3.2. MPEG-2 кодлаш стандарти
Амалий тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, ҳатто битта стандарт доирасида рақамли телевидение сигналларини узатиш, турли сифат даражаларида амалга оширилиши истисно эмас. Худди шу масалани ТВ қабул қилгичлар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Қатъий, асосийси тор рухсат этилган интерваллар каби талаблар тизим эгилувчанлигини, фойдаланувчиларнинг турли қатламлари ҳамда уларнинг талабларига мослашувчанлигини пасайтиради. Шунингдек ҳар қандай истиқболли тизим ривожланишнинг янада юқорироқ босқич сифат даражасини қўллаб-қувватлаш заҳирасига эга бўлиши лозим. Шу каби бошқа қарашлар ҳамда талаблар жуда муҳим ҳисобланадиган ISO/IEC 13818-2 хужжати асосини ташкил қилди.
Ушбу хужжатда MPEG-2 стандарти бу – қўлланилаётган алгоритмлар қийинлик даражасига кўра турлича бўлган ва ТВ сигналларни сиқишнинг ўзаро мослаштирилган стандартлари оиласи эканлиги белгилаб қўйилди. Шунинг учун MPEG-2 стандарти чегарасида профиллар ва сатҳлар тизими ишлаб чиқилган. Профил бу – алгоритмлар ва сиқиш усулларини белгиловчи махсус қўлланиладиган тизим ости бирликдир. Ҳар бир профил таркибидаги даражалар сиқилаётган тасвир кўрсатгичларига боғланган.
Эшиттириш тизимлари учун ТВ тасвир сифат градациялари ISO/IEC 13818-2 стандартида ТВ тасвир сатрларини ёйиш форматининг 4 та даражаларни, ҳамда ёруғлик ва рангфарқ сигналларини кодлаш форматидаги 5 та даражаларни киритиш билан белгиланади. MPEG-2 тизими қурилишидаги умумий ёндошув ғояси 2-жадвал асосида тушунтирилади.
Жадвалнинг қуйи қисмида жойлашган даража “қуйи даража” дейилади ва унга MPEG-2 стандартига киритилган – чекланган тиниқликли телевидение деб юритилувчи ТВ тасвир сифатининг янги даражаси тўғри келади. Ушбу ҳолатда ТВ тасвир кадри 288 та актив сатрларга (эшиттириш телевидениесидан 2 марта кам) эга ва ҳар бир сатр 352 та ҳисоб билан дискретланади.
Эшиттириш стандартидаги телевидение сигналларини кодлаш “асосий даража”га мос қилиб амалга оширилади, яъни кадрдаги актив сатрлар сони 576 та ва улар 720 та ҳисоб билан кодланади.
Юқори даража – 1440, 1440*1152 ёйиш ўлчамига эга юқори сифатли телевидение тасвирларини қўллаб қувватлайди.
Юқори даража – 1920, 1920*1152 (HDTV-plus) ўлчамга эга кенг форматли юқори сифатли ТВ тасвир сигналини таъминлайди. Иккала “юқори” ТВ тасвир даражаларида ҳам кадр 1152 та актив сатрдан иборат (эшиттириш телевидениесидан икки баробар кўп). Ушбу сатрлар мос равишда 1440 ёки 1920 ҳисоблар билан дискретланади.
Стандартда видеомаълумотларни қайта ишлашда (компрессиялашда) функционал амалларни бажарувчи 5 та тўпламга мос келувчи 5 та профилдан фойдаланилади.
Видеомаълумотларни қайта ишлашда энг кам функционал амаллардан фойдаланувчи профил – “оддий” профил дейилади. Унда видеомаълумотларни сиқиш учун тасвир ҳаракатини компенсациялаш ва гибрид дискрет-косинус алмаштириш қўлланилади.
2 – жадвал. MPEG-2 стандарти профиллари, даражалари, мослаштирилган нуқталари
Do'stlaringiz bilan baham: |