1.3 Транспорт сатҳидан бошлаб барча асосий протоколлар одатда
тармоқ операцион тизимига киритилган ДТ орқали амалга оширилади.
Энг кенг тарқалган транспорт сатхлари протоколлари қуйидагиларни
ўз ичига олади:
- TCP (Transmission Control Protocol) узатишни бошқариш протоколи
TCP/IP стеки;
- UDP (User Datagram Protocol) фойдаланувчи маълумотлари
протоколи TCP/IP стеки;
- NCP (NetWare Core Protocol) NetWare тармоқларининг асосий
протоколи;
- SPX (Sequenced Packet eXchange) буюртма асосида пакетларни
алмашиш
- Novell стеки;
- TP4 (Transmission Protocol) (узатиш протоколи) - 4-синф узатиш
протоколи.
Интернет тармоғининг самарали ишлаши учун мавжуд ахборотни
қандай қилиб пакетлар ҳолатида узатиш ва етказилган ахборотни қайта
тиклаш, ҳамда бўлакланган пакетларни фойдаланувчига қандай
етказиш кераклиги муаммосини ҳал килиш лозим бўлади.
Бу муаммоларни ҳал қилиш учун TCP (Transmission Confrol
Protocol —узатишни бошқариш протоколи) ва IP (Internet Protocol —
Интернет протокол) протоколлари яратилди. Бу протоколлар Интернет
тузилмасини аниқловчи асосий баённомалар бўлиб хизмат қилади.
Одатда, улар қия чизиқ (/) билан ажратилиб, TCP/IP
кўринишида ёзилади. Аммо уларни ёзиш пайтида бу протоколлар
компьютер тармоқда маълумотларни узатишнинг турли хил
йўналишларини билдирувчи иккита турлича протокол эканлигини
унутмаслик керак.
ТСР/IP стеки OSI моделдаги канал поғонаси протоколлар
аксариятини қўллаб қувватлайди, масалан, коммутацияланган ва
ажратилган алоқа линияларида маълумотларни узатиш учун
қўлланадиган SLIPP ва РРР ни.
2.1 Ахборот хавфсизлиги деб, маълумотларни йўқотиш ва
ўзгартиришга йўналтирилган, табиий ёки сунъий хоссали, тасодифий ва
қасддан қилинган таъсирлардан ва хар қандай ташувчилардан
ахборотнинг ҳимояланганлигига айтилади. Ахборотнинг ҳимояси
деб, бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг АХни таъминловчи ва
ташкилот ахборот захираларининг яхлитлилиги, ишончлилиги,
фойдаланиш осонлиги ва махфийлигини таъминловчи қатьий
регламентланган динамик технологик жараёнга айтилади.
махфийлик — аниқ бир ахборотга тегишли шахслар доирасигина
кириши мумкинлиги, яъни фойдаланишда қонуний хужжатларга
мувофиқ чеклаб қўйилиб, хужжатлаштирилганлиги
кафолати. конфиденциаллик — иншончлилиги, тарқатилиши мумкин
эмаслиги, махфийлиги кафолати; яхлитлик — ахборот бошланғич
кўринишда эканлиги, яъни уни сақлаш ва узатишда рухсат этилмаган
ўзгаришлар қилинмаганлиги кафолати; аутентификация — ахборот
захираси эгаси деб эълон қилинган шахс хақиқатан хам ахборотнинг
эгаси эканлигига бериладиган кафолат; аппелляция қилишлик —
етарлича мураккаб категория, лекин электрон бизнесда кенг
қўлланилади. Керак бўлганда хабарнинг муаллифи кимлигини
исботлаш мумкинлиги кафолати. ишончлилик — тизим меьёрий ва
ғайри табиий холларда режалаштирилганидек ўзини тутишлик
кафолати; аниқлилик — хамма буйруқларни аниқ ва тўлиқ бажариш
кафолати;
тизимга киришни назорат қилиш — турли шахс гурухлари ахборот
манбаларига хар хил киришга эгалиги ва бундай киришга чеклашлар
доим бажарилишлик кафолати;
назорат қилиниши — исталган пайтда дастур мажмуасининг хохлаган
кисмини тўлиқ текшириш мумкинлиги кафолати;
идентификациялашни назорат қилиш — хозир тизимга уланган мижоз
аниқ ўзини ким деб атаган бўлса, аниқ ўша эканлигининг кафолати;
қасддан бузилишларга тўсқинлик — олдиндан келишилган меъёрлар
чегарасида қасддан хато киритилган маълумотларга нисбатан
тизимнинг олдиндан келишилган холда ўзини тутиши.
Телекоммуникация тизимлари ва тармоқларининг хавфсизлиги
деганда, улар меъёрий ишлаш жараёнига тасодифий ёки олдиндан
мўлжалланган аралашишдан, ҳамда уларнинг ташкил этувчиларини
ўғирлашга, ўзгартиришга ёки бузишга бўлган интилишлардан ҳимоя
қилинганлиги тушунилади.
Ахборотга мурожаат қилиш деганда, ахборот билан танишиб чиқиш,
уни қайта ишлаш, нусхалаш, ўзгартириш ва йўқотиш тушунилади.
Ахборотга рухсат этилган мурожаат қилиш бу, мурожаат қилиш
чекланишларига ўрнатилган қоидаларни бузмайдиган, ахборотга
мурожаат қилиш тушунилади.
Ахборотга рухсат этилмаган мурожаат қилиш бу, мурожаат
қилиш чекланишларига ўрнатилган қоидаларнинг бузилиши билан
тавсифланади
Do'stlaringiz bilan baham: |