ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети "Телекоммуникация инжиниринги" кафедраси PhD, доцент в.б. А.А.Мурадова
“IMS сигнал протоколлари”
1-МАЪРУЗА МАВЗУ: Кириш. Фаннинг мақсади, вазифалари ва долзарблиги. NGN/IMS тармоқ архитектураси, уларнинг фарқи. NGN/IMSда ишлатиладиган Internet –протоколлар, мультимедиали амалий протоколлар ва PSTN протоколлари
Тошкент 2021
РЕЖА: - Кириш.Фаннинг мақсади, вазифаси ва долзарблиги.
- NGN тармоғининг архитектураси.
- IMS тармоғи архитектураси
- NGN тармоғида қўлланиладиган Интернет протоколлари, мультимедиа иловаларнинг протоколлари ва УфТТ тармоғининг протоколлари.
Кириш Янги авлод тармоғи фойдаланувчининг жойлашган ўрни ва улар томонидан фойдаланиладиган интерфейслардан қатъи назар, сервислардан фойдалана олиши билан фарқланади (Ethernet, xDSL, Wi-Fi ва ҳ.). Тармоқ фойдаланувчиси исталган сервислардан фойдаланиш имконига эга. NGN тармоғи уй ва корпоратив фойдаланувчиларга IP--телефония, Интернетга тез кира олиш, телевидения ва аудио, виртуал шахсий тармоқ (VPN), электрон бизнес, кўнгил очиш уйинлар, масофодан ўқитиш ва бошқалардан фойдаланишга имкон яратади. Фанни ўқитишдан мақсад, унинг вазифаси ва долзарблиги - – кейинги авлод тармоқларига ўтиш сабаблари, тармоқнинг тузилиш тамойиллари, қўлланиладиган хизматларнинг турларига боғлиқ ҳолда турли сатхларда қўлланиладиган технологияларни танлай билиш, уларни техникасидан самарали фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги таъминлаш, шунингдек таълим стандартида талаб қилинган билимлар, кўникмалар ва тажриба даражасини таъминлашдан иборат.
- - талабаларга янги авлод тармоқлари орқали амалга ошириладиган хизматларнинг турлари ва уларнинг асосий вазифалари, янги авлод конвергент тармоқлари бўйича ахборотни узатувчи, мавжуд бўлган ва келгусидаги технологияларни амалда тахлил қилиш учун билимини мустахкамлаш, шакллантириш, ахборотни узатишга асосланган холатларини ва принципларини, фундаментал тушунчаларини назарий мустахкамлашдан иборат.
- -Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларида ахборот хажмининг ошиб бориши ва турли хизматларнинг юзага келиши, телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган турли сигналларнинг сифат кўрсатгичларини юқори бўлишини, талаб бўйича хизматларни ўз вақтида тақдим этилишини тақозо этади ва бундай мультисервисли тармоқларда ишлаш учун юқори малакали мутахассислар талаб қилинади. Бу “IMS сигнал протоколлари” фанининг хозирги даврда долзарблигидан ва аҳамияти юқори эканлигини далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |