project.gov.uz
11.11.2020
140
б) талабнинг ҳар бир алоҳида тури ва ҳар бир алоҳида ҳужжат бўйича даъво суммаси;
в) даъво аризасини тақдим этувчи қайси почта манзили бўйича жавобни олиш истагида бўлса,
ушбу манзилнинг батафсил маълумотлари (шаҳар, кўча, уй рақами, почта индекси);
г) даъво аризасини тақдим этувчи томонидан ҳисоб рақами очилган банк бўлими ва унинг банк
реквизитлари;
д) даъво аризаси рақами ва тузилган санаси.
Даъво аризалари ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари ёки жисмоний шахс томонидан
имзоланиши лозим.
594. Юкларнинг йўқолиши, камомади, бузилиши ёки шикастланиши ҳолатларидан ва Ўзбекистон
Республикаси Темир йўллари уставида назарда тутилган бошқа ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда
даъво аризасига юк квитанцияси, юкхати, тижорат далолатномаси ва умумий шаклдаги
далолатнома, вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш қайдномаси, жамғариб бориладиган
карталарнинг
асл нусхалари илова қилинади.
595. Юкни олувчининг юк тўлиқ йўқолгани ҳақидаги даъво аризасига
юк квитанциясининг асл нусхасини илова қилиш имкони бўлмаган ҳолларда,
юк қиймати тўлангани ҳақидаги ҳужжат ва жўнатиш темир йўл станциясининг юкни ушбу юкни
олувчи номига ташиш учун қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотнома, мазкур маълумотномада
даъво тақдим этилишидан узоғи
билан 10 кун олдин етказиш манзилидаги темир йўл станциясига юк етиб келмаганлиги ҳақидаги
қайд билан бирга, илова қилинади.
Жўнатиш темир йўл станцияси маълумотномасида юкхатининг рақами, вагон рақами, етказиш
манзилидаги темир йўл станцияси ва темир йўллари (инфратузилма эгаси, ташувчи), юк
жўнатувчининг ва юкни олувчининг номи,
юк номи, миқдори ва массаси, шунингдек, юкни қабул қилиш ва жўнатиш санаси кўрсатилган
бўлиши лозим. Маълумотнома темир йўл станциясининг календарь штемпели билан
тасдиқланади.
596. Юк камомади тўғрисидаги даъво аризасига юк массаси табиий камайиши меъёрини ҳисобга
олган ҳолда тузилган даъво суммасининг
ҳисоб–китоби илова қилиниши лозим, агар ушбу турдаги юкка табиий камайиш меъёри
белгиланган бўлса.
Даъво аризасида кўрсатилган ҳисоб–китоб бажарилган бўлса, даъво суммасининг ҳисоб–китоби
илова қилиниши шарт эмас.
597. Жарималар бўйича ҳисоб-китоблардан келиб чиқадиган даъволар юзасидан аризаларга
қуйидагилар илова қилинади:
а) ташишлар прогнози бажарилмагани ва йўналишда юк ортиш таъминланмагани учун жарима
тўлаш тўғрисида – юк ташишлар прогнозини бажариш юзасидан темир йўл станцияси томонидан
берилган ҳисобга олиш карточкалари;
б) тозаланмаган вагонлар тақдим этилгани учун жарима тўлаш
тўғрисида – темир йўл станцияси томонидан берилган умумий шаклдаги далолатнома;
в) вагонлар туриб қолгани учун жаримани қайтариш тўғрисида – вагонларни тақдим этиш ва олиб
чиқиш қайдномалари, темир йўл станцияси томонидан берилган умумий шаклдаги
Do'stlaringiz bilan baham: |