Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилоти ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади. 4. Ички молиявий назорат Ички молиявий назорат хўжалик юритувчи субъектлар, умуман бюджет ташкилотлари ва муассасалари ва уларнинг айрим тузилмавий бўлинмалари молиявий фаолияти устидан хўжалик юритувчи субъектлар, бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг ўз махсус хизматлари (бухгалтерия, молия бўлимлари) томонидан молиявий муносабатларда қонунчилик ва интизомга риоя этилиши масалалари бўйича ўтказиладиган текширувдан иборат. 5. Молиявий назорат шакллари
Молиявий назорат шакллари
Дастлабки назорат
Жорий назорат
Якуний назорат
5. Формы финансового контроля. Давлат молиявий назорати тафтиш, текшириш (шу жумладан бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текшириш) ва ўрганиш шаклида амалга оширилади. Давлат молиявий назоратининг турлари қуйидаги: - дастлабки назорат — молиявий операциялар бажарилгунига қадар ғазначилик бўлинмалари ва молия органлари томонидан амалга ошириладиган;
- жорий назорат — молиявий операциялар бажарилиши жараёнида ғазначилик бўлинмалари, молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган;
- якуний назорат — молиявий операциялар бажарилганидан сўнг ушбу Кодекснинг 171-моддасида кўрсатилган давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга ошириладиган назоратлардир.
6. Молиявий назорат усуллари Давлат молиявий назоратининг усуллари қуйидагилардир: ҳужжатларни текшириш ҳажмига қараб: - ёппасига назорат — текширилаётган давр учун барча бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни назорат қилиш;
- танлов асосидаги назорат — муайян давр учун бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларнинг айрим қисмларини назорат қилиш;
назоратнинг мақсадга йўналтирилганлиги ва предметига қараб: - комплекс назорат — молиявий назорат объектининг муайян давр учун молиявий-хўжалик фаолиятининг барча йўналишларини назорат қилиш;
- мавзули назорат — молиявий назорат объектининг муайян давр учун айрим масалалар бўйича фаолиятини назорат қилиш;
- муқобил назорат — операциялар ягоналиги билан ўзаро боғлиқ бўлган ва турли молиявий назорат объектларида турган ҳужжатларни солиштиришни ўз ичига олган текшириш, бундан тадбиркорлик субъектлари мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |