Ҳайвонлардан олинадиган доривор маҳсулотлар
Илонлар заҳарлари
Ҳамдўстлик (СНГ) мамлакатларида илонларнинг 52 хили яшайди. Уларнинг кўпчилиги Кавказда, Ўрта Осиѐда ва Узоқ шарқда тарқалган.
Илонлардан:
1. Чѐл қора илони - Viper ber
2. us (гадюка)
3. Келварилон - Vipera libetina (гюрза)
4. Чархилон - Еchis саrinаtus (эфа)
5. Кўзойнакли илон - Naja, naja okuanata (кобра) ларнинг
6. Палласов бўшилон заҳарлари олинади.
Илон заҳари - илонларнинг сўлак безларидан ажралиб чиққан суюқликдир.
Юқоридаги илонлардан кўлварилон, чархилон ва кўзайнакли илон Ўрта Осиѐда кўп учрайди ва уларнинг ичида энг заҳарлиси Кўзойнакли илон - кобра ҳисобланади. Кобранинг узунлиги 1,8 м га етади. Ҳиндистон кобрасидан фарқи шундаки, бўйнидаги кўзойнак сурати (Ўрта Осиѐдаги) бўлмайди. Усти сариқ, тўқ жигарранг, қорамтир, айримлари қора рангда бўлади. Танасининг олди қисмида кўндаланг қорамтир йўллар бўлади. Айрим ҳолларда чипор илонга ўхшаб кетади.
Кобра заҳари товланадиган ѐпишқоқ суюқлик бўлиб, рН ўртача (7,0) ҳиди йўқ, зичлиги 1,046. Сувли эритмаси осон бузилади. Глицерин билан суюлтирилиб - 10° ҳароратда сақланади, қоронғи хонада. Кобра заҳарида оқсил моддалардан альбуминлар, глобулинлапр бор. Тузлардан кальций, магнийлар, хлорид, фосфатлар ҳолида бўлади. Асосий таъсир қилувчи заҳар моддаси нейратоксин ва геморагин ҳисобланади. Асосан, нейротропли заҳар ҳисобланади, чунки биринчи навбатда нафас маркази ва МНС ни заҳарлайди (паралич).
Қўлворилон (гюрза) - йирик бўлиб, узунлиги 2 м га етади. Танаси жигарранг, ѐки тўқ кулранг бўлади. қорин томони оқ бўлиб, кўп қора халқачалари бор. Унинг заҳари гемморагик ҳисобланади. Чунки у қизил қон таначаларни (эритроцитларни) парчалайди - гемолизга учратади.
Чўл қораилони (гадюка) - узунлиги 75 см гача етадиган, йўғон, калта думли, боши учбурчаксимон, бўйни аниқ билиниб туради. Ранги кулранг ѐки тўқ кўнғир ҳар хил қорамтир доғлар билан қопланган.
Безовта бўлган илон ўралиб олади ва тана қисмини шишириб қаттиқ вишиллаб товуш чиқаради. Заҳарли - ѐпишқок, товланадиган суюклик бўлиб, рН - кислотали шароитда, зичлиги 1,030 - 1,032. Сув билан чайқалса, қаттиқ кўпикланади, микроблар ва оксидловчилар таъсирида тез бузилади. 72° ҳароратда оқсиллари чўкиб заҳарли хусусиятини йўқотади. Асосан, цитотоксин, тромбоза. протеолитик фермент ва геморрагин деган моддаларни бўлиб, илон чаққан жойда қон қуйилишини ва қаттиқ оғриқ чақиради.
Чархилон - узунлиги 70 см га етади, усти турли рангда, чиройли кўринади, ѐн томонида 2 та оч рангли эгри - бугри йўли бор. Бошида қуш шаклини эслатувчи оч рангли белгиси бор.
Илонларнинг тепа жағини олди ва орқа қисмидаги тишлари заҳарли ҳисобланади. Шу тишларнинг остида заҳарли безлари бўлади. Безларнинг усти жағ мускуллари билан қопланган бўлиб, уларнинг қисқариши натижасида илон чаққан заҳоти, заҳар тишнинг канали орқали жароҳатланган (чаққан)жойга отилиб тушади.
Илонларнинг заҳари таъсирига қараб 2 гуруҳга бўлинади:
I. Қондаги эритроцитларни парчалайдиган гадюка - чўл қораилони.
II. Марказий нерв системасини ишдан чиқарадиган (кобра) ва биринчи навбатда нафас марказини паралич қилади.
Ўрта Осиѐда Тошкент, Фрунзе ва бошқа жойларда илонлар заҳарини оладиган махсус илонхоналар барпо қилинган. 227
Do'stlaringiz bilan baham: |