1.2 1980-йиллар бошида Халқаро стандартлаштириш ташкилотлари -
ISO, ITU-T томонидан тармоқ ривожланишида муҳим ўрин тутган
модел ишлаб чиқдилар. Ушбу модель очиқ тизимларнинг ўзаро
ишлаши модели (Open System Interconnection, OSI) ёки OSI деб аталди.
OSI модели тизимларнинг турли сатҳларда ўзаро ишлашини, уларга
стандарт ном бериш ва қайси сатҳ қандай вазифаларни бажаришини
аниқлайди. Ҳар бир сатҳ тармоқ қурилмалари ўзаро ишлашининг
маьлум бир жиҳати билан боғлиқ бўлади
OSI - Open System Interconnection
“Очиқ тизимлар ўзаро боғланиши” атамаси тизимлар орасидаги
маълумот узатиш жараёнларига тегишлидир, яъни ҳамкорликда
фойдаланиладиган стандартларни ишлатишлари туфайли бир –
бирлари учун тизимлар очиқдир.
Бир қатор функцияларни бажариб, у ёки бу поғона таркибига кирувчи
очиқ тизимнинг бир қисми объект деб аталади.
Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) жаҳоннинг кўп
мамлакатларида ахборот тармоғи ва компьютер
тизимларини ташкил қилиш тажрибасини тащлил қилиб, ҳисоблаш
тармоқларини ташкил қилиш концепциясини ишлаб чиқди ва уни очиқ
тизимлар архитектураси деб номлади.
Бу концепцияга мувофиқ очиқ тизимлар ўзаро боғланиш эталон
модели (Open System Interconnection basic reference model,OSI RM)
ишлаб чиқилди ва 1983 йилда тасдиқланди.
Мазкур модель бундай тизим ва тармоқларни ишлаб чиқишни
аниқловчи ва тартибга солувчи ҳалқаро стандартларни киритишга
имконият беради.
Модель халқаро стандартлар ташкилоти (ISO-International
Standard Organization) томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бутун дунёда
ахборот тармоқлари концепциясининг ва улар турларининг
асоси сифатида фойдаланилади.
OSI моделида ўзаро боғланиш воситалари 7 та:
◦ Қўлланиш
◦ Тақдим этиш
◦ Сеанс
◦ Транспорт
◦ Тармоқ,
◦ Канал
◦ Физикавий
поғоналарга бўлинади.
Ҳар бир поғона тармоқ қурилмалари ўзаро боғланишининг маълум бир
аспекти билан иш олиб боради.
Очиқ тизимларнинг тавсифлари ва воситаларини
аниқлайдиган концептуал асоси сифатида OSI (Open System
Interconnection) эталон модели ишлатилади. У очиқ тизимларнинг
турли ишлаб чиқарувчилар томонидан тавсия этилган тизимларнинг
бир тармоқда ишлашини таъминловчи ўзаро боғланишини аниқлайди
ва қуйидагиларни мувофиқлаштиради:
— қўлланиш жараёнларнинг ўзаро боғланишини;
— маълумотларни тақдим этиш шаклларини;
— маълумотлар сақланиши бир хиллигини;
— тармоқ ресурсларини бошқаришни;
— маълумотлар хавфсизлиги ва ахборот ҳимоясини;
— дастурлар ва техник воситаларнинг диагностикасини.
— Очиқ тизимларнинг стандарт ҳолатдаги ўзаро боғланиши
қуйидагича:
— 1. Ўзаро очиқ тизимнинг эталон модели;
— 2. Эталон моделини қаноатлантирадиган хизматларнинг аниқ
тўплами;
— 3. Хизматлар бажарилишини таъминловчи ва уларни амалга
ошириш учун ишлаб чиқилган протоколлар тўплами.
— Хизмат - юқори даража компонентлари ихтиёрига бериладиган
жорий даражага тегишли функционал имкониятлар тўпламидир.
— Протокол - ҳар-хил техник қурилмаларда ишлатиладиган, бир хил
жараёнлар орасидаги мантиқий ва процедурали боғланишни
таъминловчи қоидалар тўплами.
— Интерфейс - иккита қурилма ёки тизимлар чегарасида уларнинг
тўлиқ бирга ишлашини таъминловчи қурилмалар ва процедуралар
тўплами.