Мухаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали
“Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим” факультети
АКТ соҳасида касбий таълими йўналишининг
3б КТ гуруҳининг ахборот ва мураббийи соати
11-СОНЛИ БАЁННОМАСИ
Нукус шаҳри ___________йил
Қатнашганлар: Гуруҳ мураббийи: Шамуратова Маржангул Жолдасбоевна ва 3б КТ гуруҳи талабалари.
Ахборот соати:
Дарс мавзуси: “ЁШЛАР ЭРТАНГИ КУН БУНЁДКОРИ”
Дарс мазмуни:
Мураббий соати:
1.Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда юз бераётган якгиликлар ҳақида талабалар ўз билганларини айтиб берадилар. Шундан сунг гуруҳ мураббийи талабаларга етказилиши зарур булган ахборотлар берилди.
2. Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда. Хусусан, бугунгача парламент томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан айни даврда инсоният тарихидаги энг кўп ёшлар қатлами билан яшаётганимизни инобатга олган ҳолда БМТ минбарида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш таклифи илгари сурилгани ҳам халқаро ҳамжамият томонидан илиқ қаршиланди. Ўзбекистон раҳбари бунга асос қилиб, бугун дунё миқёсида ёшларнинг сони икки миллиарддан ортиб кетгани, халқаро терроризм ва эсктремизм шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда ёшларга ҳимоя зарурлигини муҳим омиллар сифатида асослаб берди.
3.Талаба-ёшларга инсонпарварлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Инсонпарварлик – одам зотига меҳр-муҳаббат билан қараш, уларни ҳурмат қилиш, қадрлаш, уларнинг моддий фаровонлигига катта ҳисса қўшиш, ўзида юксак маънавий фазилатларни ривожлантиришга қаратилган ҳаракат эканлиги. Инсонпарварликнинг асосий йўналиши одамлар тақдири, ўз халқи манфаатлари, мамлакат аҳолиси тақдири билан ўз тақдири боғлиқ эканини англашдан бошланиш мазмуни ҳақида суҳбат олиб борилди.
Турли масалалар бўйича 102-18 КТ гуруҳ талабаларига маслаҳатлар берилди ҳамда талабалардан қолдирган дарсларни қайта ўзлаштириш сабаблари қай тарзда кечаётганлиги кўриб чиқилди. Дарсларни сабабсиз қолдирмаслиги ҳақида тушунтирилди.
Дарс муҳокамаси қарори:
Талабалар тез кунда қолдирган дарсларини қайта ўзлаштирсин.
Гуруҳ талабаларининг давомати, ўқув жараёнидаги тартиб-интизом, одоб-аҳлоқ қойдаларига риоя қилиши назоратга олинсин.
3.Жамоат ишларида фаоллик саклансин
Гуруҳ мураббийи: _________________ Шамуратова Маржангул Жолдасбоевна
Гуруҳ сардори: _________________ Базарбаев А
Котиб: ________________ Тиркашева Н
Do'stlaringiz bilan baham: |