Телеэшиттиришдаги орттирилган тажрибалар шуни кўрсатдики, телевидениенинг рақамли эшиттиришга ўтиши янги имкониятлар яратиши билан бирга иқтисодий самарадорликни ҳам таъминлайди


Маълумотларни шакллантириш ва сигнал структуралари



Download 0,57 Mb.
bet21/22
Sana09.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#648672
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
6-вариант Xaytboyev J individual

4.10. Маълумотларни шакллантириш ва сигнал структуралари
Частотали зичлаштириш модуляцияси усулида олинган сигнал бир нечта модуляцияланган ташувчилардан иборат, шунинг учун ҳар бир OFDM символи бир символ узатиш вақтида ҳар бири алоҳида ташувчи орқали ташилувчи алоҳида элементар пакетлар сифатида қаралиши мумкин. OFDM символи узатиш вақтида битта ташувчида ташилувчи битлар сони ташувчиларнинг модуляция усулига боғлиқ – бу квадратур фаза манипуляцияси учун 2 бит, квадратур амплитуда модуляцияси 16-QAM учун 4 бит ва 32-QAM модуляцияси учун 5 бит.
Узатилаётган сигналлар кадрлар кўринишида шакллантирилади. Ҳар бир кадр 68 та OFDM символларидан иборат. Тўртта кетма-кет кадр суперкадрни ташкил қилади. Танланган кадр структурасида битта суперкадрда пакетлар узунлиги ҳар доим бутун сон - 204 байтга (хатоликларни бартараф қилишга мўлжалланган Рид-Соломон текширув байтлари билан қуролланган MPEG-2 рондомизацияланган транспорт оқими) тенг бўлади.



TG ҳимоя интервали

Tu фойдали символ интервали

Τs символи даври

Расм 15. Структура сигнала OFDM на интервале передачи одного символа OFDM




Τs давомийликка эга ҳар бир символ 2k режимида 1705 та ташувчиларни ва 8k режимида 6817 та ташувчиларни модуляциялаш орқали ҳосил қилинади. Τs интервали иккита компонентлардан: TU интервали, узатгичнинг кириш маълумотларини узатилувчи интервал, яъни фойдали маълумотлар (TU интервали “фойдали” дейилади) ҳамда ҳимоя интервали TG дан ташкил топган. Ҳимоя интервали фойдали интервал бир қисми нусхаси ёки циклик такрори ҳисобланиб, у фойдали интервалдан олдин киритилади (расм 15.).
OFDM кадридаги маълумотларга қўшимча равишда таянч сигналлари узатилади. Ушбу сигналларнинг структураси ҳамда узатиш параметрлари маълумотлари қабул қилгичга маълумдир.
Таянч сигналлари “пилот-сигналлари” деб аталади ва улар псевдотасодифий кетма-кетликларнинг ташувчиларини модуляцияси натижасида ҳосил бўлади. Пилот сигналлар энг аввало синхронизация учун фойдаланилади. Улар ОFDM сигналининг частота ва вақт спектри бўйлаб тақсимланган, уларнинг амплитудаси ва фазаси қабул қилгичга маълум, шунинг учун ҳам улардан узатиш канали характеристикаларини олишда ҳам фойдаланиш мумкин.
Узатиш параметрлари сигналлари қабул қилгичга тизимнинг каналли кодлаш ва модуляция параметрлари хабарини етказиш учун қўлланилади. Булар: каналли кодлаш ва модуляция усули - иерархияли ёки ноиерархияли, модуляция параметри, ҳимоя интервали катталиги, ички кодлаш тезлиги, узатиш режими - 2k ва 8k, суперкадрдаги кадр рақами параметрларидир. Қабул қилгичда бу маълумотлар тезкор созлашлар учун қўлланилиши мумкин. Параметрлар сигналлари 68 та кетма-кет OFDM символларида узатилади ва ОFDM кадрини ҳосил қилади. Ҳар бир OFDM символ узатиш параметрлари сигналларига тегишли битта битни ташийди. Битта OFDM кадрига тўғри келувчи маълумотлар блоки 68 битдан иборат. Уларнинг вазифаси қуйидагича белгиланади:
– 1 бит – инициализация;
– 16 бит – синхронизация;
– 37 бит – сигналли маълумот;
– 14 бит – алоқа каналида ҳосил бўладиган хатоликларни аниқловчи ва кузатувчи текширув битлари.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish