Телекоммуникацияда бошқарув тизимларининг аппарат ва дастурий таъминоти” кафедраси



Download 6,73 Mb.
bet53/82
Sana05.04.2023
Hajmi6,73 Mb.
#925010
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   82
Bog'liq
ТТБА маъруза

Назорат саволлари

  1. Оралиқ дастурий поғонанинг вазифаларини тушунтиринг.

  2. Бошқарув тизимларда компонентларни боғлашда Middleware ўрни.

  3. OMGда концептуал инфратузимла тушунчасини ифодаланг ва таъриф беринг.



8-амалий машғулот. Хизматга-йўналтирилган архитектура (SOA) ни амалга ошириш жихатлари. CORBA мисолида.




Ишдан мақсад: CORBA технологиясини ташкил этувчи асосий компонентлар асосида хизматга йўналтирилган ечимларни тармоқ бошқарувига оид масалаларда қўлланилишини ўрганиш.


Назарий маълумотлар

CORBA - (Common Object Request Broker Architecture – объектли чақирувлар брокерининг умумий архитектураси) – бу тақсимланган тизимларни интеграциялашга қаратилган, тақсимланган иловаларни ишлаб чиқиш технологияси.


1989 йилда OMG (Object Management Group) консорциуми ташкил этилган. Унинг асосий вазифаси объектга қаратилган технология ва стандартларни ишлаб чиқиш эди.
OMG спецификациясига асосланадиган концептуал инфратузимла Object Managemen tArchitecture (OMA)дир. OMA таркибига стандартлаштирилган ёки бугунги кунда стандартлаштирилаётган турли хил OMG хизматлари, дастурий намуна ва шаблонлар, IDL (Interface Definition Language) тили, стандартлаштирилган ёки стандартлаштирилаётган IDL кўринишлари, ва нихоят COBRA объект модели киради. COBRAнинг асосий хусусияти объектлар экземплярларини яратиш ва уларнинг усулларини чақириш учун ORB (Object Resource Broker) компонентининг ишлатилишидир. Ушбу компонент илова ва COBRA инфратузилмаси ўртасида «кўприк» шакллантиради.



8.1- расм. CORBA технологиясининг асосий тушунчалари


CORBA технологияси
CORBA технологиясини ташкил этувчи асосий компонентлар 8.1-расмда кўрсатилган. CORBA технологик стандарти тақсимланган объектлар интерфейсини тасвирлаш ва Ada, C, C++, Java, Python, COBOL, Lisp, PL/1 ва Smalltalk тилларига ўгириш учун қўлланиладиган IDL тилини белгилайди. Интерфейс тасвирини IDL тилидан керакли дастурлаш тилига ўзгартириш учун махсус компилятор ишлатилади.
CORBAнинг асосий хусусияти объектлар экземплярларини яратиш ва уларнинг усулларини чақириш учун ORB (Object Resource Broker) компонентини ишлатилишидир. Ушбу компонент илова ва COBRA инфратузилмаси ўртасида «кўприк» шакллантиради. ORB бошқа ORBлар билан масофавий мулоқот қила олади, ҳамда масофавий объектларни бошқаришни таъминлайди. ORBлар ўртасида мулоқотни таъминлаш учун GIOP (General Inter ORB Protocol) протоколи ишлатилади. Ушбу протоколнинг энг кўп тарқалган варианти GIOP хабарларини TCP/IP протоколлар стекида кўрсатишни таъминлайдиган IIOP (Internet Inter ORB Protocol) протоколидир.



Бошидан CORBA технологияси тайёр муаммога қаратилган инфратузилмани тақдим этишга қаратилган Бунинг учун CORBA таркибига стандарт объект хизматлари ва умумий воситалар мажмуаси киритилади. CORBA спецификацияси шунингдек стандартлаштирилган бир қатор хизматлар (CORBA Services) ва горизонтал ва вертикал умумий воситалар (Common Facilities)ни кўзда тутади. Бугунги кунда 14та объектли хизматлар ишлаб чиқарилган.



8.2.-расм. ОМА объектларининг ўзаро муносабати схемаси.
CORBA объект хизматлари ва умумий воситалари орасида аниқ чегара йўқ. Умумий воситалар горизонтал (барча сохалар учун умумий) ва вертикал (маълум бир соха учун) бўлади. Мисол учун тиббиёт ташкилотлари учун, ишлаб чиқариш сохалари ва бошқалар учун умумий воситалар ишлаб чиқилган.
Классик мижоз-сервер ёндашувига нисбатан тақсимланган иловаларни ишлаб чиқиш учун CORBA технологиясидан фойдаланиш қуйидаги авзалликларга эга:
- интерфейсларни тасвирлаш учун IDL дан фойдаланиш дастурий компонентларни дастурлаш тилидан ва таянч операцион тизимдан қатъий назар ишлаб чиқиш имконини беради;
- тақимланган объектларнинг кенг инфратузилмасини мавжудлиги;
- масофавий объектларни чақиришнинг шаффофлиги.
Лекин CORBA технологияси асосидаги дастурий ечимлар камдан кам ҳолларда алохида корхонадан ташқарига чиқади. CORBA технологияси асосида катта корхоналараро тизимларни ишлаб чиқиш қуйидаги қийинчиликларга эга:
- турли етказиб берувчиларнинг турли CORBA технологияси реализацияларининг ўзаро мослашувчанлиги ёмон;
- CORBA тугунларининг интернет орқали ўзаро муносабатга киришиш муаммолари;
- кўпгина CORBA архитектуравий ечимларини келишилмаганлиги ва ишлаб чиқаришни енгиллаштирадиган компонент моделининг йўқлиги.
CORBA технологиясининг ўрнига XML, WSDL, SOAP ва бошқа стандартлаштирилган веб хизматлар протоколлари пайдо бўлди. Хозирги пайтда CORBA тор доирадаги эски иловаларни амалга ошириш учун қўлланилмоқда.

8.3-расм. Интерфейсни IDL тилида тасвирлаш




Download 6,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish