Тема: сущность и факторы генерализации. Виды генерализации



Download 0,87 Mb.
Sana09.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#760000
Bog'liq
3- mavzu Geodezia va kartografiada kullaniladigan koordinatalar tizimlari. Kartografik proekcialar va hatoliklar

Мавзу: Геодезия ва картографияда қўлланиладиган координаталар тизимлари. Картографик проекциялар ва хатоликлар. АБДУРАХМОНОВ САРВАР НАРЗУЛЛАЕВИЧ Маърузачи: ЕРБ факультети “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси катта ўқитувчиси

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ


ТОШКЕНТ- 2020
Мавзу режаси
1. Ернинг шакли ва ўлчамлари, қўлланиладиган моделлар
2. Карталарнинг геодезик асоси.

1. Ернинг шакли ва ўлчамлари, қўлланиладиган моделлар
Картография – бу картографик асарларни яратиш, ўрганиш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланадиган фандир.
Карта – бу ер юзасидаги объектлар ва ҳодисаларнинг фазовий-вақт муносабатлари моделидир. Қоғоз ва электрон карталар мавжуд.
Картанинг математик асоси картанинг карта ва унинг ёрдамида акс эттириладиган Ер юзаси ўртасидаги математик боғланишни белгиловчи математик элементлари мажмуидан иборат. Математик элементлар жумласига қуйидагилар киради:
-геодезик асос элементлари;
-масштаб;
-картографик проекция;
-компановкалаш элементлари ва картани разграфкалаш тизими.
2. Карталарнинг геодезик асоси
Умумий майдони 510 млн. кв. км бўлган Ер юзаси бутун майдоннинг 71% ини ташкил қилувчи Жаҳон океанига ва Ер юзасининг 29% ини эгаллаган қуруқликка бўлинади. Жаҳон океанининг юзаси Ер юзасининг қарийб тўртдан уч қисмини ташкил қилишидан келиб чиқиб, у планетамизнинг юзаси (шакли) сифатида қабул қилинган.
Сокин ҳолатдаги Жаҳон океанининг ўртача стҳига мос келадиган юзани тасаввур қиламиз. Бундай юза сатҳий юза деб аталади. Сатҳий юза ҳамма жойда горизонталдир, яъни унинг ҳар қандай нуқтасида шу нуқтага бўлган тик чизиқ йўналишига перпендикулярдир.
2.1-таъриф. Сокин ҳолатдаги Жаҳон океанининг ҳаёлан материклар остидан давом эттирилган юзаси Ернинг сатҳий юзаси деб аталган ва Ернинг ҳақиқий шакли тариқасида қабул қилинган.
1873 йилда немис физики Листинг томонидан сатҳий юза билан чегараланган жисм (ер шари) геоид деб аталди.
Ер ичидаги массаларнинг нотекис тақсимланиши оқибатида геоид юзаси жуда мураккабдир ва унинг шаклини аниқлаш, инчунин унинг (геоиднинг) ўлчамларини аниқлаш насиб этмади, у математикада кўриладиган юзаларнинг ҳеч бири билан ифодаланмайди. Шунинг учун геоид юзасини унга энг яқин мос келувчи ёрдамчи юза билан алмаштириш зарурати юзага келди.






1-расм. Красовский референц-эллипсоиди
[Картографияда координаталарнинг вертикал ўқини х билан, у билан эса – координаталарнинг горизонтал ўқини белгилаш қабул қилинган]
a = 6 378 245 м;
b = 6 356 863 м;
α = 1/298,3;
Пулково бошланғич пункти;
Геоиднинг референц эллипсоиддан нисбий баландлиги бошланғич пунктда нолга тенг;
Болтиқ баландликлар тизими қабул қилинган;
Баландликлар ҳисоби Кронштадт футштокидан бошлаб юритилади;
Тизим кооординаталарининг боши Ернинг оғирлик марказига мос келади.
2.2-таъриф. Ер жисмида муайян жойлашган, унинг геоид юзасига етарлича яқин бўлган юзасига барча геодезик пунктлар ўтказиладиган ва унда кейинчалик у ёки бу координаталар тизимида аниқланадиган айланиш эллипсоиди референц-эллипсоид ёки нисбийлик юзаси деб аталади.
Референц-эллипсоиднанг ўлчамларини танлаш ва унинг Ер жисмидаги ориентировкасини белгилаш шундай тарзда амалга ошириладики, кўрилаётган ҳудуд чегарасида унинг юзасининг геоид юзасига имкон қадар катта яқинлиги шартланиши керак.
Мамлакатимизда 1942 йилдан эътиборан бажарилиб келаётган геодезия, топография ва картография ишларида Красовский референц-эллипсоиди ва 1942 йилги координаталар тизими қабул қилинган. Ушбу эллипсоиднинг ўлчамлари тавсифланади (1-расм).
Майда масштабли картографиялашда (фақат йирик объектлар тушади) Ер шаклини қуйидагига тенг бўлган радиусли шар тариқасида қабул қилиш мумкин:
R = (a+b) / 2 = 6 367 600 м.
Дастлаб эллипсоид шарга, сўнгра эса шар текисликка акс эттирладиган иккилама акс эттириш усулини қўллашда ҳам шардан фойдаланиш мумкин.
Фойдаланилагн адабиётлар:
1. Берлянт А.М. Геоинформационное картографирование. ─ М.: Астрея, 1997. ─ 64 с.
2. Лурье И.К. Геоинформационное картографирование. Методы геоинформатики и цифровой обработки космических снимков. ─ М.: изд-во КДУ, 2008. ─ 428 с.
3. МакКой Д., Джонстон К. ArcGIS 9 Spatial Analyst. Руководство пользователя //ESRI Inc, 2001. - М.: Дата+, 2002. ─ 216 с.
4. Мирзалиев Т., Сафаров Э.Ю., Эгамбердиев А., Қорабоев Ж.С. Карташунослик. – Тошкент, 2012.
5. Сафаров Э.Ю. Географик ахборот тизимлари. ─ Тошкент, Университет, 2010. ─ 44 б.
6. Plewe B. GIS Online: Information Retrieval, Mapping, and the Internet. ─ Geoinformation, International, Cambridge, UK, 1997. ─ 311 p.
7. Robinson A.H., Morrison J.L., Muchrcke P.C., Kimerling A.J., Guptil S.C. Elements of Cartography, 6th ed. New York Wiley & Song, 1995. ─ 450
Интернет маълумотлари
1. http: // www. miigaik.ru;
2. http: // www.guz.ru;
3. http: //www.cartograsiya..ru;
4.http: // www..//maping.com;
5.www. Ziyo. net.
Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish