SO4·Fe2(SO4)3·24H2O аччиқ тош дейилади.
FeCl3 тузлари осон гидролизга учрайди. Сода иштирокида тўла гидролиз содир бўлади:
2FeCl3 + 3Na2CO3 + 3H2O = 2Fe(OH)3 + 6NaCl + 3CO2
Fe3+ бирикмалари оксидловчи хоссасини намоён қилади:
FeCl3 + 6KI = 2FeI2 + I2 +6KCl
Mg + Fe2(SO4)3 = MgSO4 + 2FeSO4
2FeCl3 + 3Na2S = 2FeS + S + 6NaCl
Тиббиётда FeCl3 қон тўхтатувчи модда сифатида ишлатилиши маълум. Бу туз ишқорий металлар хлоридлари билан қўш тузлар ҳосил қилади. Na[FeCl4], Na3[FeCl6]. [Fe(NH3)6]Cl3 Fe(II) нинг аммиакатларидан кўра барқарор.
Янги олинган Fe(OH)3 концентрланган ишқорларда эрийди ва қизил рангли гидокси комплекслар ҳосил қилади:
Fe(OH)3+3KOH=K3[Fe(OH)6]
Муҳим бирикмалардан FeS2 пирит ҳисобланади. Пирит ҳам оксидловчи ва ҳам қайтарувчи.
FeS2 + FeS2 = 2FeS + 2S
Бу реакция олтингугурт олишда ишлатилади. Пирит диспропорциаланиш реакциясига киришади:
6FeS2 + 12KOH = 6FeS + 2K2SO4 + 4K2S + 6 H2O
906 0C да темир карбидлар ҳосил қилади ( Fe3C).
Темирнинг оксидланиш даражаси +6 ва +8 бўлган бирикмалари. Феррат кислотанинг(H2FeO4) тузлари маълум. Буларга барий феррат (BaFeO4) киради, бу оксидловчи.
Fe2O3 + 4KOH + 3KNO3 = 2K2FeO4 + 3KNO2 + 2H2O
2 Fe+3 -6e = 2Fe+6 1
N+5 +2 e = N+3 3
K2FeO4 кристалл модда, қизил рангга эга. Эрувчанлиги жиҳатидан хроматлар ва дихроматларга ўхшаш. Ишқорий металларнинг тузлари эрувчан,барий ва стронций тузлари эса эримайди.
Темирга тегишли пероксоферрат кислотасининг (H2FeO5) ҳам тузлари маълум (K2FeO5):
Fe2O3 + 5KNO3 + 4KOH = 2K2FeO5 + 5KNO2 + 2H2O
3Fe2O3 + 5KClO3 + 12KOH = 6K2FeO5+ 5KCl + 6H2O
Темир (III) бирикмаларига сариқ қон тузи таъсир эттирилса Берлин зангориси чўкмаси(кўк бўёқ) ҳосил бўлади:
2Fe2(SO4)3+3K4[Fe(CN)6]=Fe4[Fe(CN)6]3+6K2SO4

Fe(III) бирикмаларига калий роданид таъсир эттирилса ҳам, тўқ қизил чўкма ҳосил қилиб у қонга ўхшаш рангга эга:


FeCl3+3KCNS=Fe(CNS)3+3KCl

Юқородаги икки реакция Fe3+ ионлари учун сифат реакция ҳисобланади.


Темирнинг жуда кўп комплекс бирикмалари маълум. Буларга калий гексацианоферрат (II) K4[Fe(CN)6], сариқ қон тузи, ёки калий гексацианоферрат (III) K3[Fe(CN)6] қизил қон тузи, [Fe(NH3)6]Cl3 гексаамминтемир (III) хлоридлар мисол бўлади.
Ферросен (37- расм) 171 оС да суюқланадиган, 249оС да қайнайдиган сариқ рангли кристалл модда. Унинг формуласи [Fe(C2H5)2], металл атоми ўртада, икки чеккасида иккита C2H5 радикали жойлашган. Ферросен молекуласининг электронлари сони 18 тага этади. Уларнинг 8 таси темирга, 10 таси C2H5 радикалига тегишли. Бу комплекслар сендвич структурали комплекслар қаторига киради.

Ферроцен молекуласининг тузилиши.

Биологик жараёнларда таркибида темир тутган оқсиллар катта аҳамиятга эга. Буларга гемоглобин, миоглобин, ситохромлар, каталаза ва пероксидаза киради. Гемоглобин эритроцитларнинг асосий қисми ҳисобланади. У ўпкадаги тўқималарга кислород етказиб бериб, кислород ташувчи бўлиб, яна ташқи нафас олишни ҳам таъминлайди. Миоглобин, ситохром ва каталаза эса ҳужайраларнинг нафас олишини таъминлайди. Юқоридаги оқсилларнинг ҳар бири оқсил қисмдан ва у билан боланган актив марказлардан ташкил топган.


Актив марказлар макроциклик комплекс бирикма гем (38- расм) ҳисобланади (гем грекча “гема” қон дегани). Бу комплексларда макроциклик лиганд сифатида тетрадентант бирикма порфирин иштирок этади.

Гемоглобиннинг тузилиши.

Комплекс марказида темир жойлашган бўлиб, квадрат учларида донор атом азот жойлашган. Умуман комплекс октаэдрик конфигурацияга эга ҳисобланади. Бешинчи орбитал эса азот атоми орқали аминокилота (гистидин) билан боланган. Олтинчи орбитал бўш ва у паст молекулали лиганларни болаши мумкин (масалан, O2, H2O2, CO, CN- вa бошқалар).


Гемоглобин ва унга ўхшаш металлокомплексларнинг хоссалари баъзи заҳарли моддалар, масалан, CO (ис гази) ва цианидлар таъсирида кескин ўзгариши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳаво таркибига аралашган СО гемоглобин билан карбонилгемоглобин ҳосил қилиши туфайли органларга кислород этиб бориши кескин камаяди. Бунинг устига СО нинг комплекс ҳосил қобилияти кислороддан кўра ўнлаб марта юқори. Ана шу туфайли ҳавода жуда оз кислород бўлса ҳам у гипоксияга, яъни кислород етишмаслигига олиб келади. СО билан заҳарланишни олдини олиш учун беморни тезда тоза ҳавога олиб чиқиш керак. Шунда мувозанат оксигемоглобин ҳосил бўлиши тарафига қараб сурилади.



Download 150,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish