Қон ўз фаолиятини бажариши учун оқувчанликка эга. Бу хусусият автоматик тарзда қоннинг агрегат ҳолатини бошқариш механизмлари орқали амалга оширилади. Соғлом одамларда қоннинг оқувчанлиги максимал холда. Бу эса қон айланишини оптимал холатда бўлишига ёрдам беради. Турли хил жарохатларда қон йўқотишни олдини олиш учун қон ивиши ва шу билан оқувчанлиги камайиши зарур. Бу холат гемостаз тушунчаси билан ифодаланади (қон харакатининг тўхташи). - Қон ўз фаолиятини бажариши учун оқувчанликка эга. Бу хусусият автоматик тарзда қоннинг агрегат ҳолатини бошқариш механизмлари орқали амалга оширилади. Соғлом одамларда қоннинг оқувчанлиги максимал холда. Бу эса қон айланишини оптимал холатда бўлишига ёрдам беради. Турли хил жарохатларда қон йўқотишни олдини олиш учун қон ивиши ва шу билан оқувчанлиги камайиши зарур. Бу холат гемостаз тушунчаси билан ифодаланади (қон харакатининг тўхташи).
Гемостаз – бу организмнинг химоя-мослашув реакцияси бўлиб, гомеостазнинг таркибий қисми ҳисобланади. У ўта мураккаб жараён бўлиб, унда қон ивиш ва ивишига қарши тизим, хамда фибринолитик тизимларнинг бир қатор физик, кимёвий, биологик омиллари иштирок этади. Гемостаз 3 та биологик тизимларнинг ўзаро таъсирларига боғлиқ: томир ташқари, томир ичи ва томир тизимлари. - Гемостаз – бу организмнинг химоя-мослашув реакцияси бўлиб, гомеостазнинг таркибий қисми ҳисобланади. У ўта мураккаб жараён бўлиб, унда қон ивиш ва ивишига қарши тизим, хамда фибринолитик тизимларнинг бир қатор физик, кимёвий, биологик омиллари иштирок этади. Гемостаз 3 та биологик тизимларнинг ўзаро таъсирларига боғлиқ: томир ташқари, томир ичи ва томир тизимлари.
Гемостазнинг томирдан ташқари механизми тўқима эластиклигига (тери, мушак, бириктирувчи тўқима) асосланган бўлиб, у томир диаметрининг торайишига олиб келади. Клиникада бу гемостаз сиқувчи боғлам орқали келтириб чиқарилади. Гемостазнинг томир механизми томирларнинг рефлектор қисқариши ва унинг хусусиятларига, таъсир қилувчи кимёвий моддаларга боғлиқ. - Гемостазнинг томирдан ташқари механизми тўқима эластиклигига (тери, мушак, бириктирувчи тўқима) асосланган бўлиб, у томир диаметрининг торайишига олиб келади. Клиникада бу гемостаз сиқувчи боғлам орқали келтириб чиқарилади. Гемостазнинг томир механизми томирларнинг рефлектор қисқариши ва унинг хусусиятларига, таъсир қилувчи кимёвий моддаларга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |