Темир. Темир бирикмалари



Download 150,21 Kb.
bet3/5
Sana24.02.2022
Hajmi150,21 Kb.
#207849
1   2   3   4   5
Bog'liq
БИРИКМАЛАРИ

30.4.Темирнинг хоссалари.
Намланган ҳавода темир тез қорайиб қолади. Сувда қуйидаги реакция содир бўлади:
2Fe + 3/2O2 + nH2O = Fe2O3*nH2O
3Fe + 2O2 + nH2O = Fe3O4*nH2O
Кислоталардан водородни сиқиб чиқаради:
Fe + 2HCl = FeCl2 + H2
Fe + H2SO4 = FeSO4 + H2
Концентрланган сулфат кислота билан қайнатилганда SО2 ҳосил қилиши кузатилади:
2Fe + 6H2SO4 = Fe2(SO4)3 + 3SO2 + 6H2O

100 % ли конценрланган сулфат кислота темирни пассивлаштиради. Юқори концентрацияли нитрат кислота ҳам темирни пассивлаштиради.


Темир суюлтирилган нитрат кислота билан NO, NO2, N2 N2O ёки жуда суюлтирилган билан NH4NO3 (36-расм) ҳосил қилади:
Fe + 4HNO3 = Fe(NO3)3 + NO + 2H2O



36-расм. Темир билан қайтарилишда нитрат кислота концентрациясининг қайтарилиш маҳсулотларига таъсири.
Хлор иштирокида темирнинг (III) бирикмалари олинади:
2Fe + 3Cl2 = 2FeCl3
Олтингугурт билан сулфидлар ҳосил бўлади:
Fe + S = FeS
Азот ва фосфор темир билан фосфидлар, нитридлар ҳосил қилиб, улар металларга хос бирикмалардир: Fe2N, Fe4N, Fe3Si , Fe3P, Fe2P.
Темир водород билан гидридлар ҳосил қилади. Булар қуйидагилар FeH, FeH2, FeH3 va FeH6 гидридлар ҳосил бўлади.
Fe0 бирикмалари. Агар темир кукуни устидан 150-200 0С ҳароратда 1*104-2*104 кПа босимда CO ўтказилса пентакарбонилтемир ҳосил бўлиши аниқланган:
Fe+5CO=[Fe(CO)5]

Бу бирикма учувчан сариқ рангли суюқлик (суюқланиш. -20оС, қайн. ҳарорати 103 оС), органик эритувчиларда яхши эрийдиган, лекин сувда эримайдиган модда. Темирнинг яна ҳам мураккаб таркибли карбониллари олинган: : [Fe2(CO)9], суюқл. 100оС. Бу бирикма икки ядроли комплекс ҳисобланади. Темирнинг нитрозиллари [Fe(NO)5] ҳам олинган. Шунга ўхшаш бирикмалар Ru, Os, Ni учун ҳам хос ҳисобланади.


Fe+2 бирикмалари. FeO осон оксидланадиган қорамтир тусли кукун. У темирнинг бирикмаларини парчалаб олинади:
FeCO3 = FeO + CO2
FeSiO3 = FeO + SiO2
Темир (II) гидроксидини олиш учун:
FeSO4 + 2NaOH = Fe(OH)2 + Na2SO4
Fe(OH)2 оч кўкимтир рангли кукун, у ҳавода тез қораяди ва охири қўнғир рангли темир (III) гидроксидга айланади:
4Fe(OH)2+2H2O+O2= 4Fe(OH)3
Темир (II) тузлари осон гидролизга учрайди. . NaOH ва қизил қон тузи Fe2+ ионини очиш учун ишлатилади:
FeCl2+K3[Fe(CN)6]=KFe[Fe(CN)6]  +2KCl
Ҳосил бўлган туз турнбул кўки дейилади.
2FeSO4 + 2H2O = (FeOH)2SO4 + H2SO4
Teмир купороси FeSO4*7H2O.
Teмир сульфатни сувли эритмалари қайтарувчи сифатида ишлатилади.
6FeSO4 + 2HNO3 + 3H2SO4 = 3Fe2(SO4)3 + 2NO + 4H2O
10FeSO4 +2KMnO4 + 8H2SO4 =5Fe2(SO4)3 +2MnSO4 +8H2O +K2SO4

Лабораторияда Мор тузи кўп қўлланилади: (NH4)2SO4*FeSO4. Темир (II) деярли барча кислоталар билан тузлар ҳосил қилади. Эритмалардан буғлатилганда FeSO4*7H2O (темир купороси), Fe(NO3)2*6H2O, FeBr2*6H2O, Fe(ClO4)2*6H2O каби кристаллогидратлар ҳосил бўлади. Эритмада [Fe(H2O)62+] аква комплекс барарор.


Ёмон эрийдиган тузларга FeS – қора рангли, FeCO3 – оқ рангли киради. FeSO4 заҳарли газларни ушлаб қолиш учун ишлатилади. Teмирнинг (II) валентли тузлари кўп. Fe 2+ учун координацион сон 6 характерли. [Fe(H2O)62+]; [FeF6]4- ва бошқа кўп комплекслар ҳам маълум. Уларнинг ичида K4[Fe(CN)6] сариқ қон тузи кўп ишлатилади.
Темирнинг анион комплекси-ферратлар беқарор бирикмалардир. Улар кўпроқ қўш тузларга ўхшайди. Масалан, Me2[FeCl4], Me2[Fe(CNS)4]. Сувсиз муҳитда ва қайтарувчилар иштирокида Fe(OH)2 ни концентрланган ишқорларда қайнатиб яшил рангли - Na4[Fe(OH)6] ва Ba2[Fe(OH)6] олинган. Гидроксиферратлар (II) сувли муҳитда тез бузилади.

Download 150,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish