Ҳисобот мазмуни
Тадқиқ қилинаётган қурилманинг схема таркиби.
Жадвалда келтирилган тадқиқот сигналлари ўлчами.
Uвых(Uвх) га боғлиқ графиклар.
Тасвирнинг ёрқинлик ва контрастини бошқариш методлари ва улар бузилишини бартараф қилиш ҳақида хулосалар.
Назорат саволлари
ТВ тасвирнинг ёрқинлиги ва контрасти нима?
ТВ қабул қилгич оқ баланси бузилишининг сабаблари?
Оқнинг статик ва динамик баланси нима?
ТВ тасвирнинг ёрқинлиги ва контрасти қандай созланади?
Ёрқинлик ва контрастнинг ортиқлиги нимага олиб келади?
Оқнинг статик ва динамик баланси бузилиши нималарга олиб келади?
4- лаборатория машғулоти
ГАММА-КОРРЕКЦИЯНИ ЎРГАНИШ
Ишнинг мақсади
Телевизион тракт ночизиқлилигининг сигнал шаклига ҳамда намойиш хусусиятининг нимранг тасвирга кўрсатадиган таъсири, шунингдек, ночизиқли бузулишларни коррекция қилиш методини ўрганишдан иборат.
Уй вазифаси
Тасвирнинг сигнал сифати ва шаклига телевизион тракт характеристикасининг ночизиқ амплитудали таъсирини ҳамда гамма коррекцияни ўрганиш.
Ишни бажариш
Ишни бажариш жараёни монитор экранида пайдо бўлган ахборотлар, шунингдек, гамма-корректор ишлаш жараёнини ёритувчи осциллограммни қайд этиш ва ўрганиб чиқишга олиб келади.
Методик шарҳлардаги кўрсатмаларга ДИҚҚАТ билан ёндашинг, ишни бажаришда қийинчиликларга дуч келсангиз ўқитувчига мурожаат қилинг.
Таянч уч панелдан иборат. Чап томондаги панелда кириш коммутатори, DVD-қурилма синов сигналлари генератори ва “Тармоқ” тумблери жойлашган. Қурилманинг ўрта панелида тадқиқ қилинаётган мослама ва ёрдамчи блоклардан (масалан, сатр танлаш учун осциллограф блоги) иборат амалий ишни акс эттиришга мўлжалланган дисплей жойлашган. Дисплейнинг чап, ўнг ва паски қисмида турли манбалардаги сигналларни тадқиқот схемасига узатувчи ёки тўлиқ КТ ни ўлчов асбоби (осциллограф)га олувчи уя жойлашган. Уя чиқишда ишлаётган вақтда тўлиқ КТ нинг исталган манбаини ёқиш таъқиқланади, дисплей пастида жойлашган бешта бошқарув тугмачалари схеманинг турли ўлчамларини (масалан, кучайтиргич коэффициентини кучайтириш) ўзгартириш ёки ёрдамчи блокларни (масалан, осциллограф блогидаги сатрлар рақами) созлашга хизмат қилади.
Ўнг томондаги панелда видеомонитор жойлашган бўлиб, у композит ёки компонент видеосигналлардан иборат видео тасвирларни кўрсатишга мўлжалланган. Видеомонитор панелида “ПЦТВС”, “R”, “G”, “B” уялари, “ПЦТВС/RGB” тумблери, видеомонитор созламаларини бошқариш тугмачалари (“киришни танлаш”, “меню”, овоз тугмачалари +/- (менюда ўлчамларни ўзгартириш ва юргизиш учун қўлланилади), канал танлашнинг “юқорига”/“пастга” тугмачалари (менюда ўлчамларни юргизиш учун қўлланилади) ва видеомонитор энергиясини ўчириш тугмачаси жойлашган.
Иш давомида қуйидаги бошқарув нуқталаридан фойдаланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |